Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


-боб. УМУМИЙ ХАРАКТЕРИСТИКА



Download 1,09 Mb.
bet14/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

3-боб. УМУМИЙ ХАРАКТЕРИСТИКА

Ўқув қўлланмасининг 6-мавзусида XX аср жамиятшунослари қарашларининг характерли белгилари ва ғоялари тарихи ёритилган. Шунинг учун энди жамиятнинг ҳозирги тузилиши ва цивилизация ютуқлари, яъни жамиятнинг ташкилий ва фаолият кўрсатиш меъёрлари, усуллари ва ижтимоий институтлари ўрганилса мантиқий бўлади. Бунинг натижасида ўқувчиларда умуман ижтимоий тизимнинг ҳамда унинг муҳим субъекти бўлган инсоннинг фаолият юритиши ва ривожланишига оид нисбатан тугал тасаввур шаклланиши лозим.


Бобнинг мазмунини ёритишда педагогнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- ўқувчиларнинг ижтимоий тизим муайян ижтимоий мавқени эгалловчи ва муайян ижтимоий вазифаларни бажарувчи индивидларнинг алоқа ва ҳамкорлик қилишининг маълум бир усули эканлигини тушунишларига эришиш;
- ҳуқуқ тизимининг фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришдаги аҳамиятини кўрсатиб бериш;
- ўқувчиларга сиёсат ҳақида муайян билимларни эгаллашда, бундай билимларини мустақил равишда тўлдириб боришда ва уларни қуршаб турган сиёсий воқеликка мос равишда фаолият юритишда ёрдам бериш;
- ўқувчиларни ҳозирги замон жамиятининг маънавий муаммоларидан хабардор қилиш.
Миллатлараро муносабатлар ривожи ушбу бобнинг мазмунида алоҳида ўрин тутади, чунки бу масалани ўргатишдан мақсад фақат таълим бериш эмас, балки тарбиялаш ҳамдир. Ўқувчиларнинг эътиборини Ватанга муҳаббат бошқа маданиятлар ва цивилизацияларга ҳурмат билан уйғун бўлиши лозимлигига қаратиш керак.
Ҳозирги замон сиёсий соҳасига умумий таъриф бериш ва демократик тизимнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятини очиб бериш ҳам муҳимдир.
Натижада мазкур бобнинг мазмунини очиб берар экан, ўқитувчи ўқувчиларга инсоннинг жамиятдаги мавқеи кўпроқ унинг ўзига – унинг шахсий хислатларига, маълумотига, малакаси ва бошқаларга боғлиқ эканлигини англаб олишда ёрдам беради.


7-мавзу. Жамиятнинг ижтимоий тузилиши
Одатда ижтимоий тузилиш икки хил маънода – кенг ва тор маънода қаралади. Кенг маънода ижтимоий тузилиш умуман жамиятнинг тузилиши, унинг асосий қисмларининг ўзаро алоқаси тизими сифатида талқин қилинади. Тор маънода бу атама умумий белгилари ва манфаатлари билан бирлашган ижтимоий бирликларни англатади. Ижтимоий бирликларга синфлар, стратлар (табақалар, қатламлар), касбий ва соҳавий гуруҳлар, элатлар, миллатлар, миллатлараро ва минтақавий бирлашмалар, демографик гуруҳлар, кишиларнинг шаҳардаги ва қишлоқдаги ҳаёт фаолияти шакллари, меҳнат, оила ва бошқаларга оид тузилмалар киради.
Жамиятнинг ижтимоий соҳаси – бу кишиларнинг турли-туман ижтимоий бирликлар орқали мураккаб ўзаро алоқалари тизими бўлса, ижтимоий муносабатлар – уларнинг объектив равишда мавжуд бўлган мулкий, касбий, демографик, этник, миллий ва бошқа фарқлари асосидаги алоқаларидир.
Жамиятнинг ижтимоий тузилиши ҳар хил турдаги ижтимоий бирликлар ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуидир.
Сўнгги ўн йилликларда ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг мазмунида, уларнинг ўзаро муносабатлари характерида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Ижтимоий ҳаракатчанлик ошмоқда, ҳукмрон синф, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган соҳалар ходимлари синфи, янги ўрта синф шаклланмоқда. Улар ўртасида оралиқ гуруҳлар пайдо бўлмоқда, миллат ва давлатдан устун турувчи йирик тузилмалар вужудга келмоқда. Умуман олганда, жамият тарихи ижтимоий тузилманинг ривожланиши доимий равишда мураккаблашувга, техникавий, технологик ва иқтисодий негизга ҳамда цивилизация типига боғлиқ ҳолда янги бирликларни вужудга келтиришга мойиллигидан далолат беради.
Турли мезонлар ва белгилар асосида кишилар мажмуидан иборат бўлган ижтимоий бирликлар уларнинг сони ва жамиятдаги ўрнига боғлиқ равишда қуйидагиларга бўлинади:
- катта гуруҳлар (синфлар, миллатлар, касб ва соҳага оид гуруҳлар ва ҳоказо);
- ўрта гуруҳлар (ҳудудий бирликлар, жойлашувга оид тузилмалар, ташкилотлар ва ҳоказо);
- кичик гуруҳлар (талабалар гуруҳи, ишлаб чиқариш бригадаси, спорт командаси, оила ва ҳоказо).

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish