ҲОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ
(1103—1179)
Ҳожа Абдулхолиқ Ғиждувоний Юсуф Ҳамадонийнинг халифаси ва Ҳожаган- Нақшбандия тариқатининг пойдеворига асос солган машойиҳ ҳисобланади.
Ёжа Абдулхолиқ 1103 йили Ғиждувонда таваллуд топган ва 1179 йилда ўз ватанида вафот этган. Отаси асли Рим диёридан бўлиб, оти Абдул Жалил эди. У киши Имом Малик авлодидан бўлган. Бу зот Ғиждувоннинг машҳур имомларидан эди. Онасининг авлоди ҳам Рим юртидан бўлган. Ривоят қилинишича, Ҳожа Абдулхолиқнинг ота-оналари Ҳожаи Ҳизр алайҳиссалом ишорати ила ўгил фарзанд кўрганлар ва унинг маслаҳатига асосан ўғлига «Абдулхолик» («Худонинг бандаси») деб исм қўйган эканлар. Ҳожа Абдулхолиқ бошланғич таълимни Ғиждувонда Имом Садриддиндан олган. Укишни Бухорода. давом эттириб, Юсуф Ҳамадонийга шогирд тушган. Бу даврда у 22 ёшда бўлган. Устоз ва шогирд биргаликда Боғдод, Балҳ Исфахон, Марв, Самарқанд шаҲарларига борганлар ва тасаввуф илмининг сир-асрорини эгаллаганлар.
Ҳожа Абдулхолиқ Ғиждувоний Шарқ фалсафий тафаккури тарихида ўз ўрнига эга. Унинг дунёқараши тасаввуф силсилаларидан бири Ҳожагон (Ҳожалар) халқасида шаклланган. Айни замонда у шу халқа ўзагида пайдо бўлиб, оламшумул равнақ топган Нақшбандия силсиласининг ҳам асосчисидир. Ёзма манбаларда Ҳожа Абдулхолиқнинг «Шайхушшуюх» (Шайхлар шайхи) даражасигача кўтарилганлиги қайд этилади. Бу улуғ унвон Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар томонидан Ҳожа Юсуф Ҳамадоний, Ҳожа Аҳмад Яссавий сингари улуғ пирларга нисбатангина қўлланилган. Ҳожа Абдулхолик Ғиждувонийдан «Рисолаи Сохибийя», «Рисолайи Шайхушшуюх Язрати Абу Юсуф Ҳамадоний», «Мақомоти Ҳожа Юсуф Ҳамадоний» каби асарлар мерос бўлиб қолган. Аммо, бу асарлар ҳали шу кунгача ўрганилмаган ва халқимизнинг маънавий мулкига айлантирилмаган.
Ҳожа Абдулхолиқ Ғиждувоний “Зикри Хуфия”, «Зикри дил» амалининг тарғиботчиларидан бўлган. Бунинг сабаби шундаки, ривоят қилишларича, кунларнинг бирида Ҳизр алайҳиссалом Ҳожа Абдулхолиққа рўпара келади ва айтади: «Ҳовузга тушиб, сувга шунғигин, мусаффо сувдан қулт қилгину, дилингда қйидаги калимайи тоййибани такрорла: «Ло илоха иллоллоҳ Муҳаммадун расулуллоҳ». Ҳожа Ҳазрати Ҳизрнинг айтганини бажариб, беқиёс саодатга соҳиб бўлган ва ушандан бошлаб «Зикри ҳуфия», «Зикри дил» амалини тарғибот қила бошлаган экан. Ҳожа Абдулхолиқининг устозлари Ҳожа Юсуф Ҳамадоний ўз ашоби билан «Алония» чикрига амал қилган. Бу зикр мақоми зикр айтишда товуш чиқариш услубидан иборат бўлган. Устоз ўз шогирдига «Хуфия» усули билан зикр айтишга ижозат берган. Кейинчалик ҳатто ўзи ҳам «Зикри дил» усулига ўтган экан.
Ҳожа Юсуф Ҳамадоний Хуросонга, Ҳожа Аҳмад Яссавий Туркистонга кетганларидан сўнг барча сулук аҳли Ҳожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳнамолигида қолган. Бу улуғ зотнинг мурид ва шогирдлари шу қадар кўп эдики, улар фақат Мовароуннаҳр ҳудудларидагина эмас, ҳатто Шом (Сурия), Ироқ вилоятларида ҳам бўлган. Ана шу шогирдлар орасида Баҳовуддин Нақшбанд Ҳожа Абдулхолқ Ғиждувонийнинг увайсий шогирди эди. У устоз кўрсатмаларини тўла-тўкис бажариб, Нақшбандия таълимотига асос солди ва уни янги босқичга кўтарди.
Шундай қилиб, Ҳожа Абдулхолиқ Ғиждувоний Ҳожаган (Нақшбандия) тариқатининг асосий қоидаларини ишлаб чиққанлардан биридир. У Ўрта Осиё ўлкасида тасаввуф илмининг турк-ислом оламидаги маънавият ва ирфон анъаналарининг кейинги рушди, инкишофи ва такомилида жуда катта рол ўйнаган. Туркистон диёри ва бутун мусулмон Шарқи халқларининг фалсафий, тасаввуфий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётида ўчмас из қолдирган.
Ҳожа Абдулхолиқ Ғиждувоний умрининг сўнгги дамларида вафоти яқинлашаётганлигини сезиб, энг яқин халифаларидан тўрт нафарини ёнига чорлайди ва уларни ўз маснадига тайинлайди. Унинг шогирдлари устоз васиятларига амал қиладилар, халойиқни ҳақ йўлида, поклик-ҳалоллик меҳр-шафқат, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ростгўйлиқ олиҳимматлилик каби олижаноб қадриятлар руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |