Жамиятнинг сиёсий тизими. Сиёсий тизимнинг таърифи умумлашма таърифдир. Ушбу тушунчанинг асосий категорияси бўлмиш ҳокимиятни ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар, тарихчилар ва бошқа ижтимоий-гуманитар фан соҳаларининг мутахассислари тадқиқ қиладилар. Ҳокимият тушунчасини тўртта асосий жиҳатдан ўрганиш мумкин:
ҲОКИМИЯТ
Ижтимоий жиҳат: ҳокимият – ҳукмронликни ифодаловчи кучга оид муносабат. Ҳокимият ўз мақсад ва иродасига мувофиқ ҳатти-ҳаракатлар учун нисбий эркинлик беради, бу бошқа шахсларга нисбатан муайян чекловлар тизимини яратиш демакдир.
Психологик жиҳат: ҳокимият – раҳбарлик (лидерлик) муносабати. Ҳокимият бор жойда йўлбошчи ва эргашувчи томон бор. Улар ўртасидаги муносабатлар хусусияти сиёсий тузум хусусияти билан белгиланади.
Гносеологик (билишга оид) жиҳат: ҳокимият – билимдан фойдаланиш нинг аниқ мақсадга йўналтирилган усули. Билим ва ирода ҳокимиятга баравар равишда хосдир: билим ҳокимият субъектларига узоқни кўра олиш, эҳтиёткорлик қобилиятини беради, ирода эса қатъиятлилик ва салоҳият ато этади.
Сиёсий жиҳат: ҳокимият – кучларнинг амалдаги мувозанатига мувофиқ равишда таъсир қилиш, бўйсундириш, мажбурлаш ва ундашни амалга оширувчи усулдир.
Давлат сиёсий тизимнинг марказий элементи, асоси ҳисобланади, у ҳокимият манбаи ва тимсолидир. Шунингдек, сиёсий тизимнинг муҳим элементлари қаторига сиёсий воситачилик институциялари ҳисобланмиш партиялар, таъсир кўрсатиш гуруҳлари, манфаатдор гуруҳлар киради.
Сиёсий муносабатлар (қўлланманинг 117-бетидаги таърифга қаранг) – сиёсат субъектларининг ўзаро таъсир шакли. Сиёсий муносабатларнинг марказида давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабати туради. Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни тўғри ва тескари алоқаларнинг учта гуруҳига таснифлаш мумкин (бунда “тўғри алоқа” – давлатдан жамиятга томон, “тескари алоқа” – жамиятдан давлатга томон алоқаларни англатади):
“ Тескари алоқа механизми” яхши тараққий этганда, унинг аҳамиятига юқори эътибор берилса, сиёсий муносабатлар демократик характерда бўлади. Бундай тузумли давлатда сиёсий ҳокимият ишонтириш, мувофиқлаштириш, қонунийлик, парламентаризм, фақат қонун доирасидагина мажбурлаш воситалари билан амалга оширилади. Давлат олий идоралари халқнинг ваколатига эга бўлади, ҳокимият халқ манфаатлари йўлида амалга оширилади, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари кенг ҳимоя қилинади, жамиятнинг барча соҳаларида қонун устувор бўлади.
“Тескари алоқа механизми” қисман ёпиб қўйилиб, тўғри алоқаларнинг аҳамияти оширилса, сиёсий муносабатлар авторитар характерда бўлади.
“Тескари алоқа механизми” тўлиқ ёпилган ва фақат тўғри, бир томонлама алоқа амал қилган ҳолдаги тоталитар тузум энг нодемократик тузум бўлади. Ҳокимият диктаторлик, кучга асосланувчи воситалар билан амалга оширилади. Тоталитар тузумда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинмайди, жамиятда қонунсизлик ва ўзбошимчалик ҳукмрон бўлади.
Давлатнинг ички сиёсий муносабатлари гуруҳлараро, гуруҳ ичидаги ва шахслараро муносабатларни ҳам ўз ичига олади. Жаҳон миқёсида сиёсий муносабатлар давлатлараро (халқаро) ва глобал муносабатларга бўлинади. Шундай қилиб, сиёсий муносабатларнинг ташкилий тузилиши мураккаб ва кўп даражалидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |