Шарқ дунёсининг буюк allomalari режа: ал-хоразмий аҳмад фарғоний



Download 420,18 Kb.
bet19/21
Sana27.06.2022
Hajmi420,18 Kb.
#709378
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ШАРҚ ДУНЁСИНИНГ БУЮК ALLOMALARI қомусий олимлр жами

5. МЕъМОРЧИЛИК, САНъАТ ВА МУСИҚА

И Х—ХИИ асрларда Ўрта Осиё ҳудудларида сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, Салжуқийлар ва хоразмийлардан иборат феодал давлатларнинг вужудга келиши ўлкада уруғ-қабила, улус-елатлар ўртасида нисбатан тинчлик осойишталик тотувлиқ яқинлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларининг ривожланишига олиб келади. Бу ҳол эса ўз навбатида ўлкада моддий маданиятнинг, қурилиш-меъморчилик санъатининг равнақ топишига сабаб бўлади. Араблар босқини натижасида вужудга келган туш-кунликдан сўнг ИХ асрдан эътиборан меъморчилик ва қурилиш соҳасида юксак даражада ривожланиш бошланади, шаҳарларда ҳашаматли ва\ гўзал бинолар қад кўтаради. Ўлканинг йирик маъмурий ва маданий марказлари Самарқанд, Бухоро, Урганч, Марв, Термиз, Ўзган ва бошқа шаҳарларда жуда кўплаб кўркам ва ҳашаматли саройлар, мачитлар, мадрасалар, миноралар, хонақолар, мақбаралар, тим ва карвонсаройлар қурилади. Жумладан, ҳали ИХ аср ўрталаридаёқ Бухоро шаҳри қалин деворлар билан ўралган бўлиб, унинг 11 та салобатли нақшиндор дарвозалари бўлган. Бу даврда Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг ўзига хос моддий маданият услуб ва шакллари тўхтовсиз ривож топиб борганлигини кўрамиз. Меъморчиликда пахса ва хом ғиштдан иморатлар билан бир қаторда пишиқ ғиштли ва синчкор иморатлар ҳам кўплаб қурилади. Халқ ичидан чиққан маҳаллий усталар, меъморлар, наққошлар, қулоллар, заргарлар, мисгарлар томонидан бу юрт довруғини оламга танитган ажойиб меъморчилик обидалари, санъат намуналари бунёд этилади. Булар жумласига Бухорода қад кўтарган машхур Исмоил Сомоний мақбараси (Х аср), Самарқанд яқинидаги Тим қишлоғида қурилган Араб ота мақбараси (977-78 йй.), ХИ асрда барпо этилган Марвдаги Султон Санжар, Ўзгандаги Қорахонийлар мақбараси, Ғазна яқинида мармар кошинлардан барпо этилган 32 та кириш эшиклари, 4 та айвони бўлган, баланд қуббалари ложувард осмонни эслатувчи Ғазнавийларнинг маҳобатли ёзги саройи (1112 йилда қурилган), ёхуд пишиқ ғишт тахламига жимжимадор, ғажакдор қилиб ишлов берилган Бухородаги Миномораи калон мақбараси (1127 йил) сингари ноёб меъмочилик иншоотларини киритиш мумкин.


Бу даврда Ўрта Осиёда сопол, ганч ўймакорлиги санъати ҳам кенг тараққий топади. Бунга мисол қилиб Зарафшоннинг юқори оқимидаги Обурдом деган манзилда Х асрда ганч ўймакорлиги асосида барпо этилган нақшинкор колоннами кўрсатиш мумкин. Унда умумараб маданияти услубига хос бўлган меъморчилик қоидаларидан ташқари мазкур иншоотда ўзига хос янгилик, гўзалли, яъни маҳаллий анъана, бадиий шакл мутаносиблиги кўзга ташланиб туради. Шунингдек, Кармана. Работи Малик. ХИ аср ХИ— ХИИ асрларга тегишли Самарқанд билан Бухоро ўртасида бунёд этилган Работи Малик карвонсаройи пештоқига ишланган ганч ўймакорлиги хусусида ҳам шундай фикр айтиш мумкин.
Бу даврда Туронзамин ҳудудида моддий маданиятнинг бошқа турлари ҳам ,ривожланиб боради. ИХ асрдан бошлаб Ўрта Осиё қулолчилигида мухим силжиш юз беради. ИХ — ХИИ асрлар бадиий керамиканинг бутунлай янги шакллари пайдо бўлиши билан тавсифланади. Эндиликда бадиий қулолчилик буюмлари бозор учун ишлаб чиқарила бошланади ҳамда шаҳар ва қишлоқ ахолисининг кундалик хаётига кириб боради. Қулолчилик махсулотлари тайёрлаш билан ҳунарманд қулолсозларнинг уюшмалари шуғуллана бошлайди. Уларнинг устахоналари бутун бошли ишлаб чиқариш мавзеларини қамраб олган.
Ў рта Осиёлик кулоллар ясаган ҳар хил безакли тасвирли кўза-кўзачалар, чинни идишлар, уй-рўзгор буюмларини кўплаб хорижий элларда ҳам учратиш мумкин эди.ХИ—ХИИ асрларда кумуш, мис, бронзадан қабариқ нақшинкор бадиий санъат буюмлари, чиройли ва бежирим хонтахталар, обдасталар, идиштовоқлар, қадахлар ясаш расм бўлган. Бу сохада Хоразм, Самарқанд, Фарғона, Нахшоб, Кеш, Тошкент Кўза сирланган сапол. Чоч сингари музофотларнинг ўзига хос мактаблари бўлган. Ҳунармандчилик санъатининг наққошлик, кулолчилиқ мисгарлик ва заргарлик каби турлари ўзаро узвий боғлиқликда ривожланган ва бир-бирини бойитган. Ҳунармандчилик буюмлари турли ранг кўринишдаги буёқларда устамонлик билан безатилган ва уларнинг сиртқи томонлари ҳар хил тарбиявий аҳамиятга молик мақолалар, ҳикматли сўзлар ва тилаклар билан араб имлосида ёзилган. Бу буюмларда кўп холларда мазкур санъат асарларини ишлаган устанинг исми, шарифи, шаҳар-жойларнинг номлари ва ишлаб чиқарилган йили кўрсатилган. Албатта, бу хол хаттотлик ва хуснихат санъатининг ҳам ривожланишини талаб қилган. Уста хаттотлар ва хуснихат эгалари қулолчилик, мисгарлик заргарлик буюмларидан ташқари ўз санъатларини китоблар ёзиш, масжид, мадраса, хонақоларнинг пештоқлари, гумбазлари, эшиклари ва девор устунларига ҳар хил оятлар ёзиш, саройларда хонлар, амирлар, султонлар ва ҳокимлар шаънига мадхиялар битиш қабиларда ҳам намойиш этганлар. Хаттотлар ва хуснихат эгаларининг мехнатлари жуда қадрланган. Улар­нинг яратган буюмлари санъат асарининг ноёб дурдоналари сифатида хурмат билан эъзозланиб авлоддан-авлодга ўтиб келган.
ИХ—ХИИ асрларда ўлкамизда мусиқа санъати ҳам кенг ривож топади. Қадим-қадимдан ўйин, кулги, мусиқа ва қўшиқ шайдоси бўлган ота-боболаримиз байрамлар, тўйлар халқ сайиллари ва бошқа базм-маросимларни мусиқасиз, ўйин-кулгисиз ва ашуласиз ўтказмас эдилар. Тарихчи Наршахий Бухоро ахолисининг афсонавий Сиёвуш қабри атрофида тўпланиб ўйинга тушиб, қошиқлар куйлашгани-ни эслатади. Хусусан, «Кини сиёвуш» («Сиёвуш ўчи») қўшиги кенг тарқалган.
Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» китобида келтирилган маълумотлар бизга бу даврда хусусан қўшикчилик санъати ривожланган, деб хулоса чиқаришга асос беради. Мусиқа асбобларидан руд, танбур, барбат, даф, кўс, табл, қўбиз, рубоб, табуроқ зир, най, чагона, шайпур, сурнай, карнай, арғунун, қонун каби турлари кенг тарқалган, янги сўзлар яратилган. Жумладан, Рудакийнинг замондошларидан Абухифа Сўғдий найга ўхшаш шоҳруд деб аталувчи мусиқа асбобини ихтиро қилган. Халқ куйлари асосида янги-янги куйлар ижод қилинди. Булар: «Рост», «Хусравоний», «Бода», «Ушшоқ», «Зерафканда», «Бўслик», «Сипохон», «Наво»,ъ «Баста», «Тарона» ва бошқалардир. Бу куйлар «Дувоздахмаком» ва унинг негизида вужудга келган «Шошмақом» учун замин бўлган эди. Бу мусиқа асбоблари ва яратилган куйлар шу кунга қадар ҳам халқимизнинг маънавий дунёсини бойитишига ва уларни эстетик жихатдан озиқлантиришга хизмат қилиб келмоқда. Манбаларнинг гувохлик беришича, бу даврда Абу Бакр Рубобий, Бунаср, Буамир, чангчи Лўкарий ва бошқалар мусиқа ва хофизликда ном чиқар-ганлар.
Мусиқа ва қўшиқчилик санъати одатда поезия билан чамбарчас бир тарзда ривожланган. Кўп холларда ўз шеърий ижодлари билан ном қозонган ва халқ ўртасида ҳурматга эга бўлган шоирлар истеъдодли мусиқачилар ва хушовоз қўшиқчилар ҳам бўлганлар. Адабиётшунос олим Натан Маллаевнинг маълумотларига қараганда, улуғ шоир Рудакий айни замонда жуда моҳир чолғувчи ва хофиз бўлган. У хусусан руд ва чанг асбобларини моҳирлик билан чалган. Унинг сеҳрловчи машхур «Бўйи жўйи Мўлиён...» («Мўлиён ариғининг иси,..») шеъри «Ушшоқ» куйида айтилган ва нихоятда шуҳрат қозонган.
Худди шунингдек, Ҳусравоний (Абутайиб Тоҳир ибн Муҳаммад ал-Хуросоний), Мунжикий Термизий, Фаррухий ва бошқа шулар каби шоирлар ҳам мусиқа санъатида машҳур бўлганлар. Тасаввуф илмининг улуғ вакилларидан бўлмиш Аҳмад Яссавий ва унинг шогирди Сулаймон Боқирғонийлар ҳам, ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича, халқ куйларига монанд шеър ва ғазаллар ёзиб куйга солганлар ва уларни қўшиқларда куйлаганлар.
ИХ—ХИИ асрларда мусиқа санъати билан бир қаторда мусиқашунослик илми ҳам ривож топтан. Форобий, Ибн Сино, Беруний, Фирдавсий, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқалар ўз ижодларида бу сохага ҳам катта эътибор берганлар. Жумладан, Форобийнинг мусиқага оид «Китоб ал-мусиқий-ул-кабир» асари ўз даврида катта эътибор қо­зонган. Ибн Сино эса мусиқага доир хулосаларини «Китоб уш-шифо» асарига киритган ва айрим жисмоний ва руҳий касалликларни у мусиқа воситаси билан даволаш мумкин, деб ҳисоблаган.
Хулоса шуки, ИХ —ХИИ асрларда ўлкамизда ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётнинг барча жабхаларида ижобий туб ўзгаришлар ва тараққиётнинг омилини белгиловчи асосий восита бўлади.



Download 420,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish