Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


-боб. УМУМИЙ ХАРАКТЕРИСТИКА



Download 1,09 Mb.
bet10/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

2-боб. УМУМИЙ ХАРАКТЕРИСТИКА

Ҳозирги давр ижтимоий муаммоларини янада чуқурроқ тушуниб олиш учун ўтмишга, бугунги кунда аждодларимиз буюк ютуқларга эришган ижтимоий воқелик сифатида қаралаётган даврларга назар солиш муҳимдир.


Бобдаги материаллар ўқувчиларга ижтимоий тафаккур тарихи ҳақида умумий тасаввур беради. Унда ижтимоий тафаккурнинг вужудга келиши ва ривожланишидаги чуқур донолик ва хатоликларни кўрсатиб беришга ҳаракат қилинган, бу жараённинг асосий элементлари ажратиб берилган. Бу энг аввало ҳозирги замон цивилизацияси умумий маънавий бойликларининг негизини (кишилик жамиятининг ахлоқий меъёрлари, ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти, иқтисодиётнинг бозор бошқаруви) ҳамда миллий қадриятларнинг хусусиятларини ташкил этувчи ғоялар, тушунчалар ва тамойилларнинг пайдо бўлиши ва назарий жиҳатдан ишлаб чиқилишидир. Бу бобда жамият ва давлатнинг вужудга келиши ҳақидаги, ижтимоий ўзгаришларнинг сабаблари ва хусусиятлари ҳақидаги турли хил тасаввурлар кўриб чиқилади.
Ушбу бобни ўрганишда ўқувчиларга кишиларнинг ўзлари ва жамият ҳақидаги билимлари қандай ошиб борганлигини кўрсатиш, қандай қилиб ва нима учун илғор ижтимоий фикрлар, маънавий қадриятлар мустаҳкамланиб борганлигини тушунтириб бериш зарур.
Материалларни мақсадга янада аниқроқ йўналтирган ҳолда ўрганиш ва мустаҳкамлаш учун педагогнинг ўзи ёки ўқувчилар гуруҳи тайёрлаган структуравий-мантиқий схемалардан ёки ушбу қўлланма охиридаги “В” илова жадвалларидан албатта фойдаланиш керак.


3-мавзу. Қадимги дунёда ижтимоий фикр.
Ўқитувчи ушбу дарсни олдиндан режалаштириб олиши лозим. Чунки битта дарснинг ўзида Қадимги Миср, Месопотамия, Қадимги Хитой, Қадимги Ҳиндистон, Қадимги Юнонистон ва Қадимги Римдаги ижтимоий фикрларнинг асосий жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилиб улгуриш керак бўлади. Мактабдаги тарих, ҳуқуқшунослик асослари фанларидан ўқувчиларга бу мамлакатларнинг баъзи атоқли вакиллари ҳақидаги маълумотлар таниш. Шунинг учун бу мамлакатлар вакилларининг ижтимоий қарашлари тўғрисида қандай ҳикоя қилишни ўқитувчининг ихтиёрига ҳавола қиламиз. Шу билан бирга ўқувчиларга дарс мобайнида фаолияти кўриб чиқишга улгурилмаган бошқа буюк шахслар ҳақида реферат шаклида қисқача маълумот тайёрлаш ҳақида вазифалар беришни, бу рефератларнинг режасини тузишда уларга ёрдам кўрсатишни, у ёки бу маълумотни қайси манбадан олиш мумкинлигини айтиб беришни тавсия этамиз.
Жамият ҳақидаги илк тасаввурлар афсонавий дунёқараш асосида ривожланган. Қадимги афсоналарда космогоник (яъни коинот, ер, юлдузлар, осмон ва қуёшнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги тасаввурлар), теогоник (яъни худоларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги ривоятлар) ва антропогоник (яъни инсоннинг вужудга келиши тўғрисидаги афсоналар) тасаввурлар бир-биридан аниқ ажралиб турган.
Масалан, Гесиоднинг (мил.о. VIII асрнинг охири – VII асрнинг боши) “Теогония” ва “Меҳнат ва кунлар” поэмалари афсоналарда изчил ривожланиш қандай қилиб космологик ва илоҳийликдан “тарихий” ва инсонларга хосликка, қаҳрамонлик амалларига, жамиятда ахлоқ қоидаларининг ўрнатилишига ва, ниҳоят, инсон меҳнати ва амалларига ўтишига мисол бўла олади.
Афсоналарга хос мазмун анча кейинги мумтоз эпосларда ҳам (масалан, Ҳиндистоннинг “Рамаяна” ва “Маҳобҳорат”, Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея” асарларида, Ўрта Осиёнинг “Манас”, “Алпомиш”, Гўр ўғли”, герман-скандинавияликлар эпосларида, рус достонларида) сақланиб қолган.
Платон ва Аристотель учун сиёсатнинг моҳиятини тушуниб олишга ва давлат бошқарувининг энг яхши шаклларини аниқлашга интилиш хос бўлган. Платон ўзининг “Давлат” ва “Қонунлар” асарларида идеал давлат намуналарини таҳлил қилади. Унинг фикрича, идеал давлат адолатнинг мужассам бўлишидир. Адолатнинг маъноси эса шундан иборатки, барча эркин фуқаролар ўзлари мойил бўлган иш билан шуғулланадилар, бошқаларнинг ишларига аралашмайдилар ва ҳаммалари давлат фаровонлиги учун хизмат қиладилар.
Платоннинг идеал давлатида қатъий ижтимоий табақаланиш мавжуд, ҳамма қонунларга бўйсунади ва назорат остида бўлади, шахсий ҳаёт тартибга солиб турилади ва ҳамма умумий яхлитликка – давлатга хизмат қилади.
Платон демократияга нисбатан салбий муносабатда бўлган. У ҳар хил “қадр-қимматга эга” кишиларнинг тенглаштириб қўйилиши, билимсизлик, кўрсатилган хизматларни ва қонунни менсимасликни демократик йўналишнинг асосий камчиликлари сифатида кўрсатган. Ҳокимият тезлик билан охлократияга, яъни оломоннинг ҳокимиятига айланади. Бу жараён ўзини халқ вакили қилиб кўрсатадиган золим ҳукмдор ҳокимиятни эгаллаши билан якунланади. Тирания – ҳукмдорликнинг энг ёмон шаклларидан бири бўлиб, бунда қонунсизлик, чақимчилик, зўравонлик тўлиқ ҳукмрон бўлади. Платон аристократияни бошқарувнинг энг яхши шакли деб ҳисоблаган. Файласуфлар ва ҳарбийларнинг аристократик ҳукмронлиги идеал давлатда ўз аксини топган.
Аристотелнинг сиёсий қарашлари унинг “Сиёсат”, “Афина сиёсати”, “Никомах этикаси” номли асарларида энг изчил тарзда ифодаланган. Унинг фикрича, давлат – табиий тузилма. Инсон ижтимоий мавжудот, “сиёсий ҳайвон” бўлганлиги боис, инстинктив равишда биргаликда яшашга интилади.
Аристотель давлат бошқаруви шаклларини иккита мезон бўйича фарқлайди: бошқарувчилар миқдори ва уларнинг ҳукмронликдан мақсади. Натижада бошқарувнинг учта “тўғри”шакли монархия, аристократия ва полития – ва учта “нотўғри” шакли – тирания, олигархия ва демократия пайдо бўлади. Тўғри шаклларда ҳукмдорлар омма манфаатини ўз бошқарувининг мақсади деб билади. Нотўғриларида эса бошқарувнинг асосий мақсади ҳукмдорларнинг шахсий манфаати бўлади.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish