АБУ ИСО МУҲАММАД АТ-ТЕРМИЗИЙ
(824—894)
Ислом дунёсида ном қозонган буюк муҳаддис олимлардан бири Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳоқ Абу Исо ас-Сулламий аз-Зарийр ал-Буғий ат-Термизийдир. У Термиз шаҳри яқинидаги Буғ (хожирги Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани) қишлоғида таваллуд топган. Ёш- лигидан илм-фанга ғоятда чанқоқ бўлган ат-Термизий Термиз, Самарқанд, Марв ва Ўрта Осиёнинг бошқа шаҳарларида яшаб, ижод қилган, муҳаддис олимларнинг асарларини зўр қизикиш ва ҳавас билан ўрганади, буюк ҳадисшунос алломалар билан учрашади, улар билан ижодий баҳс-мунозараларда қатнашади. Хусусан, бу борада олимнинг Хижоз, Макка ва Мадина, Ироқ, Хуросон сафарлари катта аҳамиятга эга бўлди. Ат-Термизий камолотида Исмоил Бухорийнинг урни бебаҳодир. Айни пайтда ал-Бухорий ат-Термизийнинг билими ва қобилиятини юқори баҳолаган. «Мен сендан кўрган фойда сен мендан кўрган фойдадан ортиқроқдир», деб таъкидлайди Исмоил Бухорий, Ат-Термизий ҳам ўз устози ва сафдоши имом Бухорийга доимо садоқат намунасини кўрсатган. Бу ҳақда араб тарихчиси Шамсуддин аз-Захабий (1274 — 1347) ўзининг «Тазкират ул-ҳуффоз» («Хофизлар ҳақида тазкира») асарида куйидаги гувоҳикни беради: «Ат-Термизий ўз устозининг вафоти туфайли қаттиқ қайғу аламга ботиб, кўп йиғлаганидан ҳатто кўзлари кўр бўлиб қолди, узоқ йиллар кўзи ожиз ҳолда яшади»13.
Ат-Термизий жуда кўплаб шогирдларга меҳр-мурувват кўрсатиб устозлик ҳам қилганлар. У киши мисли ё`қ даражада кучли зеҳн эгаси, хотира ва ёдлаш қобилияти кучли бир киши бўлганлар. Араб тарихчиси Шамсуддин аз-Заҳабий қизиқ бир ривоятнамо воқеани ҳикоя қилади: Муҳаммад ат-Термизий Маккага ҳажга кетаётиб йўл-йўлакай машҳур муҳаддислар билан учрашиб, мулоқот ва мунозаралар уюштирган. Кунларнинг бирида шундай номдор олимларнинг биридан ҳадислардан сабоқ беришни илтимос қилибди. Олим унга қогоз-қалам олишни айтибди. Аксига олиб шу пайт ат-Термизий қалам топа олмабди ва у номдор олим қаршисига ўтириб олиб, ҳудди эшитган ҳадисларни ёзаётган кишидек қўлини оқ қоғоз устида у ёқдан бу ёқда олиб бориб келаверибди. Олтмишлар чамаси турли ҳадисларни ҳикоя қилган олим қогозда ҳеч нарса ёзилмаганини кўрибди ва ранжиб: Нима, сен менинг вақтимни бекорга ёқотмоқчимисан, дебди. Шунда ат-Термизий хотиржамгина: «Сиз айтган ҳадисларни ёддан айтиб берайми», дебди-да, олим оғзидан ҳозиргина эшитган барча ҳадисларни бирма-бир ёддан айтиб берибди.
Улуғ муҳаддис олим ат-Термизийдан катта илмий-маънавий мерос қолган. Олимнинг ўндан ортиқ асари бор: «Ал Жомиъ ас-саҳийҳ» («Ишончли тўплам»), «Аш-Шамойил ан-набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари») ва бошқалар, шулар жумласидандир. Имом ат-Термизий 894 йилда 70 ёшида Термизда вафот этган.
Ат-Термизий ижодида «Ал-Жомиъ ас-саҳийҳ» алоҳида ўринни эгаллайди. Унда таҳорат ва намоз, закот, рўза, ҳаж, жаноза, никоҳ, эмизиш (разо), савдо-сотиқ, ҳукмлар, хун, меёр, қурбонлиқ назр-ниёз, иймон, сийратлар, жиҳод, кийим-кечак таомлар, ичимликлар, ҳайр-еҳсон ва саховат, табобат, фарзлар, башоратлар, шаҳодат, жаннат сифатлари, иймон, илм, изн сўраш ва одоб масалалари, Қуръон фазилатлари, қироат, тафсир, дуолар, маноқиблар (фазилатлар), иллҳатлар каби боблар бўлиб, олим бир ёки бир неча ҳадисларни ҳар бир масала бўйича келтириб, масаланинг моҳиятини очади ва ўз фикрини баён қилади. Ат-Термизийнинг яна бир ғоятда эътиборли асари бу «Аш-Шамойил ан-набавия»дир. Бу асар ниҳоятда муҳим бир мавзу — пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсий хаётлари, у зотнинг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилат ва одатларига оид тўрт юзу саккиз ҳадиси шарифни ўзига жамлаган қимматли манбадир. Ат-Термизийга қадар ҳам Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлари, фазилатлари, одатлари ҳақидаги ҳадисларни тўплаган муҳаддис олимлар бўлганлар. Илгариги бу турдаги асарлардан ат-Термизий китоби шу билан фарқ қиладики, у имкон қадар пайғамбар алайҳиссалом фазилатлариги доир барча ҳадисларни мунтазам равишда тўплаб, мантиқан изчил бир ҳолатда тартибга келтирган ва ўзига мустақил яҳлит бир китоб шаклида тасниф қилган. Буюк олим, муҳаддис илмининг билимдонларидан бири бўлган имом ат-Термизий ўз илмий мероси билан бундан кейин ҳам халкимизнинг маънавиятини бойитиш йўлида ҳизмат қилаверади. Ўзбекистан жамоатчилиги 1990 йил сентябр (14—17) ойида Муҳаммад ибн Мусо ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллигини тантанали нишонлади. Бу олимнинг номи ва руҳини абадийлаштириш бобидаги мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки ва ҳал қилувчи қадамидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |