Стефан ЦВЕЙГ — австриялик машҳур ёзувчи бўлиб, психологик новеллалари билан шуҳрат қозонган. Ўзидан аввал ўтган ва замондош бўлган бир қанча арбоблар, адибларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиб, бетакрор йирик асарлар ёзган. Француз ёзувчилардан Бальзак, Стендаль, Ромен Роллан, рус адибларидан Л.Н. Толстой, Ф.М. Достоевскийлар ҳақидаги эсселарида қимматли маълумотлар баён этилган. Қуйида эълон қилинаётган “Шахмат новелласи” асарида инсон ақлий-тасаввурий имкониятларининг чексизлиги, асаблар кучли зўриқишга тушганда мўъжизавий руҳий қувватларнинг намоён бўлиши теран тасвирланади, шунингдек, фашистларнинг инсонни руҳан синдириш учун амалга оширгани қаби қилмишлари очиб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |