Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet6/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

Цивилизация – бу одамларнинг барқарор маданий-тарихий ҳамжамияти бўлиб, уларнинг маънавий-ахлоқий қадриятлари ва маданий анъаналарининг бирлиги, моддий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий-сиёсий ривожланишнинг ўхшашлиги, турмуш тарзи ва шахс типининг ўзига хос хусусиятлари, умумий этник белгилар ва географик чегаралар умумийлиги билан фарқланади.
Ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасининг техник қуролланганлиги, шахснинг ижтимоий ва маънавий соҳалардаги эркинлиги даражаси ҳамда маданият типига кўра сифат жиҳатидан ҳар хил цивилизация типлари ажратилади. Инсоният ўз тараққиёти давомида уларнинг ҳар бирини босиб ўтган. Баъзи тадқиқотчилар бу типларни шартли равишда қуйидагича номлайдилар:

  • космоген (Қадимги жамият ва Ўрта асрларни қамраб олади);

  • техноген ёки индустриал (капиталистик ва социалистик ижтимоий-иқтисодий формацияларга мос келади);

  • антропоген (ҳозирги даврнинг ахборотлашган жамияти).

Космоген цивилизация тарихий жиҳатдан биринчи тип сифатида содда техник воситалар ва қўл технологиясига асосланган бўлиб, жамиятнинг табиат қонунларига боғлиқ бўлганлиги ҳамда шунга мос равишда жамият тузилишида муайян қатъий шакллар мавжудлиги билан характерланади.
Техноген ёки индустриал цивилизациянинг объекти машиналашган техника, фаннинг кенг ривожланиши ва унинг бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айланиши, ёлланма меҳнат, бозор муносабатлари ҳамда юқори савиядаги касб маданияти бўлган. Бироқ XX аср 70-йилларининг охиридан бошлаб цивилизациянинг бу тури глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши, кўплаб кишиларнинг ўз маънавий идеалларини йўқотиши, одамларнинг утилитар яшаш тарзига ўтаётгани ва бошқа шу каби сабаблар туфайли инқироз ҳолатини бошидан кечирмоқда.
Антропоген цивилизация инсониятнинг моддий ва маънавий ишлаб чиқаришнинг илмий-техникавий негизини тубдан ўзгартириши, ахборот технологияларидан фаол фойдаланиши, ишчи кучларининг анчагина қисмини янги ўрта синфга айлантириб, ижтимоий тузилишда кескин ўзгаришларга олиб келиши, шахс ва жамият маънавий маданиятини доимий равишда оширишни талаб қилиши билан фарқланади.
Формациявий ва цивилизациявий ёндашувларни ва уларнинг тарихий жараёнда тутган ролини қиёсий таҳлил қилиш бу ёндашувлар бир-бирини инкор этмаслиги, балки бир-бирини тўлдириб туриши тўғрисида хулоса чиқаришга олиб келади.
Бизнинг фикримизча, ҳозир инсоният тарихи ривожи изчил, босқичма-босқич прогрессив хусусиятли эканини, унинг замондаги ривожини, кўп ўлчамлилигини, мураккаблигини, алоҳида маданиятлар ва цивилизациялар ягона ва қайтарилмаслигини, кишилик жамиятининг макондаги тараққиётини ҳисобга оладиган интеграциявий ёндашув зарур. Фақат мана шундай ёндашув доирасида тарихий жараён ўз хусусиятларининг бутун ранг-баранглигида, тарихий ривожланишнинг турли-туман эканлигида, маданиятларнинг плюралистик диалоги ва цивилизациявий ривожланишнинг келажаги асосланганлигида ўрганилиши мумкин.
Шундай қилиб, “Шахс ва жамият” жамиятшунослик таълимининг бир қисми сифатида, синтетик фан бўлгани ҳолда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида алоҳида ўрин тутади ва бошқа бирор-бир фан бажара олмайдиган вазифаларни ўз воситалари ёрдамида амалга оширади.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish