Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Лидерлик ва унинг белгилари



Download 0,78 Mb.
bet39/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

13. Лидерлик ва унинг белгилари
Лидер (leader) – инглизча сўз бўлиб, таржима қилинганда “Етакчи, бошқарувчи” деган маъноларни англатади. Лидерлик тушунчасининг ўзига хос хусусияти ижтимоий психологиядаги иккита феномен - етакчилик ва раҳбарлик феноменларининг қиёсий таҳлилида янада яққолроқ намоён бўлади. Ушбу масалани тадқиқ этган олимлар етакчилик, яъни лидерлик деганда одатда гуруҳда ҳосил бўладиган психологик муносабатларнинг “юқоридан қуйига”, яъни гуруҳда кимнингдир лидерлик қилиши ва кимнингдир унга бўйсуниши маъносини кўзда тутадилар. Раҳбарлик тушунчаси эса гуруҳ фаолиятини ташкил этишда ушбу жараённи бошқариш билан боғлиқдир. Ушбу иккала тушунчалар ўртасидаги фарқ айниқса Б.Д.Паригиннинг ишларида янада батафсил очиб берилган. Мазкур олимнинг фикрларига кўра бу икки тушунча ўртасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:
1. Лидер асосан ижтимоий ташкилот бўлган гуруҳда шахслараро муносабаталарни бошқарувчи шахсдир.
2. Лидерликни микро муҳит шароитида аниқлаш мумкин (микро муҳит дейилганда кичик гуруҳ назарда тутилади). Раҳбарлик - бу макро муҳит унсуридир,яъни у ижтимоий муносабатлар тизими билан боғлиқ.
3. Лидерлик стихияли тарзда, яъни ўз-ўзидан юзага келади, ҳар қандай социал гуруҳнинг раҳбари эса ё тайинланади ёки сайланади. Нима бўлганда ҳам раҳбар бўлиш жараёни стихияли тарзда кечмайди, аксинча, социал таркибнинг турли қисмлари назорати остида мақсадли тарзда амалга ошади.
4. Лидерлик ҳодисаси нисбатан беқарордир, чунки гуруҳдаги лидерларни сайлаш кўпроқ гуруҳ аъзоларининг кайфиятига боғлиқ бўлади. Айни пайтда раҳбарлик ҳодисаси эса анча барқарордир.
5. Раҳбарлик мақомидаги шахс лидердан фарқли ўлароқ, ўз қўл остидагилар билан муносабатда бўлишда турли-туман санкцияларга, яъни таъсир кўрсатиш воситаларига эга, лидерда эса бундай имконият мавжуд эмас.
6. Раҳбар томонидан қарорлар қабул қилиш жараёнида бир қатор мураккаб ва турли шарт-шароитлар билан боғлиқ бўладиган жиҳатлар мавжуд бўлса, лидер гуруҳ фаолиятига алоқадор муаммоларни анча эркин ва бевосита ҳал этиш имкониятига эга бўлади.
7. Лидернинг фаолият соҳаси асосан у лидерлик қилаётган кичик гуруҳдир, раҳбарнинг фаолият соҳаси анча кенг бўлиб, у кичик гуруҳни ҳам нисбатан кенгроқ ижтимоий тизимда ифодалайди.
Шундай қилиб, лидер деганда гуруҳдаги норасмий ёки қатъий белгиланмаган шахслараро муносабатларни бошқарувчи гуруҳ аъзоси тушунилади. Раҳбар дейилганда эса, лидердан фарқли ўлароқ гуруҳдаги расмий шахслараро муносабатларни бошқарувчи шахс тушунилади. Шу сабабли ҳам аксарият ҳолларда лидерни норасмий етакчи, раҳбарни эса расмий етакчи деб аташади. Баъзи ҳолларда раҳбарнинг ўзи норасмий лидер бўлиши ҳам мумкин. Баъзида эса у гуруҳ ёки жамоа томонидан тан олинмаган бўлиши, яъни тор маънода чинакам лидер бўлмаслиги ҳам мумкин. (Е.С.Кузьмин, Б.Д.Паригин)



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish