Бош мия ярим шарларининг мотор соҳалари.
Ишдан мақсад: Бош мия ярим шарларининг мотор
соҳаларининг функцияларини ўрганиш
Ишни бажариш учун намуна:
Одам мияси пўстлоғининг марказолди пуштасида аниқ ҳаракатларни
вужудга келтирувчи соҳалар мавжуд бўлиб, улар мия пўстлоғига электр
токи таъсир қилинганда ажралиб туради. Ундан ташқари, пўстлоқнинг
медиал юзасида қўшимча ҳаракатлантирувчи соҳа ҳам бор. Ҳаракат
соҳаларининг муайян нуқталари таъсирланганда муайян мушаклар
қисқаради. Буни 4-соҳага электр токи билан таъсир қилинганда аниқ билиш
мумкин. 4-соҳанинг 5-қаватида
жуда катта, яъни гигант пирамидал
ҳужайралар жойлашган. Бу нейронларнинг аксонлари орқа миянинг каудал
сегментларигача тушади ва орқа мия мотонейронларида қўзғатувчи
синапслар ҳосил қилади. 4-соҳа ёки пастга тушувчи пирамида йўли
шикастлаганда қўл бармоқлари нафис ва аниқ ҳаракатлар қила олмайди,
иҳтиёрий ҳаракатлар қийинлашади. Булардан ташқари, бошқа мушак
гуруҳларида ҳам ҳаракатлар ўзгариши мумкин.
Гигант пирамидал
нейронларнинг аксонлари қизил ядро ва тўрсимон формацияга ҳам бориб
етади ва бу аксонлар орқали келган эфферент импульслар қизил ядро ҳамда
ретикуляр формация нейронларига таъсир қилиб, ҳаракатларни
бошқаришда иштрок этади.
Пўстлоқ соҳалари тузилишида устунлар тамойили.
В.
Мауткаслнинг (1950) тажрибаларига кўра, агар микроэлектродлар пўстлоқ
юзасига перпендикуляр йўналишда аста-секин ботирилса, электродларга
дуч келган нейронлар маълум катталикдаги қўзғалишга
бир хилда жавоб
беради, агар бурчак йўналишида киритилса, муайян таъсиротга ҳар хил
оҳангда жавоб берадиган нейронларга дуч келади. Бу тажрибалар
натижасида, сенсомотор пўстлоқ, оддий фаол бирликлардан - устунлардан
иборат деган ҳулосага келинади. Ҳар бир фаол устун 5-6 та жипс жойлашган
нейронларни ўз ичига олган морфологик модуллардан иборат.
Микромодулда бир неча пирамидал ҳужайралар бўлиб,
уларнинг апикал
дендритлари бир-бирига жуда яқин жойлашган. Бу яқинлик тутамга
йиғилган дендритлар ўртасида ўзаро электроник таъсирланишларни юзага
чиқиши учун асос бўлиб, нейронларнинг синхрон фаолиятини таъминлайди.
Вертикал бўйича тартибли жойлашган пирамидал ҳужайралар
атрофи-даги юлдузсимон ҳужайралар таламо-кортикал толаларга синапслар
орқали уланган. Тормозлаш қобилияти бўлган айрим юлдузсимон
ҳужайраларнинг узун дендритлари горизонтал йўналишда қўшни
устунларга ўтган. Пирамидал ҳужайраларнинг аксонлари орқали қайтган ён
шохларга ҳам эга бўлиши мумкин. Бу ён шохлардан қайтган
импульслар
битта модулга кирган нейронлар қўзғалувчанлигини тезлаштириши, қўшни
модулларга эса, аксинча, тормоз-ловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Битта
таламо-кортикал тола билан боғлиқ нейронлар диаметри 500-600 мкм
бўлган микромодул устунни ташкил қилади. Ҳар қайси устун функционал
бирликни ташкил қилади ва ундаги нейронлар маълум оҳангдаги таъсиротга
бир хилда жавоб беради. Устун тамойилидаги тузилиш фақатгина
соматосенсор соҳага эмас, балки кўрув, эшитув ва бошқа соҳаларга ҳам
ҳосдир.
Миянинг синтетик фаолиятини бир неча модуллар йиғиндиси
таъминлайди, деган фикр бор. Бу бирлашмалар ўзгарувчан бўлиб, ундаги
модуллар вазият ўзгарганда бошқа модуллар таркибида фаолият кўрсатиши
мумкин.
14.1 расм. Учлик нерв (V жуфт) ва бошдаги парасимпатик
тугунлар
Зангор ранг билан уловчи ядро, қизил рангда харакатлантирувчи
ядро тасвирланган.