Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Юқори кўрсаткичли спортда шахс мотивациясининг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,78 Mb.
bet24/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

3. Юқори кўрсаткичли спортда шахс мотивациясининг
ўзига хос хусусиятлари

Спорт билан шуғулланиш инсон шахсиятини кескин равишда ўзгартиради. Спортда юқори натижаларни қўлга киритиш учун спортчи шахсиятида бир қатор хусусият ва сифатларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш керак бўлади. Ана шундай муҳим хусусиятлардан бири – бу спорт фаолиятининг мотивларидир. Спорт фаолиятининг мотивлари спортчининг шахсий эҳтиёжларига хизмат қилиб, улар индувидуал характерга эгадир. Шу сабабли ҳам спортчилар турли мотивларга эга бўладилар ва бу мотивлар спортчилар шахсининг ғоявий йўналишига, уларнинг спорт маҳорати даражасига, ёшига, спорт соҳасидаги стажи ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади. (“Спорт фаолиятининг психологик тавсифи” номли 2-бобга қаранг.)
4. Спортчи шахс фаолиятига асаб тизими ва
темпераментнинг таъсири

Спортчиларнинг фаолиятига асаб тизими ва темпераментнинг ўзига хос хусусиятлари жуда катта таъсир кўрсатади. И.П.Павловнинг таълимотига кўра, темпераментнинг физиологик асоси - олий асаб фаолиятининг муайян тури ҳисобланади. У асаб тизимининг қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини кучи, мувозанатлилиги ва харакатчанлилиги орасидаги хар хил мутаносиблиги билан характерланади.
Қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучи асаб ҳужайраларининг ишчанлиги, уларнинг кучли ва узоқ муддатга чўзиладиган қўзғатувчиларга нисбатан чидамлилигини ифодалайди.
Асаб жараёнларининг мувозанатлилиги – қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро мувозанати – яъни балансини ифодалайди. Асаб тизими қўзғалиш жараёнининг кучи тормозланиш жараёнининг кучига тенг бўлгандагина мувозанат ҳолатида бўлади. Улардан бирининг кучи ошиб кетганда эса асаб тизимида мувозанатсизлик юзага келади.
Асаб жараёнларининг ҳаракатчанлиги асаб ҳужайралари-
нинг қўзғалиш ҳолатидан тормозланиш ҳолатига тез ўтиши билан боғлиқ, акс холат эса инертлик ҳисобланади.
Темпераментнинг хусусиятларига қуйидагилар киради: сензитивлик, реактивлик, активлик (фаоллик), реакция суръати, пластиклик-ригидлик, экстраверсия-интраверсия (В.С.Мерлин).
Сензитивлик у ёки бу психик реакцияни келтириб чиқарувчи қўзғатувчининг энг кам кучи билан ифодаланади. Сензитив кишилар сезгилар қўзғатувчининг минимал интенсивлигини хис этади, чунки уларнинг сезувчанлиги жуда юқори бўлади.
Реактивлик - эмоционал жавобнинг кучи билан белгиланади. Реактив одам – бу ўта таъсирчан бўлиб, у ҳар қандай ташқи ва ички таъсирларга эмоционал тарзда ўз муносабатини билдиради.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish