Спортчиларда чидамлиликни такомиллаштириш уларда чарчаш ва ҳолдан тойишни келтириб чиқарувчи машқларни бажариш жараёнида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам спортчида жисмоний и
Чарчољ ва іолдан тойишсиз тайёргарлик машѕулотларининг самараси бўлмайди, чарчољни енгиб ўтмасдан туриб, спортчидаги чидамлилик хусусиятини
шакллантириш мумкин эмас.
шлашга нисбатан ижобий муносабатни шакл-
лантириш лозим, гарчи бундай иш жараёнида унинг организимида чарчоқ ва ҳатто баъзан ҳолдан тойиш юз берганда, ёқимсиз оғриқ сезгилари юзага келса ҳам. Спортчи ҳорғинликнинг бу белгиларни хавфу-хатар сигналлари тарзида эмас, балки,ана шу машқларни бажариш туфайли эришилаётган тайёргарлик жараёнларининг самараси сифатида қабул этиши лозим.
Спортчилардаги чидамлиликни ривожлантириш машқлари одатда узоқ вақт, бир хилдаги машқларни такрор тарзда амалга ошириш орқали ифодаланади.
Ш
Чидамлилик бу - асосан куч, барљарорлик ва шахс
мотивациясидир.
ундай қилиб, улардаги чарчаш ҳисси нафақат мушакларнинг ва ички тана аъзоларининг ҳолдан тойиши натижасида, балки бир хилдаги ҳатти-ҳаракатларни узоқ вақт такрорлаш натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин.
Спортчиларда чидамлиликни ривожлантиришга йўналтирилган машғулотлардаги бу хусусиятларни биргаликда қўшиб олиб бориш уларда юзага келадиган ўзига хос бир туйғунинг шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу янги туйғуни -“комфортни, яъни қулайликни излаш омили” деб атаймиз. Ушбу омил спорт кўрсаткичларининг (ҳам тайёргарлик машғулотларидаги, ҳам мусобақалардаги) жадал равишда тушиб кетишига асосий сабаб бўлади. Чунки “Юқори даражадаги натижаларни кўрсатгандан кейинги психологик комфорт ҳолати” (ижобий, максимал зўриқишлардан кейинги табиий машғулотлар ҳолати, алоҳида ажратиб кўрсатиш муаллифга тегишли З.Г.) “Ҳар қандай йўл билан бўлса-да бажарилган ишнинг ҳажмидан ва эришилган натижадан қатъий назар комфорт психологик ҳолатга эришиш” синдромига айланиб кетиши мумкин. В.Ф.Сопов. (Бу албатта салбий ҳолатдир-З.Г.).
Нима учун салбий психик ҳолат ижобий комфорт ҳолатини сиқиб чиқарди? Бунинг сабаби шундаки, бу ерда мотивацияни ташкил этувчиси ҳолатга шикаст етказади. Мотивация жуфтлиги ташкил этувчи “натижага эришиш учун чарчаш” мутлақо бошқа “натижа учун комфорт”га алмашади, ҳолбуки, чидамлилик талаб этувчи спорт турларида бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Юқорида баён этилганлардан, спортчиларда чидамлиликни шакллантиришга йўналтирилган машғулотларда асосий эътибор улардаги мотивацияга қаратилиши лозим, деган хулоса чиқариш мумкин. Ушбу концепция А.Морхауз меҳнат психологиясида, шунингдек Е.П.Ильин, В.Ф.Соповларнинг спорт психологиясига оид илмий ишларида ўз исботини топган.
Чидамлилик каби жисмоний хусусиятни такомиллаштириш учун асосий шарт - бу муайян ҳажм ва интенсивликдаги оғир ишларни бажариш зарурлигини аниқ англаб етиш ва бу ишларни тайёргарлик машғулотларида адо этиш учун воситалар ва услубларни чуқур ўйлаган ҳолда излаб топишдан иборатдир.
Спортчиларнинг чидамлилигини мукаммаллаштириш тўғрисидаги режани онгли равишда қабул қилишлари улардаги белгиланган режани ҳар қандай шарт – шароитда ҳам тўла-тўкис ва охиригача адо этиш тўғрисидаги қатъий кўрсатмани, яъни хоҳишни шакллантиришга ёрдам беради. Айнан мана шу қатъий кўрсатма, яъни белгиланган ва режалаштирилган вазифаларни тўла-тўкис бажаришга олдиндан кўрилган тайёргарлик, спортчилардаги чарчоқ ҳиссини енгиб ўтишларига ёрдам беради. Психолог олим А.С.Егоровнинг тадқиқотларига кўра спортчилардаги қатъий установка, яъни хоҳишни шартли хоҳиш (яъни вазифани агар у жуда ҳам оғир бўлмаса... ёки ҳаво жудаям совиб кетмаса... ёки машғулотларнинг биринчи қисми жуда яхши бораётган бўлса бажариш ва ҳоказолар)га алмаштириш уларнинг бажарилиш эҳтимолини 70% га тушириб юборар экан.
Чарчоқ ҳиссини енгиш, чарчоқ ҳисси туфайли пайдо бўладиган салбий таъсирларнинг ишчанлик қобилиятига кўрсатадиган таъсирини пасайтириш, спортчиларга тушадиган жисмоний юкламаларнинг монотонлигини бир маромда ва такрорийлигини бартараф этиш учун спортчиларда ўз диққатларини бир нуқтага жамлаш ва йўналтира билиш кўникмасини шакллантириш лозим. Спортчи диққатини махсус равишда чарчоқ туфайли юзага келадиган ёқимсиз ҳиссиётлар ва сезгилардан ҳозирда бажараётган фаолиятига мутлақо алоқаси бўлмаган фикрларга қарата билиш кўникмасини, ёки аксинча, белгиланган вазифалардаги ҳаракатларни тўла-тўкис бажаришга қарата олиш кўникмасини такомиллаштириш борасида жиддий ишлаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |