Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Реакциянинг марказий ёки яширин (латент) даври



Download 0,78 Mb.
bet55/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

Реакциянинг марказий ёки яширин (латент) даври. Ушбу давр ижро этиш сигналидан то жавоб ҳаркатини бошлашгача бўлган вақт оралиғини ташкил этади. Гарчи бу вақт оралиғи жуда қисқа бўлсада, у реакция жараёни тузилишида жуда катта рол ўйнайди. Бу даврда спортчи ҳаракатсиз турсада, унинг бош мияси қобиғида унинг жавоб ҳаракатларини тайёрловчи, интенсив асаб жараёнлари ривожланиб боради яъни:
1) Сигнал қўзғатувчисини идрок этиш- реакциянинг яширин даврининг сенсор лаҳзаси;
2) Идрок этилган қўзғалишни англаш, (айнан шу нарса ҳаракатланиш учун сигнал эканлигини тушуниш) – реакциянинг ассоциатив лаҳзаси;
3) Бош мия қобиғининг ҳаракатланиш участкасида мотор импульсларининг пайдо бўлиши ва мазкур импульсларнинг эфферент нейронлар орқали тегишли мушакларга жўнатилиш реакцияси жараёнидаги яширин даврнинг мотор лаҳзаси.
Реакциянинг якуний ёки эффектор даври. Ушбу давр жавоб ҳаракатининг бошланиши пайтидан то унинг батамом тугалланишигача бўлган вақт оралиғини қамраб олади. Бу даврда жавоб ҳаракати амалга оширилади, шунинг учун ҳам у одатда реакция жараёнидаги энг етакчи давр деб ҳисобланади. Бироқ, ушбу даврда амалга ошириладиган ва барча гувоҳ бўладиган ҳатти-харакатлар реакциянинг бундан олдинги даврларида тайёрланган бўлади: шу боисдан ҳам ушбу якуний давр ўзининг барча ҳусусиятлари билан реакциянинг дастлабки ва яширин даврларида бош миянинг катта ярим шарларида юз берган асаб жараёнларининг ҳарактери ва изчиллигига боғлиқ бўлади.
Реакциянинг типлари. Реакциянинг сенсор, мотор ва нейт-
рал типлари фарқланади. Реакциянинг бу уччала типи дастлабки даврда ривожланувчи ва реакциянинг эффектор даврини белгилаб берувчи психик жарёнларнинг ҳарактерига кўра бир- биридан фарқланади.
Реакциянинг сенсор типи. Ушбу тип спортчининг диққати дастлабки даврда ижро сигналини идрок этишга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Бунда спортчининг эшитиш анализатори жуда кучли қўзғалишда бўлади; унга нисбатан мия қобиғининг бошқа марказлари, жумладан унинг ҳаракатланиш участкаси ҳам бу даврда тормозланган ёки жуда кам даражада қўзғалган бўлади. (10 –расм).
Диққатнинг ана шундай йўналтирилганлиги туфайли спортчи сигналли қўзғатувчиларни жуда тез ва тўғри идрок этади, бироқ у ҳали старт ҳаракатини тез ва катта куч билан амалга оширишга тайёр бўлмайди.



10-расм. Сенсор типидаги оддий реакциянинг схемаси
Дастлабки даврда идрок этиш марказлари (эшитиш) кучли қўзғалган, ҳаракатланиш марказлари эса бўшашган ҳолатда бўлади. Бунинг оқибатида сигналга жавобан ҳаракатланиш шу қадар кечикадики, оқибатда бўшашган ҳаракат марказларини фаол ҳолатга келтириш учун анча куч талаб этилади.

Сенсор типидаги реакция бошқа реакция типларига нисбатан анча секин кечади. Уларнинг латент даври ўртача ҳисобда 160-175 сигма (сониянинг мингдан бир улуши) давом этади, чунки асаб қўзғалиши реакциянинг дастлабки даврида миянинг катта ярим шарлари қобиғидаги мотор марказларида эмас, балки сенсор марказида етакчилик қилади.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish