Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Ҳаракат малакаларини шакллантириш жараёни



Download 0,78 Mb.
bet48/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

5. Ҳаракат малакаларини шакллантириш жараёни
Спортда харакат малакаларини шакллантириш жараёни бошидан охиригача онгли жараёндир. Уни ўрганилаётган ҳаракатнинг ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан такомиллаштирилиш жараёни, деб тушуниш лозим бўлади. Малакаларни шакллантириш динамикаси турли сон кўрсаткичларида (сонияларда, метр ва сантиметрларда, килограммларда, йўл қўйилган хатолар сонида ёки уларнинг катталигида ва ҳоказоларда) ифодаланиши ва чизма тарзида тақдим этилиши мумкин. Уларнинг чизма тарзидаги ифодаси “машқнинг эгри чизиғи” деб аталади (А.Ц.Пуни) 7-расм.
Сонга оид кўрсаткичларнинг таҳлили асосида, машқ жараёнида малаканинг шаклланишига оид умумий характеристикага тегишли бир қатор қонуниятлар аниқланди. Улар асосан қуйидагилардан иборат:
1. Малаканинг шаклланиши мобайнида ўсиш секинлашади.

2. Малакани шакллантиришдаги муваффақият малакани эгаллаётган шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Бу хусусиятлар мазкур жараёнга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Улар малакани эгаллаётган шахснинг қобилиятлари, характери, ўтмишдаги тажрибаси ва унинг шах-


сиятига тегишли бошқа қатор жиҳатлари билан чамбарчас боғлиқдир.
3. Малакани шакллантиришда ўқитиш усулига, шунингдек ўқитувчи - мураббийга ҳам боғлиқ.
4. Малакани шакллантириш жараёни сакрашлар тарзида кечади: унда тез ривожланиш даврлари, вақтинча тўхталиб туриш даврлари, (эгри чизиқда улар платони ҳосил қилади) малаканинг ривожланишида базан вақтинчалик пасайиш, ортга чекиниш ҳолатлари ҳам юз бериши мумкин.
Малакани шакллантириш жараёнида вақтинчалик тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кузатилади, шунингдек шундай пайтлар ҳам бўладики, машқнинг эгри чизиғи горизонтал бўлиб боради. Машқнинг эгри чизиғидаги бундай кесимни “плато” деб атайдилар (7-расмга қаранг). Илмий психология (С.Г.Геллерштейн) “платони” малакани эгаллаш жараёнида ҳаракатни бажариш борасидаги янги механизмларни, янги услубларни киритишнинг яширин даври сифатида изоҳлайди.
“Плато” юзага келганда унинг пайдо бўлиш сабабларини излаб топиш лозим, аксарият ҳолларда уларнинг пайдо бўлишига спортчидаги ҳаракатланиш сифатларининг яхши ривожланмаганлиги, техника деталларининг спортчи индивидуал ҳусусиятларига мувофиқ эмаслиги, уларга юкланаётган жисмоний зўриқишларнинг ҳаддан ошиб кетиши ёки аксинча камлиги ва хоказолар сабаб бўлади.
Машқнинг эгри чизиғида нафақат платолар ҳосил бўлади, балки малака ривожланишининг ортга кетишини кўрсатувчи пасайишлар ҳам ифодаланади. Эгри чизиқнинг бундай паса-
йишлари бир лаҳзалик бўлади, бироқ баъзан улар барқарорлик касб этиши ҳам мумкин.
Эгри чизиқнинг бир лаҳзалик пасайишлари кўплаб сабаб-
ларга кўра юз беради, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ўқувчиларнинг ёмон кайфияти ёки ўзларини нохуш ҳис этишлари, чарчоқ, диққатчанликнинг сусайиши, малака ҳаракатлари тузилишига янги элементни киритилиши. Натижаларнинг бир лаҳзалик пасайиши у қадар хавфли эмас.
Натижаларнинг барқарор пасайиши ҳам юз бериши мумкин. унинг сабаблари - тайёргарлик машқларини тўхтатиб қўйиш, машқни бажаришнинг янги усулларини эгаллаш, бирор бир касалликнинг бошланиши, ҳаддан ташқари ҳолдан тойиш (ўта машқланиш натижасида) ва хоказолар бўлиши мумкин шунинг учун ҳам уларнинг сабаблари аниқлангач зарур чораларни кўрилиши лозим.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish