Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спортчи жисмоний сифатларининг психологик тавсифи



Download 0,78 Mb.
bet42/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2. Спортчи жисмоний сифатларининг психологик тавсифи
Спортчининг жисмоний сифатларига унинг тезлиги, кучи, чидамлилиги ҳамда эпчиллиги киради. Жисмоний сифатларнинг ҳар бир гуруҳи ўзига хос психологик хусусиятга ва психологик тузилишга – структурасига эгадир.
Тезлик ҳаракатнинг вақтга оид белгилари мажмуи билан ифодаланади (давомийлигини, суръатини, ҳаракат ритмини).
Давомийлик жисмоний сифатларнинг энг вариатив элементи бўлиб, у спортчи танасининг айрим қисмлари ва умуман бутун танасининг фазодаги бир жойдан иккинчи жойга кўчиш вақти билан ўлчанади. Спортда айрим хатти-ҳаракатлар жуда қисқа вақт оралиғида амалга оширилади, бу эса ҳаракатлар тезлиги тўғрисида фикр юритиш имкониятини беради.
Ҳаракатлар суръатининг энг асосий белгиларидан бири бажарилаётган хатти-ҳаракатларнинг муайян вақт оралиғидаги қайта такрорланиш қонуниятининг мавжудлигидир. Ҳаракат ритми амалга оширилаётган хатти-ҳаракат таркибига кирувчи ва бир маромда такрорланиб турувчи айрим ҳаракат актлари ёки қисмларининг мавжудлиги билан ажралиб туради.
Куч жисмоний сифатларининг асосий моҳиятини спортчининг муайян мушак кучи билан амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлари ташкил этади. Кучнинг пайдо бўлишига мисол сифатида спортчининг штангани кўтаришдаги, бирор-бир махсус асбобни сиқишдаги, эзғилашдаги, бурашдаги, тортишдаги ҳамда итаришдаги хатти-ҳаракатларини келтириш мумкин. Юқорида саналган барча ҳаракатлар кучнинг юзага чиқишини ўрганиш объектлари ҳисобланади. Кучнинг жисмоний сифатидаги асосий таркибий элементи – бу хатти-ҳаракатни муваффақиятли таъминловчи мушак зўр беришидир. Кучнинг жисмоний сифатлари таркибига максимал, тақсимланган ва дозаланган мушак зўр беришлари киради. Мушак зўр беришининг биринчи гуруҳида машғулотда иштирок этганлар ўзларининг бор куч-имкониятларини намоён қиладилар. Мушак зўр беришининг бу гуруҳини онгли равишда бошқариш ниҳоятда қийин, чунки у ҳар бир спортчининг функционал имкониятлари доираси билан чекланган. Иккинчи гуруҳга энг юқори зўр беришнинг муайян қисмигина намоён бўладиган мушак зўр беришлари киритилади. Бу кучнинг 3/4 , 1/2 , 1/4 қисми ишлатилган ҳолда амалга ошириладиган ишлардир.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish