Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


-мавзу. Шахс ва жамият муаммолари ҳақидаги ҳозирги фикрлар ва қарашлар



Download 1,09 Mb.
bet13/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

6-мавзу. Шахс ва жамият муаммолари ҳақидаги ҳозирги фикрлар ва қарашлар.
Ҳозирги даврга хос турли хил оқимларни ўрганишда ўқитувчи уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва мазмунини ўзи учун аниқлаб олиши лозим. Шунда улар ҳақида гапириш унинг учун енгил бўлади. Бунда унга "Фалсафий қомусий луғат" ва шу каби адабиётлардаги материаллар катта ёрдам беради.
Постпозитивизм ҳақида. Позитивизм фалсафаси, ёки позитив, ҳақиқий аниқ илмий билимлар фалсафаси француз мутафаккири Огюст Конт (1798-1857) томонидан яратилган.
Абстракт (мавҳум) фалсафани, унинг XIX асрнинг 20-30 йилларида Германияда ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган бўлишига қарамай, Конт уни қабул қилмади ва фалсафий билимларни мавҳум мушоҳадага асосланганлик касалидан даволашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Малҳам-дори сифатида у ўша даврда маълум бўлган воситани таклиф қилди: фалсафани илм-фан томонига буриш, уни илмийлаштириш ва тегишли тарзда фалсафий ижод тамойилларини қайта қуриш.
Тарихий жиҳатдан позитивизм ўз ривожида тўрт босқични босиб ўтди: а) О.Конт позитивизми, б) Э.Махнинг (1838-1916) махизми ва Р.Авенариуснинг (1843-1896) эмпириокритицизми, в) Б.Рассель (1872-1970), Л.Витгенштей (1889-1951), Р.Карнап (1891-1970) ва бошқаларнинг неопозитивизми, ҳамда, г) XX асрнинг иккинчи ярмидаги позитив фалсафанинг барча турларини ўз ичига олган постпозитивизм. Биз биринчи учта босқични таҳлил қилмоқчи эмасмиз, чунки улар бизнинг тадқиқот объектимиз эмас ва улар ҳақида фалсафий адабиётларда жуда кўп ёзилган.
XX асрнинг 60-90-йилларида марксизм ва диний фалсафа билан бир қаторда, танқидий рационализм, фан фалсафаси тарихий мактаби, герменевтика, структурализм ва постмодернизм муҳим ўринга эга бўлганди. Бу таълимотларнинг ғоявий асослари XX асрнинг биринчи ярмида кенг тарқалган неопозитивизм ва экзистенциализм ғоялари эди. Танқидий рационализм ва фан фалсафаси тарихий мактаби неопозитивизм билан бевосита боғлиқ бўлган. Юқорида тилга олинган оқимларнинг ҳаммаси 40-50-йиллардаги Ғарб ижтимоий-фалсафий тафаккурини неопозитивизм ва экзистенционализмда мавжуд бўлган субъективизм унсурлари ҳамда дунёқараш ва методологияга оид хатолардан тозалашга қаратилган ўзига хос фалсафий уринишлар эди.
Танқидий рационализм асосчиси австриялик файласуф Карл Поппердир (1902-1994). Поппер уч дунё онтологияси концепциясини ишлаб чиқади. Унинг мазмунини борлиқнинг уч даражага (дунёга) бўлиниши ташкил этади. Хусусан, нарсалар, жисмлар дунёси (1-дунё), инсоннинг индивидуал руҳияти дунёси (2-дунё) ва ғоялар, илмий билимлар, санъат, ахлоқ ҳақидаги китоблар ва ҳоказолар дунёси (3-дунё).
Учта дунёнинг нисбатан мустақиллигига асосланган янги онтология, ифодали айтганда, триализм онтологияси табиий равишда билувчи субъектсиз билиш ҳақидаги таълимотга айланиб кетади. 3-дунё назариялар, муаммолар, далиллар, журналлар, китоблар мазмуни ва улар сақланадиган жойлардан иборат бўлиб, 1-дунё ва 2-дунёнинг ўзаро таъсири натижаси сифатида вужудга келади. Поппер нарсалар дунёси жисмоний дунё эволюцияси туфайли вужудга келган инсон руҳияти дунёсидан анча илгари мавжуд бўлган, деганда ҳақ эди. Биринчи ва иккинчи дунёларнинг ўзаро таъсири маҳсули бўлган учинчи дунё эса инсон ўзининг биологик жиҳатдан ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида амалга оширадиган фаолиятининг қўшимча, маълум маънода иккинчи даражали бўлган ҳосиласидир. Учинчи дунёнинг яшаш воситаси тилдир. Тил шаклини олган бу дунё объектив равишда, кишиларнинг руҳиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади. Бу Попперни, бир қараганда, ғаройиб бўлган билувчи субъектсиз гносеология ғоясига олиб келади.
Поппер ўзининг “Очиқ жамият ва унинг душманлари” (1944) ва “Тарихийликнинг қашшоқлиги” (1957) асарларида очиқ жамият концепциясини ишлаб чиқади. Поппер ижтимоий тузилмаларни икки турга бўлади: очиқ (либерал ва демократик) ҳамда ёпиқ. Поппернинг тарих концепциясидаги асосий сўзлар – “очиқ жамият” ва “ёпиқ жамият” – Анри Бергсондан олинган. У ибтидоий қабила айирмачилигини (сепаратизмини) ҳам, антик давр мустабид тузумларини ҳам, фашизм ва социализм диктатураларини ҳам ёпиқ жамиятга мисол тариқасида келтирган. Очиқ жамиятнинг асосий ривожланиш усули технология ва жамиятни бошқаришдаги илгари силжишлар орқали амалга ошириладиган ижтимоий инженерликдир. Жамият тараққиётининг келажаги эса бевосита илмий кашфиётлар билан боғлиқ, деб санайди у. Илмий кашфиёт қилинишининг аниқ вақтини билиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, тарихнинг қандай кечишини ҳам олдиндан айтиб бўлмайди. Очиқ жамият таълимоти фақат тоталитаризмга қарши қаратилганлик хусусиятига эга бўлмасдан, балки у индетерминизмга асосланган бўлиб, марксизмга ҳам қарши қаратилган эди. Поппер Гераклит, Платон ва Марксни ёпиқ жамият раҳнамолари қаторига қўшган. Жамият тараққиёти ҳақидаги марксча назариянинг тажрибада текшириш мумкин бўлган қисми, Поппернинг фикрига кўра, ёлғондир. Хусусан, Маркснинг ижтимоий инқилоб юз бериши ҳақидаги башоратлари, капиталнинг тўпланиши ва ишчилар синфининг қашшоқлашуви қонунлари ёлғон бўлиб чиқди. Унинг фикрича, марксизмга хос учта камчилик қуйидагилардир: нарсалар моҳиятини билишга даъволардан иборат бўлган эссенциализм, ҳар бир бўлакда бутунликнинг хоссалари акс этиши тўғрисидаги таълимот бўлган холизм ва келажакни башорат қилиш мумкинлигини исботлашдан иборат бўлган профетизм.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish