Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Ҳаракат малакаларини шакллантириш босқичлари



Download 0,78 Mb.
bet49/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

6. Ҳаракат малакаларини шакллантириш босқичлари
Ҳаракат малакаларини шакллантириш давомийлиги турличадир. У ўрганилаётган ҳаракатнинг мураккаблигига, уни ўрганаётган спортчининг мазкур хатти-ҳаракатларни ўзлаштиришга қай даражада тайёр эканлигига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Ҳар қандай давомийликда ҳам ушбу жараёнда 3 та босқични ажратиб кўрсатишади. Бу босқичлар қуйидагилардан иборат:
1. Ўрганилаётган машқни умумий тарзда билиб олиш учун умумий асосларни эгаллашнинг дастлабки босқичи.
2. Ҳаракатни деталлар бўйича унинг фазовий, вақт, куч, мувофиқлаштириш ва бошқа томонларига кўра бажариш техникасини эгаллаш ҳамда уларни ягона яхлит ҳаракатга умумлаштириш босқичи.
3. Ҳаракатни эгаллашни мустаҳкамлаш ва мукаммаллаштириш босқичи, яъни уни ўрганилган ҳаракат даражасига, малака даражасига етказиш босқичи.
Биринчи босқичда машқни ўрганаётган спортчилар олдидаги асосий вазифа, ўрганилаётган машқ хақида тўғри тасаввурни шакллантиришдан иборатдир. Ушбу босқичда спортчиларнинг кўриш орқали ҳосил бўладиган тасаввурлари асосий рол ўйнайди. Бу даврда уларнинг мускул—ҳаракат сезгилари ва тасаввурлари ҳали у қадар мукаммалашмаган ва мавҳум бўлади. Спортчи ўзи бажараётган ҳаракатларнинг моҳиятига етарли даражада аҳамият қаратмайди, чунки унинг бутун диққат эътибори мазкур машқни умумий тарзда бажаришга қаратилган бўлади. Агар ундан ушбу машқни бажаришдаги аниқлик ҳақида сўралганда, илк бор бу машқни бажараётганлар ушбу машқдаги хатти-ҳаракатлар кетма-кетлигини аниқ тавсифлаб бера олмайдилар. Бу ҳолат шундан далолат берадики, ҳаракат малакаларни шакллантиришнинг дастлабки босқичида спортчилар томонидан тўғри хатти-ҳаракатлар гарчи бажарилаётган машқ ҳақида, унинг мазмуни ҳақида бир неча бор оғзаки таҳлиллар айтилган бўлсада, интуитив, яъни ўзлари ҳали яхши англамаган тарзда амалга оширилади.
Малакаларни эгаллашнинг дастлабки босқичида ҳаракатни тўғри ёки нотўғри эканлигини англаш жараёнининг сўз ва фикрга асосланувчи жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунинг учун ҳам бу босқичда барча хатти-ҳаракатларни кўриш орқали идрок этилишини сўз билан тавсифлаш ҳамда унинг батафсил схемасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Шуни ҳам доимо эсда тутиш керакки, ушбу босқичда спортчиларда фақат тўғри ҳаракатларни шакллантирмоқ лозим.
Иккинчи босқичда мускул ҳаракат сезгилари анчагина аниқ англана бошлайди. Машқни бажаришда умумий ва алоҳида элементларини идрок этиш шаклланади. Спортчи бир қанча хатоларидан ҳалос бўлади. Машқнинг элементлари орасидаги мантиқий алоқадорликни тушунтириш натижасида унда бажариладиган хатти-ҳаракатлар тўғрисида янада аниқроқ тасаввур ҳосил бўлади. Энди асосий эътибор ҳаракат ва вестибуляр компонентларга қаратилади. Машқларни назорат қилишда кўриш анализаторининг роли пасаяди.
Бу мураккаб ҳаракат тимсолини яратишда ўрганилаётган хатти-ҳаракатнинг дастлабки ва кейинги таҳлиллари муҳим рол ўйнайди.
3-босқичда малаканинг мустаҳкамланиши ва мукаммаллашиши амалга оширилади. Бу босқичда хатти-ҳаракатлар аниқ ва бир−биридан кескин фарқли тарзда тасаввур этилади. Ҳаракат компоненти асосий ўринни эгаллайди. Кўз билан назорат қилиш зарурияти йўқолади.
Машқнинг бир қатор таркибий қисмлари автоматлашади, бунинг эвазига ҳаракатлар тез, аниқ ва тежамкорлик тарзида бажарилади. Ҳаракатланиш малакаларини ривожлантиришнинг 3-босқичи ўта барқарорлиги ва эгилувчанлиги билан ажралиб туради.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish