Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Юқори тоифали спортчи шахсининг ўзига хос жиҳатлари



Download 0,78 Mb.
bet23/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2. Юқори тоифали спортчи шахсининг ўзига хос жиҳатлари
Шахснинг ўзига хос томонларидан бири, бу унинг индивидуаллиги, яъни, фақат унгагина хос бўлган ва ҳеч кимда такрорланмайдиган хусусиятлар йиғиндисидир.
Шахснинг индивидуал хусусиятларини тузилишини тушуниш ва ҳисобга олиш спорт амалиётида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Спортчи шахсининг индивидуал хусусиятларини чуқур билиш ва тушуниш орқалигина унинг барча имкониятларини янада ривожланишини таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотчи психологларнинг чемпион ва Олимпиада ўйинлари совриндорлари бўлган спортчиларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш борасидаги тадқиқотлари шуни кўрсатдики, уларнинг шахсияти учун энг умумий ва муҳим бўлган хусусиятлар қуйидагилардан иборат: юқори даражадаги психик — эмоционал барқарорлик, характер мустаҳкамлиги, ўзига ишонч, онглилик, ўз-ўзини назорат қила билиш, мураккаб вазиятларни мустақил баҳолай билиши, қатъият ва матонат, ташаббускорлик ва ҳаракатлардаги жасорат, етакчилик, таваккалга мойиллик, новаторлик, кашфиётга ўчлик, самимий мулоқот қилиш.
Бир қатор тадқиқотларда ютуқлар мотивацияси билан спортчининг шахсий хусусияти бўлган вохималилик ўртасидаги муайян алоқадорликнинг мавжудлиги аниқланган.
Вахималилик — бу индивиднинг ўзи тушган вазиятдаги жисмоний ёки ижтимоий хавфни ўта бўрттириб тасаввур қилиши ва унинг натижасида ўзида салбий психик - эмоционал ҳолатларни (қўрқув, ҳадиксираш, хавотирланиш ва хоказолар) келтириб чиқаришга мойиллигидир. Шахсга хос бўлган бу хусусият, айниқса мусобақа олдидан спортчиларда хаяжонланишнинг ортиб кетишига сабаб бўлади. Бироқ, спортчи мутлақо хавотирланишдан ҳоли бўлиши керак дегани эмас. Ваҳима реакциясини организмнинг масъулиятли ва таранг вазиятга табиий мослашув жараёни сифатида баҳолаш лозим. Маълум даража ва меъёрида бўлса ушбу реакция ижобий ҳисобланади. Фақат ҳаддан ташқари вахималилик спортчи фаолиятининг ёмонлашувига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли юқори вахималиликка мойил спортчиларнинг психик холатидаги ўзгаришларни доимий равишда назорат қилиб бориш ўта муҳимдир. Вахималиликнинг 2 та турини фарқлашади: улардан биринчиси муайян ташқи вазиятлар билан боғлиқ бўлган вазиятли вахималилик бўлса, иккинчиси шахснинг ўзига ҳос бўлган стабил – барқарор (туғма) вахималилик хусусиятидир. Вахималилик экстремал вазият арафасида ёки юз беришидан анча илгари олдинда турган хавф – хатарни “Мен сезиб турибман - бугун ютқазаман!” тарзида башорат қилиш туфайли пайдо бўлиши мумкин. Бундай вахимани фан тилида антиципир (олдиндан пайдо) вохима деб аталади (А.В.Родионов, А.Л.Попов).

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish