ТАСАВВУФ — СЎФИЙЛИК ТАъЛИМОТИ
ИХ — ХИИИ асрларда Ўрта Осиё давлатларида тасаввуф — сўфийлик таълимоти ривож топди. Сўфийлик (тасаввуф) исломдаги фалсафий диний оқимдир. Воиз Кошифий «Футуватномаи султония» асарида: «... тасаввуф тариқат мақолаларидан биридир», дейди. У «сўфий» қадимий бўлиб, Одам алайҳиссалом ўгиллари Шиш алайҳиссалом даврида пайдо бўлганлигини айтади.
Рус олими И. М. Петрушевскийнинг қайд қилишича, инглиз шарқшуноси Р. Николсон ХИ асргача бўлган ёзма манбаларда «суфизм» тушунчасининг йетмиш саккиз маънодаги талқинини аниқлаган экан. Насафийнинг Хожи Аҳмад Яссавий рисоласида ҳам ислом динида «Сўфийлик оқими, дарвешлар пайғамбар замонасидаёқ вужудга келган»14, дейилади. Абулҳаким Шаръий Жузжоний «Тасаввуф таълимотининг илдизлари» («Мулоқот», 1995, № 1—2) мақоласида тасаввуф сўзи «...«сўф», яни кийимни киймоқ, сўфий бўлмоқ ва шунингдек ҳақ йўлидан юрувчи бўлмоқ ва дарвишлар тариқаси маъноларида қўлланади. Тасаввуф сўзи бир истилоҳ (атама) сифатида унинг пайровлари ақидасига биноан нафс (ички дунё)ни покизалаш натижасида инсон қалбида ҳақиқат ёғдуси порлай бошлайди» (31—32-бет), дейди. Унинг фикрича, тасаввуф ва ирфон тушунчалари бир-бирига яқиндир, шу туфайли ҳар иккала сўз бир маънода ҳам ишлатилади.
Баъзиларнинг фикрича, тасаввуф Ирфоннинг бир бўлими ва унинг кўринишларидан биридир, яъни тасаввуф йўл-йўриқ ва тариқат сифатида ирфондан ажралиб чиққан. Ирфон эса умумийроқ тушунча бўлиб, тасаввуфдан бошқа йўл-йўриқ ва мазҳабларни ҳам ўз ичига олади.
Доктор Жавод Нурбахш «Сўфийлар беҳиштида» асарида буюк машойиҳларнинг сўзларига кўра тасаввуфни сўз билан ифодалаб бўлмаслигини, сўз билан ифодаланувчи нарса тасаввуф эмаслигини ёзади. Унинг фикрича, «тасаввуф — ишқ озуқаси ва таҳдид йўли билан ҳақиқатга олиб борадиган тариқатдан иборат».
Сўфий ақидасининг асоси ягона Ҳақиқат — Ҳақ таоло бўлиши керак. Шу сабабдан сўфийлар шариат қоидаларини ўрганиб, маърифат ва ҳақиқатга, ҳаққа йетишга интилар эдилар. Сўфийлик тараққиётида тақвога катта эътибор берилган. Зуҳд ва тақво - кўнгулни фоний дунё гуноҳларидан, ғараз, таъмалардан тозалаш ва Худо буюрганига амал қилиб, Аллоҳ ман этган ишлардан сақланиш демакдир. Сўфийлар фикрича, илоҳий ишқ ҳар қандай ғаразли манфаатлардан ҳоли бўлиши зарур. Тасаввуф таълимотига кўра, борлиқдаги ҳамма хилқатларда, хусусан, одамзодда ҳам илоҳий зарралар бор. Сўфийнинг мақсади кўнглидаги илоҳий зарраларни узоқ ва машаққатли покланиш йўлидан бориб, яна Аллоҳга қайтаришдан иборатдир. Баъзи тасаввуф намояндалари Ҳақ таолога йетишиш йўлларида 19 маком ва 360 манзиллар борлигини айтганлар. Султонмурод Олимнинг қуйидаги хулосалари диққатга лойиқдир: «Дин Қуръони Каримнинг зоҳирий маънолари, яъни кўпчиликка тушунарли маънолари доирасида амал қилади. Тасаввуф Қуръони Каримнинг ботиний маънолари, яъни фақат хос, алоҳида кишиларгагина тушуниш насиб этадиган ички нозик маънолари билан иш кўради. Аммо тасаввуф йўлини тутиш учун аввал комил мусулмон бўлиш, шариатнинг барча шартларини бекаму кўст бажариш шарт. Яна шуни айтиш керакки, аввало, диннинг ўзи ҳам даҳрийлик тарғиботи бизнинг тор тасаввурларимизда бадном қилиб шакллантирган дин тушунчасидан тамоман ўзга нарса»15
Тасаввуф илмида комили инсонни руҳан шакллантириш, камолотга йетказиш назарияси бош масала ҳисобланади. Бу назарияга кўра: «Инсонни Худо ўзига ўҳшатиб яратганми, Аллоҳнинг бу оламни пайдо қилишдан кўзлаган бош мақсади ҳам, аслида, инсон эканми, демак инсон Аллоҳнинг бу мурувватига шукроналар айтиб, ўзини батамом Аллоҳга бағишлаши, бунинг учун эса ўзилига лойиқ даражада поклаши- камолга йетказиши керак. Ана шундай ўзини олий мақсадга чоғлаган, жисмини унутиб, руҳини Аллоҳга қай даражада ўстирган, йетар даражада поклаган, ҳам эхтиёжлари туфайли пайдо бўладиган жамики инсоний иллатлардан фориғ қилган кишилар инсони комил бўлганлар. Тасаввуфий ақидага кўра, комил инсонлар пировардида, шубҳасиз, Аллоҳ васлига мушарраф бўладилар, руҳан Тангри билан бирлашиб кетадилар»16.
Комил инсонлар барча халқни севиши, инсонлар, айниқса, ғариблар, бечоралар, муҳтожлар хизматида бўлиши, доимо худонинг борлиги ва бирлигини унутмаслиги каби сўфийлик ақидаларига эга бўлишлари лозим. Шайх Фаридуддин Аттор ривоятларига кўра шайҳ Абул Хасан Хорагоний бундай деган эканлар: «Кошки барча халқнинг ўрнида мен ўлсайдим, ўшанда халқ учун ўлим бўлмасди. Кошки, барча халқнинг ҳисоб-китоби мендан сўралсайди, ўшанда қиёмат куни улар учун сўроқ бўлмасди. Кошки, барча халқ ўрнида мени жазолашсайди. Ўшанда уларни дўзаҳга олиб боришмаган бўларди». Саъдий Шерозий айтадики: «Тоат-ибодат тасбеҳ тутиб, жундан эски либос кийиб, намоз ўқиб яшаш билан бўлмайди, у Холиқ ва халқнинг хизматидан бошқа нарса эмас».
Сўфизм (тасаввуф)даги ана шу бош ғояни тушунмас эканмиз, ўтмиш тарихимизда ўтган, ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган улуғ зотлар, авлиё ва анбиёларнинг моҳияти ва бугунги кунда унинг аҳамиятини тушуниб йета олмаймиз ХИИИ ва ХИВ аср бошларида яшаб ижод этган мутасаввуф олим Шайх Азизиддин Насафий «Инсони комил» рисоласида куйидагиларни таъкидлаган: «...Жумла мавжудот одамзодга шунинг учун сажда қиладики, одамлар орасида комил инсон бор. Бас, жумла одамзод комил инсон туфайли (шарафли)дир. Мавжудот ичра комил инсондан кўра улуғроқ ва донороқ нарса йўқ чунки комил инсонлиг пастдан энг юқоригача мартабалардага мавжудотнинг хулосаси ва қаймоғидир ва фаришталар, руҳоний мавжудотлар ва аршу қурси, самовот кавокиб ҳаммаси комил инсон хизматидадирлар ва ҳамиша комил инсон теграсини тавоф қилурлар ва комил инсон ишларини бажо келтирурлар. Комил инсон илм мазҳаридир, комил инсон илоҳий юрт сифатларининг ҳам мазҳаридир». Инглиз тасаввуфшунос олими Ж. С. Тримингем Мар-казий Осиёда тасаввуф илмининг ривожида икки буюк сўфийнинг номини алоҳида ҳурмат билан тилга олади. Буларнинг биринчиси — Абул Ҳасан Али ал-Хороқоний (милодий 1034 йили 80 ёшида вафот этган) бўлса, иккинчиси- Абу Али ал-Фармадий (1084 йили вафот этган)дир. Фармадийнииг икки шогирди тасаввуф илмида шуҳрат топтан. Бу аввало Ахмад ал-Раззолий (1122 йилда вафот этган) бўлса, иккинчиси Юсуф ал-Ҳамадонийдир. Сўфийлик тариқотининг кўп силсиласи ана шу икки шогирд-дан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |