Т р. Мавзулар Соат


Доривор ўсимликларни қуритиш ва сақлаш



Download 229,92 Kb.
bet29/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Доривор ўсимликларни қуритиш ва сақлаш.
Қуритиш – хомашё тайёрлашдаги муҳим жараёнлардан бири бўлиб, бу жараёнда териб олинган ўсимлик хомашёси доривор ўсимлик хомашёсига айланади. Хомашёни қуритиш жараёни тўғри ташкил қилингандагина у ўзининг барча хусусиятларини сақлаб қолади. Ҳатто ўсимлик ўзининг дастлабки рангини ҳам сақлаб қолиши лозим. Бир қарашда бу берилган баҳо жуда оддий, лекин аксарият ҳолларда у хомашё сифатини белгилайди. Қуритиш – бу консервация қилишнинг энг оддий усули бўлиб, унда ўсимлик танасидаги намлик тўлиқ чиқиб кетган бўлиши керак, чунки у хомашёни бузилишига олиб келади.
Доривор хомашёлар ҳаво алмашиниши тўлиқ таъминланган ёпиқ жойда, зангламайдиган металлардан қилинган стеллажларда ёки унча қалин бўлмаган ва таранг қилиб тортилган пишик газмол устида қуритилиши лозим. Албатта доривор ўсимлик қуритиш учун қўйилган жойда чанг бўлмаслиги, зараркунанда жониворлар ташрифи чекланган бўлиши керак. Катта миқдордаги доривор ўсимликларни қуритиш эса махсус жойларда амалга оширилади. Қуритиш усули ва қуриткичларнинг типи хомашё хусусиятларидан келиб чиқиб танланади. Қуриш жараёни узоқ чўзилмаслиги керак, бу жараёнда уни аралаштириш ҳам тавсия этилмайди.
Қуритиш учун стеллажлар устига доривор ўтлар қалин қилиб тўшалмайди, чунки бундай ҳолларда қуриш жараёни кечикади, хомашёнинг сифати бузилиши мумкин. Айрим доривор ўтларни қуритиш учун улардан боғламлар ясаб, торга осиб қўйиш орқали қуритиш мумкин. Энг асосий талаблардан бири шуки хонада қуруқ ҳаво кириши ва нам ҳавонинг чиқиб кетиши яхши вентиляция ускунаси ўрнатиш орқали таъминланиши лозим. Қуритиш вақти хомашёнинг турига ва хонанинг ҳароратига боғлиқ. Ўт ўсимликларига қараганда гуллар ва барглар тезроқ қурийди. Илдиз, илдизтугунак ва илдизмевалар секин қурийди.
Қуриш жараёни тугалланганлигини қуйидаги усулда аниқлаш мумкин. Илдиз, илдизтугунак, пўстлоқ, поя қайирилганда синиб кетади, барг ва тўпгуллар майдаланиб кукун ҳолига келиб қолади. Қуритиш жараёни табиий ҳарорат сотдаги соя жойда ёки яхши вентиляция қилиш таъминланган бинода амалга оширилган бўлса хомашёнинг сифати юқори бўлади. Қуритиш жараёнида ҳарорат ҳам тўғри танланиши керак. Айрим фаол моддалар юқори ҳароратда парчаланиб ёки учиб кетади. Шу сабабли эфирмойли ўсимликларни 400° С дан паст ҳароратда қуритиш лозим, чунки эфир мойлари бундан юқори ҳароратда ҳавога учиб кетади. Кардиотоник глкозидлар тутувчи доривор ўтларни 50 ° С дан юқори ҳароратда қуритиш мумкин эмас.
Қуруқ маҳсулотининг чиқиши ўсимлик таркибидаги сувнинг миқдорига боғлиқ. Бу шунингдек, ўсимлик ўсган табиий шароитга ҳам боғлиқ. Қурғоқчил шароитда ўсган ўсимликнинг таркибида сув анча кам бўлади. Сернам муҳитда ўсган ёки этдор ўсимликларда сувнинг миқдори кўп бўлади. Пўстлоқларда сув кам бўлганлиги сабабли улардан кўпроқ маҳсулот чиқади. Масалан, эман пўстлоғи 3:1 нисбатда қурийди, яъни 3 кг хомашёдан 1кг маҳсулот олинади. Илдизларда ҳам сув миқдори кам, улар ҳам қуритишда ўз массасини кам йўқотади (нисбат 3:1 ёки 4:1 бўлиши мумкин). Барглар йиғилганда ва ўт ўсимликлари қуритишда анча масса йўқотади. Хомашёнинг маҳсулотга нисбати аксарият ҳолларда 4:1-5:1 ни ташкил қилади. Гуллар қуритилганда ҳам ўз массасини анча йўқотади. Бунда нисбат 6:1 дан 8:1 гача бўлиши мумкин. Ўз массасини энг кўп йўқотадиганлар ҳўл мевлардир: бузина (Fructus sambuci) ўз массасини 8:1, черника (Fructus myrtilli) эса 10:1 нисбатда сақлаб қолади.
Маҳсулотларни одатда қоплар, халтачалар, қоғоз халталар, контейнер ва бошқаларда сақланади. Маҳсулотларни сақлашда доривор ўсимликнинг хусусиятидан келиб чиқиш лозим. Ўзига нам тортадиган маҳсулотлар пластмасса ёки поилэтилендан ясалган идишларда сақланади. Эфирмойли ўсимликларни эса пластмасса идишларда сақлаш мумкин эмас, чунки пластмасса улардаги эфирмойларини сўриб олади. Уларни кўп қаватли қоғоз қоплар, картондан ёки жестянкадан қилинган банкаларда сақлаш тавсия этилади. Заҳарли ўсимлик маҳсулотларини сақлашда идишлар устида махсус белгилар қўйиш лозим. Маҳсулот қуруқ, қоронғу ва салқин жойда сақланади. Ҳарорат эса 18° С дан ошмаслиги керак. Барча талабларга риоя қилинидан қатьий назар маҳсулот 2 йилдан ортиқ сақланиши керак эмас. Маҳсулотлар узоқ муддат сақланганда ўз хусусиятини йўқотиб боради.



Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish