Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спорт мураббийси фаолиятига қўйиладиган талаблар



Download 0,78 Mb.
bet28/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2. Спорт мураббийси фаолиятига қўйиладиган талаблар
Мураббий – бу теран ижодий шахсдир. Ижодий жараёнлар масалалари бўйича тадқиқотчилар ижодкор шахснинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга катта эътибор берганлар.
Масалан, Я.А.Понаморёвнинг тадқиқотларида уларнинг қуйидаги хусусиятлари алоҳида ажратиб кўрсатилади: перцептивлик (яъни диққатлиликни ноодатий зўриққанлиги, ниҳоятда таъсирчанлик, ҳар нарсани кўнглига яқин олиш); интеллектуаллик (интуиция, кучли фантазия, топқирлик, олдиндан башорат қилиш қобилияти, билимлар доирасининг кенглиги); ҳарактерологик (турли қолиплардан чекиниш, оригиналлик, ташаббускорлик, қатъиятлилик, юқори даражадаги ўз-ўзини бошқара олиш, ўта ишчанлик қобилияти).
Аксарият тадқиқотчилар ижодкор шахснинг ҳусусиятлари қаторига – таваккал қилишга шайлик, шубҳаларга қарши кураша олиш, мустақил интровертив позицияга эга бўлиш, яъни ўз фикр мулоҳазаларини қатъий туриб ҳимоя қила билиш каби фазилатларни ҳам киритадилар.
Ижодкорлик даражаси юқори бўлган шахсларга ўта мураккаб ва янги муаммоларга доимо катта қизиқиш билан қараш хосдир. Уларни ҳамиша оригинал қарорлар қабул қилишни тақоза этувчи вазиятлар ўзига жалб этади.
Спорт мураббийлари фаолиятларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ижодкор мураббийларга аввало қуйидаги жиҳатлар хосдир: ўқув—тарбиявий жараёнлардаги ғоявийлик (ўқувчиларнинг билимларини уларнинг эътиқодларига айлантиришга интилиш), турли тажрибалар ўтказиш ва янги тажрибалар тўплашга интилиш, ўз–ўзини чеклашдан ҳолилик, фикр-
лашда ва ҳаракат қилишда ўта зийраклик, мустақиллик, олий даражадаги ижодий куч-ғайрат, ўз ижодий куч-қувватини жамлай олиш қобилияти, жуда мураккаб педагогик вазифаларни ҳал этишга интилиш.


3. Мураббий фаолиятининг тузилиши
Мураббий фаолиятининг тузилишига қуйидаги унсурлар киради: лойиҳалаштириш ва конструктивлик, ташкилотчилик, коммуникативлик, гностиклик. Лойиҳалаштириш ва конструктивлик унсури мураббийдаги воқеаларни олдиндан кўра билиш, ўқувчиларнинг фаолият дастурларини тайёрлаш, машғулотларни режалаштириш, ўқув материалини танлаб олиш ва композицион жиҳатдан ташкил қилиш қобилиятларини ифодалайди.
Мураббийлар спорт билан шуғулланаётган ўқувчилар шахсининг жисмоний ва маънавий ривожланишини, уларнинг ўқув ва мусобақалашув вазиятларидаги хатти-ҳаракатларини олдиндан кўра билашлари ва шакллантириб боришлари керак. Бунга эришиш учун улардан кузатувчанлик, ҳаёл, тасаввур ҳамда тафаккур қилишдаги теранлик талаб этилади.
Ташкилотчилик унсури ўқув машғулот жараёнларини ташкил этиш, спортчиларнинг спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланишларини ташкил этиш (дарс вақтида, машғулотлар, мусобақалар, дам олиш ва маиший шароитларида), гуруҳларни ташкил этиш, шунингдек машғулотда иштирок этаётганлар билан ўзининг шахсий фаолиятини ўзаро мувофиқ тарзда ташкил этиш билан боғлиқдир.
Ташкил этиш унсури дейилганда, ҳар бир алоҳида ҳолатда юзага келган вазиятни тўғри баҳолай билиш, тўғри қарорлар қабул қила олиш ва уларнинг бажарилишига эришиш тушунилади. Фаолиятнинг ташкилотчилик унсури ўқитувчи ва мураббийнинг қуйидаги бир қатор шахсий фазилатларга муайян талабларни қўяди: тезкор ва мувофиқ фикрлай олиш, жасорат, қатъиятлилик, талабчанлик, масъулият ҳисси ва ҳоказолар.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish