Шарқ дунёсининг буюк allomalari режа: ал-хоразмий аҳмад фарғоний



Download 420,18 Kb.
bet1/21
Sana27.06.2022
Hajmi420,18 Kb.
#709378
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ШАРҚ ДУНЁСИНИНГ БУЮК ALLOMALARI қомусий олимлр жами


ШАРҚ ДУНЁСИНИНГ БУЮК ALLOMALARI
РЕЖА:


АЛ-ХОРАЗМИЙ
АҲМАД ФАРҒОНИЙ
АБУ НАСР ФОРОБИЙ
АБУ АЛИ ИБН СИНО
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ
АБУ АБДУЛЛОҲ АЛ-ХОРАЗМИЙ

АБУ БАКР НАРШАХИЙ


АБУЛҚОСИМ МАҲМУД АЗ-ЗАМАҲШАРИЙ


АЛ-ХОРАЗМИЙ
(783-850)

Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий машҳур ўзбек олими ва доно мутафаккири, асли Хива шаҳридан. Ғоятда ўткир зеҳн эгаси ва ноёб қобилият соҳиби бўлган ал-Хоразмий ёшлик чоғидан бошлаб аниқ ва табиий фанларни ўрганишга қизиқди, араб, форс, ҳинд ва юнон тилларини эгаллади, бу тилларда ёзилган китобларни қунт билан ўқиб мутолаа қилди. У дастлабки таълимни хусусий муаллимдан олди ва сўнгра ўша даврнинг йирик маърифат марказларидан бири бўлган Марвда мадрасада ўқиди. Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун халифалик тахтига ўтиргач (813), Муҳаммад Мусо ал-Хоразмийни ўзи билан бирга Боғдодга олиб кетди ва у ерда ташкил этилган «Байт-ул-Ҳикма» («Донишмандлар уйи»)га бошлиқ этиб тайинлади. Бу ерда ал-Хоразмий катта ижодий-илмий иш билан шуғулланди, кўплаб қимматбаҳо асарлар ёзди.


Хоразмий математика, геометрия, астрономия, геогра­фия, тарих илми ва бошқа фанлар соҳасида баракали ижод қилди. Унинг «Ал-Жабр вал Мутсобала» («Тенгламалар ва қаршилантириш»), «Ҳисоб ал-Ҳинд» («Ҳинд ҳисоби»), «Китоб сурат ал-Арз» («Ер сурати ҳақида китоб»), «Китоб ат-Тарих» («Тарих китоби»), «Китоб ал-Амал бил Устурлабат» . («Устурлоб»1 билан ишлаш хаҳида китоб») каби асарлари илм-фанда олимга жаҳоншумул шуҳрат келтирди. Ал-Хоразмий ўз ижодий илмий ишларида биринчи ўринга халқ манфаатларини қўйди ва эътиборини унинг амалий ҳаётий аҳамиятига қаратди. У «Тенгламалар ва қаршилантириш» китобида бу ҳақда шундай деган эди: “Мен арифметиканинг содда ва мураккаб масалаларини ўз ичига олувчи ал-Жабр ва ал-Муқобала ҳисоби хақида қисқача китоб ёздим. Чунки, у одамларга мерос тақсимлаш, васиятнома ёзиш, бойлик бўлиш ва адлия ишлари, савдо-сотиқ, канал қазиш, геометрик ҳисоблашлар, шунингдеқ бошқа турли муносабатларда жуда ҳам зарур”2. Хоразмий «Ал-жабр», «Ал-муқобала» асари билан математика тарихида биринчи бўлиб алгебра фанига асос солди. «Алгебра» атамасининг ўзи ҳам ушбу китобнинг қисқача «алжабр» деб аталувчи қисқартирилган номининг айнан ифодаси ҳисобланади. Хоразмийнинг бу асари бутун дунёга, шу жумладан Европада ҳам кенг тарқалган. Мазкур китобни лотин тилига таржима қилинганда Ғарбий Европада «алжабр» сўзи «алгебра» тарзида қабул қилинган. Ана шу тариқа Ал-Хоразмий номидан дастлаб лотинча ёзувда «Алгоризми» сўзи, сўнгра «алгоритм» атамаси пайдо бўлган. «Ҳисоб ал-Хинд» («Хинд, ҳисоби») китобида Хо­размий ҳозирги пайтда ижтимоий ҳаётда ишлатиладаган бирдан туққизгача бўлган рақамлар ва нол ёрдамида исталган сонни ёзиш, улар ёрдамида арифметик тўрт амални бажариш, ўша рақамлар билан ифодаланган сонлардан квадрат илдизлар чиқариш қоидаларини изоҳлаб беради. Олимнинг «Китоб ат-тарих» («Тарих китоби»)да Хуросон, Кичик Осиё ва Мовароуннаҳрнинг ВИИИ—ИХ асрлардаги тарихига оид қисқа ва аниқ маълумотлар ўз ифодасини топган. Хоразмийнинг «Зиж» («Астрономик жадвал»), «Қуёш соати ҳақида рисола» асарлари фалакиётшунослик фанининг ривожланиш тараққиётига катта ҳисса қўшди. Мамлакатимиз халқлари 1983 йилда ал-Хоразмий таваллудининг 1200 йиллигини тантанали нишонладилар.

Download 420,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish