Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Педагогик тактнинг психологик асослари



Download 0,78 Mb.
bet29/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

4. Педагогик тактнинг психологик асослари
Педагогик такт – педагоглар маҳоратининг энг муҳим фазилатларидан биридир. У педагогларнинг спортчиларга нисбатан юқори ахлоқ меъёрлари даражасида муносабатда бўлишларида, уларга педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ равишда таъсир кўрсатишдан иборат бўлиб, у мураббийнинг ўқув тарбиявий ишлар, ўқув машғулотлари ҳамда машғулот йиғинлари, мусобақалар ва ҳоказолардаги хатти-ҳаракатлари, муомаласи ва ўзини тутишида намоён бўлади. Педагогик такт тарбиявий таъсир амалга ошириладиган воситалар, усуллар ва йўллар орқали рўёбга чиқади. Бунда мураббийнинг спортчилар билан бўладиган мулоқотидаги асосий оҳанг ва усул, хайрихоҳлик, босиқлик, спортчи шахсиятига ҳурмат, талабчанлик ҳамда унга ишонч, табиийлик, самимийлик, муносабатларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек, мулоқотнинг педагогик жиҳатдан ўзини оқлайдиган ифодавийлиги билан ажралиб туради.

Педагогик мулоқотнинг психологик асослари ичида нутқнинг ўрни ҳам жуда муҳимдир. Биринчи галда бу педагог— мураббийнинг ростгўйлигига тегишлидир. Мураббий ўз сўзига содиқ, гапи билан иши бирдек бўлиши лозим. Шунингдек, нутқнинг адабий фазилатлари ҳам ўта муҳимдир: масалан, тушунарлилик, аниқлик, ўзгалар англаши учун қулайлик, мантиқийлик, шунингдек эмоционал ифодавийлик ҳамда нутқнинг таъсирчанлиги.


Айрим педагогларнинг фаолиятида аксарият ҳолларда педагогик тактни бузиш ҳоллари учраб туради. Уларнинг аксарияти ўқувчилар билан муомала қилишда юз беради. Бу камчиликлардан айримлари қуйидагилардан иборат:
1. Сергаплик, машғулотлар пайтида ва мусобақаларда ҳаддан ташқари кўп тергаш ва танбеҳ бериш.
2. Муомаладаги ҳаддан ташқари жиддийлик, баъзан эса қўпол сўзларни қўллаш.
3. Муомаланинг қуруқлиги, ҳаддан ташқари қисқалиги, ўқувчиларнинг ҳиссиётларига эътиборсизлик.
4. Педагогик таъсир кўрсатишнинг ҳамда мулоқотнинг бир қолипга тушиб қолиши.
5. Ҳаддан ошириб мақташ, айрим ўқувчиларнинг ютуқларини, фазилатларини ҳадеб рўкач қилавериш ёки аксинча, камчилик ва хатоларини қайта-қайта кўрсатиш.
6. Ўз сўзи ва ишининг бир-бирига мос келмаслиги.
7. Турли норасмий атамалардан ва иборалардан, масалан, спорт амалиётида кенг тарқалган жаргонлардан фойдаланиш (мисол учун, “стартолди лихорадкаси” ўрнига “мандраж” ва ҳоказо).
Педагогик муомалани тарбиялаш, мураббийнинг бу борада ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши – унинг педагогик маҳорати ошиб боришидаги муҳим жиҳатидир.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish