АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ
(973—1048)
Ў рта асрларда Хоразмда ташкил этилган Маъмун академиясининг порлоқ юлдузларидан бири, буюк олим ва мутафаккир Абу Райҳон ибн Ахмад Берунийдир. У 973 йил 4 сентябрда Урганч шаҳридан 120 км наридаги қадимги жанубий Хоразмнинг пойтахти Кат (ҳозирги Беруний) шаҳри яқинида тўғилган. Дастлабки таълимни Урганчда олган. Тақдир тақозоси билан Шарқнинг кўпгина шаҳарларида бўлган. Анча вақт Гургонда турган, сўнгра Маъмун академиясида катта илмий иш олиб борган. Маҳмуд Ғазнавий Хоразмни эгаллагач (1017 йил), Беруний ўз илмий фаолиятини Ғазна шаҳрида давом эттирган. У Маҳмуд Ғазнавий билан биргаликда Ҳиндистонда бир неча бор сафарда бўлган. Улуғ мутафаккир 1048 йилда Ғазна шаҳрида вафот этган.
Абу Райҳон Беруний фаннинг деярли барча йўналишлари бўйича буюк кашфиётлар қилган қомусий олимдир. Аллома замондошлари ибораси билан айтганда «унинг қўли ҳеч қачон ёзишдан тўхтамаган, нигоҳи муттасил кузатиш билан банд бўлган, қалби эса фикрлашга мудом қанот боғлаб турган. Араб сайёхи Ёқут Ҳамавий Марв масжиди вақфномасида Берунийнинг китоблари номи ёзилган варақлик рўйхатни кўрганлигини эслатади. Ҳозирча олимнинг маълум бўлган 154 номдаги асарлари география, астрономия, тарих геология, гидрогеология, геодезия, минералогия, физика, кимё, ботаника, фармакология каби сохаларга алоқадордир. Ана шу асарлардан бизгача фақат 30 тасигина йетиб келган холос. «Ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Минералогия», «Геодезия» каби йирик асарлар олимга том маънода жаҳон шумул шуҳрат ва обрў келтирди. У кишилик жамияти тарихида илк бор йернинг думалоқ шаклда эканлигини аниқлаб, глобусни яратди. Бу пайтда улуғ аллома эндигина 21 баҳорни қаршилаган эди6. Беруний чизган дунёнинг географик Ҳаритаси кўп йиллар сайёхларга йўлланма бўлиб келган. У йернинг радиусини аниқлаган, ҳатто проектсиянинг (буюмнинг текисликдаги акси, тасвири) уч хилини топганлиги маълум. Буюк мутафаккир ўз асарларида Христофор Колумбдан 460 йил аввал Америка қитъаси борлигини башорат қилган. География фанининг билимдони Ҳамидулла Ҳасановнинг қуйидаги фикрлари ғоятда қимматлидир: «Баъзи тарихчи, географларимиз ХВ—ХВИ асрдаги буюк кашфиётлар тарихини ёритишда масалани ё мутлақо тилга олмайдилар ёки фақат ғарбчасига изоҳлайдилар», дейди. Жумладан, Америка қитъасининг очилиши масаласида фикр юритган рус олими В. Гуляев ватандошимиз Берунийнинг «...у томонда йўллар нотинч, хавф-хатар кўплиги сабабли кема қатнови бўлмай-ди», деган гапларини келтириш билан чегараланади. Холбуки Беруний: «Бизнинг текширишимизча, ернинг шимолий (икки) чорагидан бири қурўғлик бўлганлигидан, унинг ҳамқурт (диаметрал қарама-қаршисидаги) чорак қисми ҳам қурўғлик бўлишини тахмин қиламиз»7.
Беруний ўзининг 45 дан ортиқ фалакиётга оид асарларида Коперникдан қарийб беш аср илгари оламнинг маркази Ер эмас, Қуёшдир деган хулоса чиқарди, Ернинг Қуёш атрофида айланишини биринчи бор ўртага қўйди. Бу борада олимнинг «Астрономия калиди», «Қонуни масъудий», «Аттафҳим» каби асарлари бебаҳодир. Берунийнинг йирик асарларидан бири «Ал осорул боқия анил қурунил холия» («Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»)дир. 27 ёшлик чоғида ёзган бу асарда аллома ўзининг ҳаётий кузатувлари асосида юнонлар, Румоликлар, форслар, сўрдийлар, хоразмийлар, яҳудийлар, араблар ва бошқа халқларнинг йилнома (календар) тизимларини бир-бирига таққослаб, уларнинг келиб чиқиш тариҳини таҳлил қилиб беради. Бу асарда яна Туронзамин халқларининг тарихи, урф-одати ва маданиятига оид масалалар ҳам ўз ифодасини топган.
Берунийнинг энг йирик шоҳ асари «Ҳиндистонодир. 13 йил давомида олиб борган илмий қидирув ишлари натижасида ёзилган ва саксон бобдан иборат асарни олим 1030 йилнинг 30 апрелидан то 1031 йилнинг 19 декабригача бўлган вақт мобайнида, яъни бир йилу саккиз ойда ёзиб тамомлаган. Бу асар ҳиндларнинг тарихи, фани, урф-одати, ўша даврдаги уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳволига бағишланган бебаҳо асардир. Унда ҳиндларнинг қадимги замонлардан тортиб то Беруний яшаган давргача бўлган эътиқодлари, модда, тангри, олам, инсон, жон кабиларга бўлган қарашлар, уларнинг динлари, динларнинг келиб чиқиш тарихи, пайғамбарлари,аниқ фанлар соҳасидаги илмлари, ўлка ва шаҳарларнинг чегаралари ва уларга оид бўлган афсона ва тарихлар, ёзув ва тиллари, шеър ва вазнлари каби масалалар моҳирона бир тарзда баён этилган. Бу асарни ёзиш учун Беруний жуда кўплаб тилларни, адабиётларни ўрганди. Жумладан, «Ҳиндистон» асарида келтирилишича, ватандошимиз) бир қанча асарларни ҳинд тилидан араб тилига, бошқаларини араб тилидан қадимий ҳинд тили — санскритга таржима қилади. Хуллас, Абдусодиқ Ирисов берган маълумотларга қараганда, Абу Райҳон Беруний 20 дан ортиқ асарни ҳинд тилидан арабчага таржима қилган. У 40 дан ортиқ санскрит тилидаги манбалардан фойдаланган.
Берунийнинг «Ҳиндистон» асарини 20 йил давомида ўрганиб, жуда катта илмий ишларни амалга оширган немис олими эдвард Захаунинг қуйидаги сўзлари ғоятда ибратлидир: «Ҳиндшуносликда Берунийга тенг келадиган бирор олимнинг ундан олдин ҳам, кейин ҳам бўлганини билмаймиз». Ватандошимизнинг ҳинд фани ва тарихига оид ўлмас асарига ҳинд олимлари ҳам юксак баҳо берганлар. Жумладан, Ҳамид Ризо ўзининг 1944 йилда ёзган «Хиндистоннинг маданий хизмати» асарида «Ўрта аср ва янги замон муаллифларидан ҳеч бири ҳам ҳинд маданиятининг чигал масалаларини чуқур илмий тушунишда ўлмас Абу Райхон Беруний эришган ютукларга эриша олмади. Унинг «Хиндистон» асари классик намуна бўлиб қолиши билан бирга, ўз муаллифининг қадимги ҳинд маданияти ва фанига қилган тортиғидан иборатдир», дейди.
Берунийнинг яна бир қимматбаҳо асари «Китобул жамоҳир фи маърифатил жавоҳир» («Қимматбаҳо тошларни билиш китоби»)дир. Унда олим Ўрта Осиёдаги минераллар, уларнинг жойлари ҳақида жуда зарур маълумотларни беради. Улуғ аллома Ўрта Осиёда биринчилар қаторида доричилик ҳақида «Китобус сайдалат фит тиб» асарини ёзди. Унда олим мингдан ортиқ доривор моддаларни таърифлаган, уларнинг номини 30 тилда берган.
Беруний ўз она ватани — Хоразм тарихи бўйича ҳам («Хоразмнинг ажойиб кишилари») қимматли асар ёзиб қолдирган.
Хуллас, буюк қомусий олим Берунийнинг қалам тебратмаган соҳасининг ўзи ё`қ эди, десак муболаға бўлмайди. У жуда ўткир адиб ҳам бўлган. Олимнинг қайси бир асарини кўздан кечирманг, уларда албатта шеърий мисралар етимологик маънолар, бадиий ўхшатишларни учратасиз. Холисона фикр юритганда, Берунийнинг ижодий парвозида султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳиссаси ҳам оз эмас. Олимнинг ўзи бу тўғрида шундай деган: «Жалолим Маҳмуд, у мендан ҳеч бир лутфни дариғ тутмади. Мени шуҳрат ва бахтга қовуштирди. Камчиликларимдан кўз юмди...» Берунийнинг ижоди турли-туман ва ранг-барангдир. Унинг ижоди бамисоли тенгсиз хазина. Бу хазина бизнинг, халқимизнинг маънавий бойлиги, миллим ифти-хоримиз, ғуруримиздир. Уни ўрганиш ва билиш барчамизнинг бурчимиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |