Шарқ дунёсининг буюк allomalari режа: ал-хоразмий аҳмад фарғоний



Download 420,18 Kb.
bet3/21
Sana27.06.2022
Hajmi420,18 Kb.
#709378
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ШАРҚ ДУНЁСИНИНГ БУЮК ALLOMALARI қомусий олимлр жами

АБУ НАСР ФОРОБИЙ
(873—950)

Шарқ алломаларининг йирик намояндаларидан бири бўлган Абу Наср ибн Ўзлуғ ибн Тархон ал-Форобий Арис дарёсининг Сирдарёга қуйиладиган жойида, Шош ҳозирги Тошкент шаҳридан 200 — 260 км шимоли-ғарбда жойлашган Фороб (Ўтрор) шаҳрида таваллуд топган. У Форобда таълим олиб, Бухоро ва Самарқандда, илму урфон марказлари Бағдод ва Дамашқ шаҳарларида яшаб ўз илмий даражасини оширган, деярли фаннинг барча соҳаларини эгаллаб 160 дан ортиқ асарлар ижод қилган. Форобий риёзиёт, фалакиёт, табобат, мусиқа, фалсафа, тилшунослик ва адабиётга оид буюк асарлар, рисолалар ёзиб жаҳонга машҳур бўлди. У ёзган «Аристотел»(Арасту) нинг «Метафизика» асари мақсадлари ҳақида», «Тирик мавжудот аъзолари ҳақида», «Мусиқа китоби», «Бахт-саодатга эришув ҳақида», «Сиёсат ал-Мадония» («Шаҳарлар устида сиёсат юргизиш», «Фозил одамлар шаҳри», «Масалалар моҳияти», «Қонунлар ҳақида китоб», «Тафаккур юритиш мазмуни ҳақида», «Мантитиқа кириш ҳақида китоб», «Фалсафанинг моҳияти ҳақида китоб» ва бошқалар буюк олимнинг илм ва дунёкараш доирасининг беқиёс даражада кенглиги ва чуқурлигидан далолат беради.


Форобий эллин маданияти донишмандлигининг хадсиз билимдони эди. У Платон, Аристотелнинг барча фалсафий табиий, илмий асарларига, Птолемейнинг осмон жисмлари ҳаракати, Александр Афродизийнинг руҳ ҳақидаги психологияга оид, Галеннинг тиббиёт бўйича асарлари, шунингдек эпикур, Зенон, Евклид, Порфирий рисолаларига тақриз ва шархлар ёзди. Агар илм-фан ривожидаги ўзининг қўшган буюк хизматлари учун Аристотел «биринчи муаллим» унвонига сазовор бўлган бўлса, Форобий эллин донишмандлигини, Аристотелни яхши билганлиги, қомусий ақли ва илм-фан тараққиётига катта ҳисса қўшганлиги учун «Ал-Муаллим ас-Соний» — «Иккинчи муаллим «Шарқ Аристотели» деган мўтабар унвон олди.
Форобийнинг «Инсон танасининг аъзолари ҳақида»ги рисоласи тиббиёт илмининг мақсад ва вазифаларини аниқлашга бағишланган. Шу маънода бу асар муаллифи буюк ҳаким Абу Али ибн Синонинг бевосита ўтмишдоши бўлганлигини исботлайди.
Форобий “Астрологиянинг тўғри ва нотўғри қоидалари ҳақида” рисоласида астрологларнинг руҳий ва ижтимоий ходисалар ва жараёнларни осмоний жисмлар ҳақидаги илмий тахминларга асосланган фаолиятларини ёлғон тасаввурлар ва уйдирмалардан фарқлаш зарурлигини таъкидлайди.
Олимнинг кўп жилдли «Мусиқа ҳақида катта китоб» асари мусиқа илмининг катта билимдони бўлганлигинигина эмас, айни замонда Форобийнинг таниқли мусиқашунос созанда ва ажойиб бастакор ҳам бўлганлигини далиллайди. У янги мусиқа асбобининг ихтирочиси ҳам бўлган.
Форобий йирик мантиқшунос олим сифатида ҳам ном чиқарган. Бу борада у юнон олимларининг ижобий анъаналарини давом эттириб, мантиқ илмининг турли муаммоларига оид бир катор рисолалар ижод қилган.
Ўрта аср фанининг ривожи ва тараққиётида Форобий­нинг илмлар таснифи бўйича олиб борган илмий ижодий ишлари ғоятда қимматлидир. У «Илмларнинг келиб чиқиши ҳақида», «Илмларнинг таснифи ҳақида» ва бошқа рисолаларида ўша даврда маълум бўлган 30 га яқин илм соҳасининг тартиби, таснифи ва тафсилотини беради. Умуман, Форобий илмларнинг бешта асосий туркумини кўрсатади:
1.Тил ҳақидаги илм (грамматика, поетика, тўғри ёзув ва бошқалар. Жами йеттита бўлимдан иборат.)
2.Мантиқ. Саккиз бўлимдан иборат.
3.Математика, йетти мустақил илм: арифметика, геометрия, оптика, сайёралар, мусиқа, оғирлиқ механика.
4.Илм ат-табиий ва илм ал-илоҳий-табиий ва илоҳий илмлар ёки метафизика.
5.Сиёсат илми (илм ал-маданий — шаҳар ҳақидаги илм, шаҳарни бошқариш илми), юриспрудентсия (фикҳ) ва мусулмон теологияси (калом). Хуллас, Форобийнинг илмий-фалсафий мероси халқимизнинг буюк маънавий бойлиги сифатида асрлар оша авлодлар учун илхом ва ижод манбаи бўлиб хизмат қилаверади.

Download 420,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish