Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спорт жамоасининг кичик гуруҳ сифатидаги белгилари



Download 0,78 Mb.
bet33/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

3. Спорт жамоасининг кичик гуруҳ сифатидаги
белгилари

Кичик гуруҳнинг асосий белгиларидан бири бу унинг аъзолари миқдоридир. Одатдаги талабларга кўра, кичик гуруҳ аъзолари сони ўттизтадан ортмаслиги, жуда кўпи билан қирқ киши атрофида бўлиши керак. Кичик гуруҳнинг энг кам аъзолар сони 2-3 кишидан иборат.
Спорт жамоаси кичик гуруҳ сифатида унинг ҳар бир аъзоси учун умумий мақсаднинг мавжудлиги билан характерланади. Мақсадларнинг умумийлиги гуруҳ аъзоларини ўзаро ҳамкорликка чорлайди.
Аъзоларнинг ўзаро таъсири жамоанинг кичик гуруҳ сифатидаги яна бир жиҳати бўлиб хизмат қилади. Зеро, жамоа аъзолари фақат ўзаро таъсири воситасидагина ўз мақсадларига эришишлари мумкин. Гуруҳ аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги спортчилар эришишга интилаётган мақсад билан бевосита боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ўзаро ҳамкорлик ва таъсири кичик гуруҳ ва спорт жамоасининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур жиҳатдир.
Кичик гуруҳнинг яна бир муҳим белгиларидан бири – унинг ҳар бир аъзосининг мазкур гуруҳга мансублигини ҳис этишидир. (Бу айниқса коллективлар учун характерли хусусиятдир). Спорт жамоасининг мақсадлари одатда ижтимоий мазмун касб этса-да, (жамоат, шаҳар, мамлакат шаънини ҳимоя қилиш) шу билан бирга улар шахсий ва гуруҳнинг ўзигагина даҳлдор бўлади (мусобақада айнан мана шу спортчилардан иборат жамоа, гуруҳ ғалаба қозониши лозим). Шу билан боғлиқ равишда айтиш мумкинки, спорт жамоасининг яна бир ўзига хос белгиларидан бири - унинг теваракдагилардан онгли равишда ажралиб чиқиши ва ўзгаларга нисбатан автоном фаолият юритишидан иборат.
4. Спорт жамоасининг кичик гуруҳ сифатида
ижтимоий ривожланиши даражаси

Ижтимоий етуклиги даражасига кўра спорт жамоаларини диффуз гуруҳларга, ассоциацияларга, кооперацияларга ва коллективларга ажратиш мумкин.
Диффуз гуруҳга мисол қилиб эндигина ташкил этилган футбол жамоасини келтириш мумкин. Унинг аъзолари бир бирларини ҳали яхши билмайдилар, ҳатто базан улар умуман нотаниш бўладилар. Бундай ҳолда улар бир бирига ҳайрихоҳ ҳам бўлмайдилар, шунингдек улар орасида бир-бирини ёқтириш ва ёқтирмаслик ҳислари ҳам кузатилмайди. Бундай ҳолдаги ўзаро мулоқотда ташаббус ва рағбат ҳам кўзга ташланмайди.
Ассоциация даражасида гуруҳ аъзолари умумий мақсад теварагида бирлашадилар, бироқ уларнинг барчаси ҳам ушбу мақсадни бир хил даражада қабул қилмайди; гарчи гуруҳ азоларининг хатти-ҳаркатлари у қадар мувофиқ келмаса ва уларнинг фикрларида тарқоқлик мавжуд бўлсада, гуруҳий фаолиятнинг амалга ошиши кузатилади. Бундай ҳолларда гуруҳ доимий равишда раҳбарнинг аралашувига эҳтиёж сезади, унинг активлари эндигина қарор топа бошлайди. Гуруҳ аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар нисбатан тез қарор топади, бироқ дўстлар даврасига хос муносабатлар тарзида улар ҳали аниқ намоён бўлмайди.
Кооперациялар даражасида гуруҳ аъзоларининг якдил ҳаракатлари аниқ намоён бўлади, уларнинг қарашлари ягона, қадриятлари умумий, унга интилишлари ҳам бир хил бўлади. Гуруҳ тартиблашган тизим сифатида муваффақиятли фаолият юритиши мумкин бўлади. Гуруҳ аъзолари ўртасидаги муносабатлар ва мулоқот ишчанлик ҳарактерига эга бўлиб, улар умумий мақсадга эришиш учун йўналган бўлади. Аммо бу даражада ҳам гуруҳ фаолиятининг йўналиши у қадар муҳим аҳамият касб этмайди,шунинг учун ҳам унинг ижобий томонга,яъни жамоа томон ўсиши ҳам,шунингдек салбий томонга – корпорация томон оғиши ҳам юз бериши мумкин (Корпорация – гуруҳнинг салбий ривожланиш тармоғини ифодалайди; у коллектив манфаатининг акси бўлиб, корпорациянинг пайдо бўлишини ижобий баҳолаб бўлмайди).

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish