МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ АЛ-БУХОРИЙ
(810—870)
«Ҳадис илмидаги Амир-ул муъминийн» деган шарафли номга сазовор бўлган муҳаддис олим Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Мугира ал-Бухорий ал-Жубфий ҳижрий 194 йил шаввол ойининг 13- куни, ҳозирги ҳисобда 810 йил 20 июлда Бухорода таваллуд топган. Ўн ёшга йетмасдан илми ҳадисни ўрганмоққа киришган имом Бухорий 11 ёшида баъзи устозларининг хатоларини топа бошлаган. Ўн олти ёшга йетганида 825—826 йилларда оналари ва акалари билан ҳаж сафарига равона бўладилар. Макка ва Мадинани зиёрат қилиб, олти йил Ҳижозда яшаб ҳадис илмини астойдил ўрганади. Шундан сўнг имом Бухорий Мухаммад алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларини янада чуқурроқ ўрганиш ва уларни тўплаб тартибга солмоқ ниятида ўша даврда ислом фани оламининг йирик марказлари бўлмиш Дамашқ, Қоҳира, Басра, Куфа, Боғдод каби шаҳарларни кезиб чиқади. Бу йерларда у ҳадис илми билан бир қаторда фикҳдан ҳам таълим ва сабоқлар олади, йирик олимлар даврасида баҳс-мунозараларда қатнашади ва илми толибларига дарс ҳам беради. Нишопурлик ал-Ҳаким(1025 йилда вафот этган)нинг маълумотларига қараганда, имом Бухорий устозларининг сони тўқсон киши атрофида бўлган, Айни замонда ўзлари ҳам «Минглаб шогирдлар йетиштирганлар - Муслим ибн Ҳажжож, Исо ат-Термизий, Ан-Насорий, Абу Зуръа, Юсуф ал-Форобий, Абу Бакр ибн Хузайма каби машҳур муҳаддислар, шулар жумласидандир»12.
Имом Бухорий жами 600 минг ҳадисларни тўплаганлар. Шулардан 100 минг «саҳийҳ» ҳадисларни ва 200 минг «гайри саҳийҳ» хадисларни ёддан билганлар. Ҳадис илми бобида имом Бухорийга тенг келадиган бирор кимса мусулмон оламида бўлмаган. Имом Бухорий ҳориждан қайтгач, ҳадис илмини тарғиб қилишга киришади. Кўпчилик уни ҳурматлаган ва эъзозлаган. Аммо баъзи ғаразгўй ва қора ниятли кишилар ал-Бухорийга ҳасад қилар эдилар. Уларнинг ҳасадгўйлиги ва қутқуси оқибатида имом Бухорий билан Бухоро ҳукмдори Ҳолид ибн Аҳмад аз-Зуҳалий уртасида адоват пайдо бўлади. Бунинг сабаби шундаки, ҳукмдор алломадан ҳузурига келиб «Ал-Жомеъ ас-саҳийҳ», «Ат-Та`рих» китобларини фарзандларига ўқиб дарс беришни талаб қилади. Имом Бухорий бу талабни рад этади: «Мен илмни хор ҳилиб, уни ҳокимлар эшиги олдига олиб бормайман, кимга илм керак ўлса, ўзи келсин. Лекин Аллоҳ охират куни илмни яширмай, уни толибларга сарф қилганим учун мени кечиради»,— деб жавоб беради. Бухоро ҳокими иғвогарларнинг маслаҳатларига қулоқ солиб, имом Бухорийдан шаҳарни тарк этишни талаб қилади. Олим Самарқанд уламолари таклифи билан йўлга чиқади. Йўлда Самарқандга яқин Ҳартанг (ҳозирги Пояриқ тумани) қшлоғда қриндошларидан бўиш Абу Мансур Ғиб ибн Жабрил деган кишининг уйида тўайди ва бир неча кун бу ерда бетоб бўлиб ётиб қлади. Имом Бухорий кўп вақт ўтмай шу ерда, хижрий 256 (милодий 870 йил 1 сентябрда) йили 62 ёшида вафот этади ва шу ерда дафн қилинди. Эндиликда унинг қабри Мовароуннаҳр диний бошқармаси ихтиёрида бўлиб, табаррук ва зиёратгоҳ жойлардан бири сифатида давлат муҳофазасидадир.
Имом Бухорийдан улкан ва бой мерос қолган. У ёзган асарларнинг сони йигирмадан ортиқдир. Олимнинг «Ал-адаб ал-Муфрад», «Ат-Таърих ас-Сагир», «Ат-Таърих ал-Кабийр», «Китоб ал-Илал», «Асоми ус-Саҳоба», «Китоб ал-Куна» ва бошқа асарлари орасида шоҳ асар ҳисобланмиш «Ал-Жомеъ ас-саҳийҳ» («Ишонарли тўплам») асари тўрт жилддан иборат бўлиб, ислом оламидаги бошқа муҳаддислар тузган ҳадислар тўпламлари орасида энг ишонарлиси ва мукаммалидир. Унда Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан ташwари фикҳ, ислом маросимчилиги, аҳлоқ-одоб, таълим-тарбия ҳамда ўша давр тарихи ва этнографиясига оид қимматли фикр ва хулосалар ҳам бор. Бу тўпламга олимнинг бутун умри давомида тўплаган 600 минг ҳадисдан фақат 7275 та энг «саҳийҳ» ҳадислар кирган. Бу нодир асарнинг ёзилганига тахминан 1200 йил бўлди. Уша даврдан то шу кунга қадар у ислом таълимотида Қуръони Каримдан кейинги иккинчи ўринда турувчи муқаддас китоб, қимматли манба асари ҳисобланади.
Хуллас, буюк ватандошимиз имом Бухорий қолдириб кетган бой маънавий мерос авлодларимизни бундан кейин ҳам улуғ инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашдек олижаноб мақсад йўлида хизмат қилаверади.
Истиқлол шарофати билан Бухорийнинг ўлмас мероси эл-юрт бағрига қайтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Имом ал- Бухорий таваллудининг ҳижрий- қамарий тақвим бўича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ги қарори (1997 йил 29 апрел) асосида Бухорининг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, ҳотирасини абадийлаштириш борасида катта ишлар қилинди. 1998 йил 23 октябрда Самарқандда юбилей тўй- танталари бўлиб ўтди. Аллома абадий қўним топган Челак туманидаги Хартанг қишлоғида улкан ёдгорлик мажмуи очилди.
Бухорининг бой ма`навий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан Имом ал- Бухорий халқаро жамғармаси нузилди.(1998 йил 4 ноябр)
Do'stlaringiz bilan baham: |