Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


-мавзу. Жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизими



Download 1,09 Mb.
bet17/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

8-мавзу. Жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизими.
Ушбу мавзу жамиятни ташкил этувчи одамларнинг ҳатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатиш воситаларининг мажмуи бўлмиш ижтимоий бошқарув масалаларига бағишланган. Мавзуда, асосан, жамиятнинг фаолият юритишига таъсир ўтказувчи сиёсий ва ҳуқуқий институтлар кўриб чиқилади, чунки ахлоқий ва диний меъёрлар тегишли равишда 9-мавзуда акс эттирилган (ушбу қўлланманинг 126-127 ва 131-132-бетлари).
Инсон ҳатти-ҳаракатларининг жамият манфаатлари нуқтаи назаридан қандай бўлиши мумкинлиги ва қанақа бўлиши лозимлиги ижтимоий нормалар томонидан белгилаб берилади. Улар одамлар онгли фаолиятининг натижаси бўлиб, ҳамжамоа бўлиб яшашни такомиллаштиришга йўналтирилган. Нормалар жамият тарихий тараққиёти жараёнида вужудга келади ва уларни конкрет тарихий муайянликдан ажратиб бўлмайди. Улар мавжуд жамиятдаги маданият типига ва унинг ташкилий характерига мос бўлади. Планетамизда турли-туман ҳуқуқий ва сиёсий тизимлар амал қилиши ҳодисасини худди ана шу нарса билан изоҳлаш мумкин. М.Вебер айтганидек, айнан маданият дунёга маъно бағишлайди, кишилар ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳукм чиқаришга асос яратади (сиёсий маданият ҳақида ўқув қўлланмасининг 118-бетига қаранг).
Юриш-туриш, ҳатти-ҳаракат нормалари давлатчилик пайдо бўлишидан анча илгари вужудга келган бўлиб, унинг аниқ вақтини айтиш мушкул. Ушбу мавзуни ўрганишда жамиятда ҳукмронликка оид муносабатлар қандай қилиб вужудга келишини англаб олиш, ижтимоий муносабат жараёнларини, кишиларнинг ўзаро алоқаларини бошқарадиган энг муҳим механизмларни кўриб чиқиш муҳимдир. Кенг маънода ижтимоий меъёрлар воситасида бошқариш ҳар бир халқнинг ўз тақдирини ўзи белгилашидек ҳуқуқи билан боғлиқ. Унга мувофиқ давлат бошқарув ва ҳокимият идоралари конституциявий воситалар ёрдамида ўзларининг фуқаролар ва уларнинг бирлашмалари билан ўзаро муносабатлари тартибини, шунингдек, суверен давлатнинг халқаро муносабатларда қатнашуви тартибини белгилаб оладилар. Ижтимоий бошқарув жамият ва давлатдаги ички тартибни таъминлаш воситаси бўлиб, халқларнинг бир-бирини яхши тушуниб олишларига ёрдам беради. Жамиятдаги муносабатларни бошқариш жараёни давлатга хос ва нодавлат аспектларни, миллий ҳамда халқаро ҳуқуқий ва сиёсий воситаларни ўз ичига олади.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish