Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спорт мураббийсининг обрўси



Download 0,78 Mb.
bet30/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

5. Спорт мураббийсининг обрўси
“Мансабнинг обрўси” ва “шахснинг обрўси” деган тушунчалар мавжуд. Мансаб обрўси хизматининг аҳамияти, мансаб эгасининг ҳуқуқлари ва вазифалари билан изоҳланади. Шахсий обрў эса муайян ижтимоий вазифани адо этувчи инсоннинг индивидуал хусусий фазилатлари билан белгиланади.
Мураббий расмий жиҳатдан эгаллаб турган вазифасига мувофиқ равишда ўзига хос ҳуқуқ ва обрўга эгадир. Аммо мансаб обрўси хар доим шахс обрўсига мувофиқ келавермайди.
Мураббийнинг обрўсини асосан унга хос бўлган қуйидаги фазилатлар таъминлайди: меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиш, ростгўйлик, ҳаққонийлик, камтаринлик, интизомлилик, ўқув ва машғулот жараёнларига ижодий, наваторлик билан ёндашув, кузатувчанлик, аналитик тафаккур юрита билиш, махсус интуицияга эга бўлиш ва ҳоказолар. Булардан ташқари мураббийнинг обрўси юқори ишчанлик қобилияти, сабр-матонатлилик, ўз - ўзини бошқара олиш, мураккаб вазиятларда ўзига ишонган ҳолда ҳаракат қила олиш кабилар ҳам ташкил этади. Мураббийнинг обрўси, шунингдек унинг қанчалик муомала қила билиши, эътиборлилиги, ғамхўрлиги, бошқаларга нисбатан ҳурмат ва хайрихоҳлик билан муносабатда бўла олиши, ўзаро ҳамкорларини тушуна олиши, ўзгаларга холис ва адолатли баҳо бериши, талабчанликдаги адолатлилиги, муомала маданиятига ҳам боғлиқдир.


6. Спорт мураббийсининг бошқарув услуби ва унинг
психологик тайёргарликдаги аҳамияти

Ҳар бир мураббийнинг узоқ йиллик иш фаолияти жараёнида спортчилар гуруҳини ёки алоҳида спортчиларни бошқариш борасида фақат унинг ўзигагина хос бўлган индивидуал бошқарув услуби шаклланади.
Бошқарув услуби деганда нимани тушунмоқ керак? Бошқарув услуби деганда раҳбарнинг жамоага таъсир қилишдаги, спортчи ёки жамоани бошқариш мақсадида амалга оширадиган усуллари тизими, услублари, йўлларининг нисбатан қатъий ва барқарор муштараклигини англамоқ керак.
Психологияга оид адабиётларда бошқарувнинг бир-биридан кескин фарқ қилувчи 3 та услубини алоҳида ажратиб кўрсатадилар ва улар қуйидагилардан иборат: автократик (авторитар, директив), демократик (коллегиал), либерал (ўта кенг феъл-
лик, меҳрибонлик ва эркинлик асосидаги) бошқарув усуллари.

Автократик бошқарув иш услуби мураббийнинг ёлғиз ўзи томонидан бошқарилишини англатади, яъни барча қарорларни қабул қилиш фақат мураббий зиммасида бўлади. Автократик бошқарув услубида раҳбарлик қилувчи барча мураббийларнинг таъсири асосан буйруқлар, ультиматум шаклидаги талаблар, фармойишлар тарзида бўлади.

Директив бошқарув услубида иш юритувчи мураббийлар одатда ўзининг ҳар қандай таклифига рози бўлаверадиган спортчиларга алоҳида ҳурмат ва хайрихоҳлик билан қарайди. Шу сабабли улар бошқарадиган жамоаларда одатда ўзига хос “эркатойлар” мавжуд бўлади ва улар одатда ўз ўртоқлари орасида ҳар доим ҳурмат-эътиборга сазовор бўла олмайдилар. Бошқа ўқувчилари билан автократ мураббийлар муомалада муайян масофани сақлайдилар, ўз ўқувчилари билан муносабатда улар самарали ва бир маромдаги оҳангни топа билмайдилар. Ўқувчилари муваффақиятсизликка учраганда жуда кучли асабийлашадилар, хатто сўкиш, ҳақорат сўзларни ҳам қўллай оладилар. Оқибатда спорт жамоасида носоғлом психологик муҳит ва можароли вазиятлар юзага келади.


Автократ мураббийнинг шахсий сифатларига қуйидагиларни киритиш мумкин: ўзига ҳаддан зиёд ишонган, принципиал, талабчан, ўзини тутиб тура билмайдиган, меҳрибонлик туйғусидан ҳоли, турли можароли ва низоли вазиятларга мойил.
Демократик бошқарув услуби турли масалаларни ва ҳамкорликка оид таклифларни ҳал этишда етарли даражада муҳо-
камаларга, келишувларга изн беради. Жамоанинг аъзолари қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга кенг тарзда жалб этилади. Бироқ, бунда мураббий ҳеч қачон “ўз изми”ни спортчиларга мутлақо бериб қўймайди. У ўз қўл остидагиларнинг шахсий муносабатларидан ҳам яхши хабардор бўлади. У гуруҳдаги барча аъзолар билан бир хил муомалада бўлади. Уларнинг бирортасини ҳам алоҳида ажратиб яхши кўрмайди ёки ёмон ҳам кўрмайди. Унинг мулоқотида тарбиявий ахборот устуворлик қилади. У асосан илтимос қилиш, маслаҳат бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш шаклида ўз бошқарувини амалга оширади. Гап оҳанги асосан бир маромда, баъзи ҳолларда эса ҳазил-мутойиба ва дўстона мулоқот турларидан фойдаланади.



Либерал бошқарув услуби мураббийнинг жамоа фаолиятига жуда кам аралашиши билан изоҳланади. Бундай мураббий одатда машғулотлар жараёнида машқлар ва қийинчиликларни танлашда ўз қўл остидагиларга кенг эркинлик беради. Спортчиларга максимал даражадаги мустақилликни бериб, аксарият ҳолларда ўзи ҳам “уларнинг измида” бўлади. Спортчиларнинг шахсий муносабатларини яхши билмайди. Ўз қўл остидаги етакчи ва муайян обрўга эга спортчиларнинг фикр – мулоҳазаларига қулоқ солади. Либерал мураббийнинг спортчилар билан мулоқотида талаб, маслаҳат, тавсиялар деярли бўлмайди. Уларнинг ўрнини илтимос ва келишувлар эгаллайди. Қўл остидагилар томонидан интизомни бузиш, топшириқларни бажармасликка оид ҳар қандай тушунтиришларни у ҳеч қандай танқидий баҳоларсиз қабул қилаверади.
Либерал мураббийнинг шахсий фазилатлари: киришимли, босиқ, бировни хафа қилмайдиган, хушмуомала, хайрихоҳ, муомалада жуда содда, талабчанликдан ҳоли, ҳаддан зиёд бағрикенг.
Юқорида жамоани бошқаришнинг бир-биридан кескин фарқ қилувчи 3 та услуби келтирилди. Бироқ, улардан қайси бири жамоани тарбиялаш, ўқитиш, унинг спорт натижаларини юксалтириш ва ҳоказолар борасида самаралироқ деган ҳақли савол туғилади. Қуйида биз уларнинг ҳар бири ҳақида муайян хулосаларни чиқарамиз.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish