Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


-мавзу. Европада инсон ва жамиятнинг моҳияти тўғрисидаги ғоялар



Download 1,09 Mb.
bet12/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

5-мавзу. Европада инсон ва жамиятнинг моҳияти тўғрисидаги ғоялар.

XVII-XVIII асрларда Европанинг Т. Гоббс, Ж. Локк, Ж. Ж. Руссо каби мутафаккирлари давлатнинг вужудга келишини шартномавий хусусиятга эга деб тушунтиришга уринганлар. Гоббс тасвирлашича, давлат – афсонавий махлуқ Левиафандир (яъни Инжил афсоналаридаги улкан денгиз махлуқи): унинг руҳи – ҳокимият, тана аъзолари – ҳукмдорлар, қони – пуллар. Инқилоб – давлатнинг ўлишидир. Унинг ўлимидан сўнг дарҳол янги Левиафан пайдо бўлади, чунки инсоният усиз яшай олмайди. Гоббс монархияни ҳокимиятнинг энг яхши шакли ҳисоблаган, лекин аристократия ва демократия бўлиши эҳтимолини ҳам инкор этмаган.


Локкнинг фикрича, табиий ҳолат барча учун умумий тенглик, ўз шахси ва мулкига эгалик қилиш эркинлиги билан фарқланади. Бироқ табиий ҳолатда низоларни ҳал қилиш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликни бузувчиларни жазолаш механизми йўқ. Давлат эркинлик ва мулкни ҳимоя қилиш зарурияти туфайли пайдо бўлади. Локк биринчилардан бўлиб ҳокимиятларнинг бўлиниши ғоясини конституциявий бошқарув ўрнатиш тамойили сифатида асослаб берди.
Руссонинг фикрига кўра, инсониятнинг бошига тушган кулфатлар иқтисодий тенгсизликка олиб келган хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлишидан бошланган. Иқтисодий тенгсизликни сиёсий тенгсизлик янада кучайтирди. Лекин эртами-кеч ҳуқуқсиз кўпчилик золим ҳокимиятини ағдаради, тенгсизликни йўқотади, фуқаролик дунёсини ўрнатади ва адолатли “ижтимоий шартнома” тузиш заруратига олиб келади, бунда халқ суверен ҳокимият манбаи сифатида чиқади.
Руссо одамни яхшилик сари ўзгартириш мумкинлигига ишонган. У инсон тафаккурига ва жамиятнинг уйғунлашувига умид қилган. Шунинг учун ҳам унинг асари саҳифаларидан одамларнинг мулкий ва ижтимоий тенглиги асосида жамиятни янгилашга чақириқ янгради.
Европа мамлакатлари кўплаб мутафаккирларининг ижтимоий қарашлари тафсилотларига киришиб кетмасдан, худди юқоридаги каби, улардан бир ёки иккита вакилнинг ғояларини очиб беришни маслаҳат берамиз. Чунки ўқувчиларга жаҳон тарихи фанидан европалик буюк олимлар, жамоат арбоблари ва файласуфларнинг кўпгина ғоялари ва уларнинг биографик маълумотлари маълум.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish