АҲМАД ФАРҒОНИЙ
(797-861)
Саҳовати кенг она тупроғимиз, Ўзбекистон номини фахр ва ғурур ҳис-туйғуси билан узоқ-узоқ авлодларга кўз-кўз қилишга арзигулик улуғ сиймо ва алломалардан бири Аҳмад Фарғонийдир. Асли киндик қони Фарғонода томган ва ИХ асрда яшаб ижод этган ватандошимиз ҳақида маълумот берувчи таржима ҳужжатлар деярли ё`қ даражада. Аҳмад Фарғоний филолог олим Азиз Қаюмовнинг («Аҳмад ал-Фарғоний», Т.: Фан, 1990) маълумотларига қараганда ёшликдан фанга, илм олишга чанқоқ бўлиб ўсган. У асосан табиий фанлар: фалакиётшунослиқ математика, география каби фанлар бўйича ижод қилган. Аҳмад Фарғонийнинг ижодий фаолияти Бағдод билан, улур мутафаккир олим Муҳаммад Ибн Мусо ал-Хоразмий раҳбарлигида фаолият кўрсатган «Байтул Ҳикма» билан боғлиқдир. У араб атамашунослигининг пайдо бўлиши ва илмий тараққиётига муносиб ҳисса қўшди. Бағдод ва Дамашқдаги расадхоналар қурилишига шахсан қатнашди. Бағдоднинг Рақоқ, номи билан аталувчи мавзесида қурилган Расадхона қошида ташкил этилган фалакиётшунослик мактабига раҳбарлик қилди. Аҳмад Фарғоний замондош, касбдош олимлар ва шогирдлари билан ҳамкорликда Птолемей «Юлдузлар жадвали»даги маълумотларни текшириш ишларини олиб борди. Унинг фаълакиётшуносликка оид илмий-тадқиқот ишлари ижодий самаралар берди. Таниқли олим Омунулла Файзуллаев («Аҳмад ал-Фарғоний» — «Фан ва турмуш», 1992, 9—10-сонлар) маълумотларига қараганда Ахмад Фарғонийнинг олтита китоби дунёга маълум ва машҳурдир. «Китоб Фи Усул илм ан-Нужум» («Фалакиёт илмининг усуллари ҳақида китоб»). Бу рисоланинг асл қўлёзмалари матни бир хил бўлсада, беш ном остида сақланади. Яъни Алмажистийга бағишланган «Фалакиёт рисоласи», «Фалак сфералари сабабияти», «Ал-Мажистйй» (Птолемейнинг «Алмагест» асари), «Илм ал-ҳая» («Фалакиёт илми») деб аталади. Бу нодир қўлёзмалар Англия, .Франтсия, АҚШ, Марокаш, Миср ва Санк-Петербургда сақланмоқда.
Олимнинг “Ал-Фарғоний жадваллари” (қўлёзмаси) «Устурлоб билан амал қилиш ҳақидаги китоб» Ҳиндистонда, «Ой, Ернинг устида ва остида бўлганида вақтни аниқлаш рисоласининг қўлёзмаси Қохирада, «Етти иқлим ҳиди асарининг қўлёзмаси Олмонияда, «Устурлоб ясаш ҳақидаги китоб» қўлёзмасининг тўртта нушаси Берлин ва Париждадир.
Аҳмад Фарғоний бу асарларидаги илмий кашфиётлари билан жаҳон фани ва маданияти тараққиётига улкан ва муносиб ҳисса қўшди. Ҳусусан, унинг 812 йилда Қуёш тутилишини олдиндан башорат қилиши, Ернинг думалоқ шар шаклида эканлигини очганлиги олимга шуҳрат келтирди. Кейинроқ Мисрда яшаган чоғида Нил дарёси сувини ўлчайдиган асбоб ясаган. Бу асбоб туташ идишлар қоидасига асосланган бўлиб, ҳозиргача сақланади. Аҳмад Фарғонийнинг фалакиётга оид йирик илмий асарларидан бири «Самовий Ҳаракатлар ва юлдузлар фанининг мажмуаси ҳақида китоб»дир. Бу асар «Астрономия негизлари» деб ҳам юритилади. Унда буйик мутафаккир ўзи яшаган даврдаги фалакиётга оид билимларни тартибга солди. Ўзи-нинг янги хулоса ва натижалари билан бойитди. Фалакиёт илмига оид асбоблар, Қуёш соатларининг баёнини берди. Ўша давр анъанасига мувофиқ мамлакатларни етти иқлимга бўлиб ўрганди, жойларнинг географияга оид координатларини Шарқдан Ғарбга ё`налишда берди. Фалакиётга оид билимлар қомуси ҳисобланмиш мазкур асар Оврупода Коперниккача бўлган фалакиёт илмидан асосий қўлланма бўлиб ҳизмат қилди. Ўзидан кейинги олимлар учун ижобий самаралар берди.
Олимнинг стереографик проектсиялар назариясини ундан минг йил кейин буюк математик эйлер ХВИИИ асрда географияга оид хариталар тузиш назариясига татбиқ қилди ва «Катта географик харита»ни тузишда ишлатди. Ундан ташқари комплекс ўзгарувчан миқдорлар текислиги, ноевклид геометриялар, Лобачевский текислигининг Белт-рами-Клейн проектсияси космографияларнинг заминида ҳам Аҳмад Фарғонийнинг шу назарияси ётади.
Аҳмад Фарғоний бажарган илмий тадқиқот натижалари қайси фан соҳасида бўлишидан қатъи назар ғоятда пишиқ, пухта ва ниҳоятда мукаммал бўлган. Шу боисдан унинг асарлари фан оламида шуҳрат топган. ХИИ асрдаёқ аллома асарларининг лотин тилига таржима қилиниши ва бутун Европага тарқалиши бу фикримизнинг исботидир. Европа илмий муҳити фарғоналик алломага катта ҳурмат бажо келтирган. Европаликлар Аҳмад Фарғонийни ўзларича талаффуз этиб, «Ал Фрағанус» деб атаганлар. Ҳатто бу номни буюк Данте ҳам эҳтиром ила тилга олган. Аҳмад Фарғоний асарлари лотин, олмон, инглиз франтсуз, рус ва бошқа тилларга таржима қилинган. Мустақиллик шарофати билан алломанинг 1998 йили 1200 йиллик юбилей санаси нишонланди. Аҳмад Фарғонийга атаб Қувада боғ барпо этилиб алломанинг ҳайкали ўрнатилди. Унинг бой ижодий меросини ўрганиш ва чоп этиш борасида ҳам кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз саи-ҳаракати билан Мисрнинг пойтаҳти Қоҳирада Аҳмад Фарғонига атаб ҳайкал ўрнатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |