18,19- маъруза
СПОРТДАГИ ТЕХНИК ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ.
режа
Спортчининг техник тайёргарлиги ва унинг психологик хусусиятлари тўғрисида умумий тушунча.
2. Ўқув жараёнида жисмоний машқлар техникасини билиш ва эгаллаш.
3. Ҳаракат малакалари техник тайёргарликнинг асоси сифатида
4. Малакаларда онгнинг ўрни.
5. Ҳаракат малакаларини шакллантириш жараёни.
6. Ҳаракат малакаларини шакллантириш босқичлари
1. Спортчининг техник тайёргарлиги ва унинг психологик
хусусиятлари тўғрисида умумий тушунча
Спорт мусобақаларида спортчининг зарурий техник тайёр-
гарлигисиз муваффақиятга эришиб бўлмайди. Мазкур спорт турининг таркибига кирувчи хатти-ҳаракатларни бажарар экан, (белгиланган масофага югуриш, жойидан сакраш ва югуриб келиб сакраш, турникда ёки параллел бруссияларда гимнастик комбинацияларни бажариш, диск ёки найза улоқтириш, баскетбол ўйинида тўпни саватга тушириш, футболда рақиб дарвозасини нишонга олиш, боксда рақибга зарба етказиш ёки рақиб томонидан берилаётган зарбага нисбатан ҳимоя чораларини кўриш, муқим турган ёки ҳаракатдаги нишонга аниқ ўқ отиш ва ҳоказолар), спортчи бу ҳаракатларни бажариш учун энг яхши натижавий ҳаракат ва усуллардан фойдаланиши керак. Ана шундай тўғри усулларнинг мажмуаси ушбу спорт бўйича техникани ташкил этади.
Спортчини техник тайёрлаш дейилганда муайян спортларда техник усулларни эгаллаш ва уларни такомиллаштиришдан иборат педагогик жараён тушунилади.
Спорт ҳаракатларининг техник усуллари хар хил спорт турларида турлича психологик структура, яъни тузилишга эга бўлади. Айрим спорт турларида, масалан, гимнастикада бу хатти-ҳаракатлар гарчи уларни бажариш спортчидан жуда катта жисмоний куч ишлатишни талаб этса-да, ўз элементларининг ниҳоятда юқори даражада мувофиқлаштирилганлиги, улардаги уйғунлик ва гўзаллик билан ажралиб туриши, енгил бажарилиши ва ташқи томондан қаралганда ҳеч бир зўриқишларсиз адо этилиши зарур.
Бунда спортчиларнинг диққат-эътибори ўз хатти-ҳаракатларини техник жиҳатдан тўғри бажаришга қаратилади. Бунга эса улардаги проприоцептив, мускул-ҳаракат ва вестибуляр сезгиларнинг юқори даражадаги ривожлантирилиши натижасида эришилади. Ташқи предметларнинг ўзига хослигини идрок этиш, ўз вақтида ва аниқ равишда уларга нисбатан реакция билдириш гимнастика техникасида 2-даражали, ёрдамчи ахамиятга эга. (таяниб сакрашда параллел бруссиялардан сакраб тушишда гимнастика ускунасини (снарядини) идрок этиш.)
Якка курашлар ва спорт ўйинлари каби спорт турларидаги спорт ҳаракатлари техникасининг психологик тузилиши мутлақо бошқача кўринишга эга. Бу ерда техниканинг энг асосий элементи бўлиб ташқи муҳит билан ўта нозик равишда ўзаро алоқада бўлиш хизмат қилади: техник услублар (рақибни алдаб ўтиш, коптокни ўз шерикларига узатиш, яқин ва узоқ масофадан туриб рақибга зарба бериш ва ҳоказолар) улар ҳали тугалланмаган, шаклланмаган ҳолда ҳам кўп жиҳатдан ташқи муҳит билан боғлиқ бўлади, яъни спортчини ўз вақтида ва аниқ реакция билдиришга мажбур қиладиган қўзғатишларга боғлиқ бўлади. Бундай спорт турларида техниканинг энг муҳим ва асосий психологик элементи ташқи қўзғатувчиларга нисбатан билдириладиган реакция жараёнлари, уларнинг юқори тезлиги ва аниқлиги ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бу спорт турларида спортчининг ҳаракатларини тўғри мувофиқлаштириш ўз-ўзидан эмас, балки спорт курашида юзага келган вазиятлардаги муҳим ўзига хосликлардан огоҳ этувчи қўзғалишлар ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |