Шарқ дунёсининг буюк allomalari режа: ал-хоразмий аҳмад фарғоний



Download 420,18 Kb.
bet10/21
Sana27.06.2022
Hajmi420,18 Kb.
#709378
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
ШАРҚ ДУНЁСИНИНГ БУЮК ALLOMALARI қомусий олимлр жами

ИСЛОМ МАДАНИЯТИ. ҲАДИСЛАР



ИХ—ХИИ асрларда Ўрта Осиё ҳудудида дунёвий фан ва маданият билан бир қаторда ислом маданияти ҳам ривожланди ва тараққий этди. Жамиятда маҳаллий динлар, зардуштийлик, буддизм ва бошқалар суриб чиқарилди. Араб тили ва араб ёзуви давлат аҳамиятига эга бўлган тил ва ёзув даражасига кўтарилди. Киши номлари, жой номлари, саналар, ўлчов бирликлари арабчага ўзгартирилди. Ҳатто она йеримиз Мовароуннаҳр (икки дарё оралиғидаги жой) номини олди. Ислом мафкураси сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, салжуқийлар ва хоразмшоҳлар ҳукмдорларининг ички ва ташқи сиёсатда юрғизган сиёсатида бош йўналтирувчи ғоявий куч бўлиб хизмат қилди. Улар ўзларининг барча фаолиятларини ислом ҳимояси, Муҳаммад Алайҳиссалом ва Аллоҳу таоло йўлига содиқлик байроғи остида амалга оширар эдилар. Жамият аъзолари ўртасида ислом динига, Қуръони Каримга эҳтиёж кучайди, аммо ҳамма ҳам Қуръони Каримни ўқий олмас, унинг мазмунини чақа олмас эди. Бу Қуръоннинг мазмунини шарҳлаш ва тафсирига талабни оширди. Натижада ўлкамизда Қуръони Каримни шарҳловчи ва унинг тафсирини баён қилувчи асарлар ёзган улуғ исломшунос алломалар йетишиб чиқди. Имом Абу Мансур Мотуридий, Имом Абу Лайс ибн Муҳаммад Самарқандий, Имом Замаҳшарий, Имом Насафийлар ана шулар жумласидандир. Ислом маданиятининг Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда турадиган нодир манбаларидан бири Ҳадислар, яъни Муҳаммад алайҳиссаломнинг диний ва аҳлокий кўрсатмалари, ҳикматли сўзларидир. Чунки пайғамбар Мудаммад алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам бу ҳақда шундай деганлар: «Ей умматларим! Мен сизлар учун Қуръони Карим билан ўзимнинг суннатим – йўл-йўриқларимни қолдирдим. Сиз бу иккаласини қаттиқ ушлаб, уларга амал қилсангиз, тўғри йўлдан асло адашмайсиз»11. Ҳадислар расулуллоҳ ҳаётлик чоғларида асосан, ёдда сақланган, уни китоб ҳолида жамлаб тузишга ижозат бермаганлар. Бунинг асосий сабаби Ҳадисларнинг Қуръони Карим оятлари билан қўшилиб, аралашиб кетишини олдини олишдан иборат эди. Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари инсонлар ҳаётида, уларнинг турмуш тарзида катта аҳамиятга эга эканлигига ҳам диққатни қаратганлар. Уч хил йўналишдаги Ҳадислар тўғрисида фикр юритишади: бу «Муснад», «Саҳийҳ» ва «Сунан»дир. 1. «Муснад» йўналишида тасниф этилган тўпламларда турли мавзулардаги ҳадислар бир жойда келтирилиб, улар ҳадис ривоят қилувчи саҳобаларнинг ислом динини қабул қилган вақтига кўпа ёки алифбо тартибида жойлаштирилади. 2. «Саҳийҳ» йўналишидаги ҳадислар тўпламига буюк муҳаддис, ватандошимиз имом Бйхорий асос солганлар. Бу йўналишда таъриф этилган тўпламларга фақат тўғри, ишонарли ҳадислар киритилган. 3. «Сунан» йўналишидаги тўпламларда тўғри, ишонарли хадислар билан бир қаторда «заиф» ҳадислар ҳам келтирилган. Ҳадисчиликнинг ривожланишида ИХ аср олтин давр ҳисобланади. Бунинг сабаби бутун Ислом дунёсида энг нуфузли деб тан олинган олтита ишончли хадислар тўпламининг муаллифлари ҳам худди шу асрда яшаб ижод қилганлар. Яна шу нарса диққатга лойиқки, мазкур олти муҳаддиснинг ҳам деярли ҳаммаси Ўрта Осиё тупроғида йетишиб чиққанлар. Улар Абу Абдуллоҳ Мйҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий, Имом Мус­лим ибн ал-Ҳажжож, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий, Имом Абу Довуд Сулаймон Сижистоний, Имом Аҳмад Ан-Насоий, Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язит ибн Можжа каби зотлардир. Уларнинг ҳар бири Ҳадис илми ривожига муносиб ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланадилар. Ҳозирги кунда ҳам бутун ислом олами уларнинг илмига катта ҳурмат ва эҳтиром билан қараб ўрганиб келмовда.
Таълим, фан ва маданият ташкилоти – АЙСЕСКО томонидан 2007 йилда пойтахтимиз Тошкент шаҳри “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинди. Бу воқеа юртимизда қувончли ва оламшумул воқеа бўлди. Чунки, ислом оламининг нуфузли ташкилоти томонидан айнан, Тошкентни бундай номга шарафли кўриши бежиз эмас ва унинг узига хос сабаб ва омиллари мавжуд.
“Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги мухбирига берган интервюси”да Президентимиз Ислом Каримов бу ҳақда шундай деди: “Агарки тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, ҳоки поклари Ўзбекистон тупроғида ётган улуғ аждодларимиз, не-не мутафаккир зотлар асрлар мобайнида дунёвий ва диний илмлар соҳасида қандай буюк кашфиётлар яратгани, бунинг учун қанча заҳмат ва машаққатлар чекканини кўрамиз. Бугун биз гувоҳ бўлиб турган юксак эътироф аввало ана шундай аждодларимизнинг табаррук номлари ва қолдирган меросига, ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига берилган муносиб баҳо, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.”1
Ватанимиз заминида минг йилликлар тарихини, маънавиятини, маданиятини, санъатини, динини, эътиқодини, миллийлигини, ўзлигини, мафкурасини, салобату-қудратини кўз-кўз қилиб турган тарихий обидалар, бинолар, мажмуалар, манба ва адабиётлар шу қадар кўпки, ҳали ҳануз санаб адоғига етиб бўлмайди.
Бугунги кунда, шахсан Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизнинг барча ҳудуд ва минтақаларида тарихий меросимизни тиклаш, таъмирлаш каби эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда сўз юритганда, Самарқанддаги Имом Бухорий ва Имом Мотурудий зиёратгоҳлари, Бухородаги Абулхолиқ Ғиждувони ва Баҳоуддин Нақшбанд, Минораи Калон ва Масжиди Калон мажмуалари, Фарғонадаги Аҳмад Фарғоний ва Бурҳониддин Марғиноний ёдгорлаклари, Сурхондарёдаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий, Хивадаги Ичан қалъа, Шаҳрисабздаги Дорут-тиловат, Қарши шаҳридаги Одина ва Кўкгумбаз обидалари, Кармана шаҳридаги Қосим шайх мақбараси сингари ўнлаб қадамжолар обод этилди.
Қуръони Каримнинг энг қадимий ва мўътабар нусхаларидан бири бўлган машхур Усмон Қуръони ҳам айнан Тошкент шаҳрида (Ҳазрати Имом мажмуасида)дир.



Download 420,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish