ТАРИХИЙЛИҚ ЖИҲАТДАН УЗБЕК ТИЛИ ЛЕКСИКАСИ §. Тилнинг тараққиёти процессида унинг барча соҳала- рида маълум ўзгаришлар юз беради. Бундай ўзгариш айниқса унинг лексикаси учун жуда характерлидир.
Бунда, биринчидан, тилдаги айрим сўзларнинг эскириши, истеъмолдан чиқиб кетиши кузатилса, иккиичидан, тилда янги сўзларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Бу иккала ҳодиса ҳам маълум объектив сабаблар асосида рўй беради.
Ҳозирги адабий тил нуқтаи назаридан эскирган сўзларнинг жами эски ҳатлам (эски лексика), янги сўзларнинг жами ян- ги қатлам (янги лексика) дейилади.
Бу икки қатламдан ташқари, луғат составида адабий тил учун одатдаги, эскилик ёки янгилик бўёғига эга бўлмаган сўз- лар қатлами ҳам бор. Бу қатлам замонавий қатлам (ёки нейтрал қатлам) дейилади.
Демак, тарихийлик нуқтаи назаридан ўзбек тили лексикаси уч асосий қатламга бўлинади: 1) замонавий қатлам (замоиавий лекснка); 2) э с к и қ а т л ам (э с к и л е к с и к а); 3) я н г и қ а т л а м (я н г и лексика). ЗАМОНЛВИЙ қлтллм
§. Узбск тили лексикасинииг асосини шу қатламга оид сўзлар ташкил этади. Замонавий лексика кўп ҳолларда умум- истеъмолдаги лексика ёки актив лексика тарзида ҳам таъриф^ ланади. Тўғри, бу қатламга оид сўзларнинг кўпчилиги умум- истеъмолга оид, актив сўзлар бўлади. Лекин у ёки бу сўзнинг замоиавий қатламга оидлиги унинг умумистеъмолда бўлиши ёки актив қўллаииши бнлангииа белгиланмайди. Бошқача айт- ганда, бу белгилари бўлмаган сўзлар ҳам замонавий қатлам- га. оид бўлиши мумкин. Масалан: терминологик лексикага оид сўзларнинг истеъмол доираси чегараланган. Лекин терминлар- нинг (эски ва янгиларидан бошқа) ҳаммаси замонавий лек- сика ҳисобланади. Шунингдек, айрим сўзлар маълум услуб (стил)га оид бўлиб, актив сўзлар қаторига кирмайди. Лекин улар на эскилик, на янгилик бўёғига эга эмаслигидан замона-
. вий лексикага мансуб бўлади. Демлк, эскилик ёки янгилик бўёғига эга бўлмаган сўзлар замонавин лексикани (замонавий қатламни) ташкил этади.
ЭСҚИ ҚАТЛАМ §. Эски қатламга оид сўзлар асосий фарқли хусусият- ларига кўра икки турга бўлинади: 1) тарихий сўзлар ёки историзмлар; 2) архаик сўзлар ёки арха- И з м л а р.
§. Историзмлар тарихга оид (ҳозирги кунда йўқ) нар- са-ҳодисаларии билдирувчи сўзлардир. Маълум даврларда бор бўлгам, айрим нарса-ҳодисалар жамият тараққи.ётининг кейин- ги босқичларида йўқ бўлиши, ўтмиш ҳодисасига айланиши мумкин. Шу билан боғлиқ ҳолда бундай нарса-ҳодиса- лариинг атамаси бўлгаи сўзлар ҳам тарихийлик касб эта- ди, яъни тарихий сўзга айланади. Мисоллар: совут, омоч, қо- зи, чарх, амир, бек, қул, чўри, ҳоким, бащол, хон, вазир, ка- низкаби.
Историзмлар билдирадигаи иарса-ҳодисалар тарихийлиги сабабли улариииг кўичилиги (улариинг маъиоси) ҳозирги давр кишиси учун нотаниш бўлади.
Историзмлар ўтмиш воқеалариии тасвирловчи асарларда қўлланади. Мисоллар: Гулнор — чўри қиз. Бизларнинг отала- римиз ким? Тошкентнинг энг обрўли бойи.. Чўри қиз бизга қайнана бўладими? (0.) Бозор ота ўзи айтганича камбағал эмас, ери қирқилган, аллақаердан қочиб келган цулоц бўлиб чиқди. (А. Раҳмат.) Мен умримда тўрт хон кўрдим, Талай бий кўрдим. (Миртемир.) Саид Абдуллахон тўра от устида турган ҳолда ўзининг ингичка овози билан бийга савол қилди. (Мирм.) Бу ялангоёқлар... ўлпонни вақтида тўламайди... (С. Абдулла.) Чойхонада узун бўйли, узун кулоҳли қаландар кўзларини юмиб... Машрабдан ғазаллар ўқийди. (0.) Деҳқонларнинг сўнг- ги ҳисобларига кўра буғдойлари беш ботмон чиқиши керак эди. (С. А.) Баъзи сўзлар тил тараққиёти процессида турли хил нарса- ҳодисаларни ифодалайдигап бўлиши —янги маъно ёки маъно- лар касб этиши мумкин. Бу сўзлар билдирадиган иарсалардан бирортаси тарихий факт бўлиши мумкин. Демак, бундай сўз- нинг бирор маъноси историзм бўлиб, қолган маъноси (ёки маъ- нолари)да у замонавий сўз ҳисобланади. Масалан, бой сўзи- нинг биринчи гай билан кейинги гапларда ифодалайдиган маъ- ноларини қиёсланг: Иақ шу паллада дарвозадан катта қора сигир шаталоқ отиб, орқасида бир кишини суриб кирди. Бой чўчиб, ўзини четга олди. (0.) ...тийин йиғиш билан қачон бой бўлади киши, деб ўзи ташлаб кетди. (А. Қ.) Музикантлар учун тузиб бошқа жой, Дастурхонлар бўлиб меваларга бой. (М. Ала- вия.) Искандаро ҳавас ва таажжуб билан биноларга, бой жи- ҳозларга... назар ташлаб қўярди. (0.) АРХАИЗМЛАР §. Ҳозирда мавжуд (замонавий) нарса-ҳодисаларнииг эскириб қолган атамалари архаизмлар (архаик сўзлар) дейи- лади. Мисоллар: улус (халқ), ланг (чўлоқ), фирқа (партия), до- рилфунун (университет),тилмоч (таржимон),ўмиз (кўкрак) ваб.
Эскирган сўзлар билдирадигаи иарса-ҳодисалар ҳозирги ҳа- ётда бор бўлгани сабабли, ўз-ўзидан, тилда уларни атайдиган замонавий сўзлар ҳам бўлади. Юкорида: и мисолларда қавс ичида берилган сўзла-р ана шундай сўзлар ҳисобланадн. Де- мак, тилда зски сўзларнинг замонавий синонимлари бўлади. Бу факт шуни кўрсатадики, тилда нарса-ҳоднсани билдирувчи бирдан ортнқ сўз бўлса, тил тараққиёти қонуниятлари талаб- ларига жавоб берадигаии истеъмолда қолиб, бошқаси аста-се- кин истеъмолдан чиқа бошлайди ва ўз синонимига нисбатан эски сўзга айланади. Сўзларпинг эскириши (архаиклашишн) нинг сабаби ана шу.
Тилда бўладиған ўзғаришларнинт бирданига юз бермасли- ги маълум. Сўзларнинг эскириш (архаиклашиш) жараёии ҳам бирданига эмас, балкн аста-секин содир бўлади. Архаизмлар- нинг эскириш даражаси ҳам шу жараён билан боғлиқдир. Улар- нйнг айримларида эскилик даражаси кучснз, баъзиларнда эса нисбатан ортиқроқ бўлади. Эскирган сўзларнинг ҳозирги давр кишилари томонидан тушунилиш ва қўллавиш даражасииинг ҳар хиллиги шу билан изоҳланади. Масалан: муҳр (печать) ва кашшоф (пионер) сўзлари архаик сўзлардир. Лекин кашшоф сўзига нисбатан муҳрсўзи кўпчиликка тушунарли ва у каишюф сўзига нисбатан кўпроқ қўлланади.
Айрим сўзлар ҳозирги давр вакиллари учун бутунлай ту- шуиарснз бўлиши, истеъмолдан бутунлай чиқиб кетиши мум- кин: ўмиз (кўкрак), будун (халқ), битик (китоб) сўзлари шун- дай хусусиятга эга. Бундай сўзлар «ўлик сўзлар» деб юрити- ладн.
§. Историзмлар ва архаизмлар ҳақида айтилганлардан маълум бўлдики, бу икки тии лексиканияг бир қатламн (эски қатлам)га оид бўлса-да, улар бошқа-бошқа ҳодисалардир. Улар ўртасидаги фарқларни тўлароқ тарзда қуйидагича кўрсатиш мумкин:
Архаизмлар ҳозирда бор нарса-ҳодисаларнинг, историзм- лар эса ўтмиш нарса-ҳодисаларининг атамасиднр. .
Архаизмнинг замонавий қатламга оид синоними бўлади, историзмнинг бундай синоними бўлмайди.
Архаизм тилда нарса-ҳодисани атовчи бирдан ортиқ сўз- нинг бор эканлиги сабабли иайдо бўлади. Историзм эса нареа- ҳодисашшг ҳозирги ҳаётдан йўқолиши сабабли пайдӧ бўлади.
Архаизм ўз синоними бўлган замонавий сўзга нисбатан белгилаиади. Историзм эса сўз атайдиган нарса-ҳодисанинг ўтмишга оидлиги билан белгиланади.
Архаизм номинатив вд стнлнстик функцня бажаради. Историзим эса фақат номинатив функция бажаради. Шун* га кўра историзмлар ўтмишга оид нарса-ҳодисаларни ифо- далаш талаби билангина қўлланади,. архаизмлар; эса бошқа мақсадларда, чуяончи, асар қаҳрамоилари тнлиня вндивидуал- лаштириш мақсадида қўлланади.
янги қлтллм
§. Тилда янги пайдо бўлган ва янгилик белгиси (бўёғи) сезилиб турадиган сўзлар янги лексик қатламни ташкил этади,. Бундай сўзлар неологизмлар деб ҳам юритиладн.
Неологизм умуман янги даврларда пайдо бўлган сўзлар сифатида тушунилмаслиги ке'рак. Бирор сўзни неологнзм ҳи«. соблашда унинг янгнлик бўёғига эгалнги асосга олинади. Фа- зогир, китобсеварлар ,олтинтопарлар сўзлари шундай хусусият* га эга. ’
Янгилик бўёғини йўқотгаи сўз қачон- пайдо бўлганидан қатъи назар, янги қатламдан замонавий қатламга ўтади.
Янги қатламга оид сўзлар (неологизмлар) замонавнй қат* лам ва эски қатламга оид сўзларга нисбатан жуда оз миқдор* ни ташкил этади. Шундай бўлишн ҳам табипй, чунки ҳар қан- дай сўз маълум талаб билан пайдо бўладн, Бундай сўз эса ало.қ.а-аралашувда актив қўлланади ва шу тил вакиллари учун янгилик бўёғнни йўқотиб, одатдаги сўзга айланади. Бу процёсс эса одатда, узоққа чўзилмайди. Масалан, яқинларда пайдо бўл- ган космос, космодром, телевидение каби сўзлар янгилик бўё- ғини йўқотиб, замонавий қатлам сўзларига айланди.
§. Узбек тили луғат составидаги эски -ва янги сўзлар п а с с и :в с ў з л а р деб ҳам таърифлаиади. Тўгри, бундай сўз- лар замонавий қатламдаги сўзл.арга нисбатаи кам қўлланади. Лекин активлик ва пассивлик сўзларнинг ҳўлланиш частотаси-' га кў.ра белгиланар экан, фақат эски ва янги қатламга оид сўзларни нассив сўзлар деб қараш тўғри бўлмайди. Чунки сўз- ларнинг актив ёки пассив қўлланиши уларнинг бошқа хусусият- ларига ҳам боғлиқ. Масалан, умумистеъмолдаги сўзларга нисбатан чегараланган лексикага оид сўзларнинг қўлланиши пассив бўлади. Шунингдек, стилистик нейтрал лексикага оид сўзларга нисбатан стилистик хосланган сўзларнинг қўлланиш даражаси кам бўлади ва ҳ. Демак, актив пассив сўзлар де- га.нда, у ёки бу қатламга оИд лексиканигина тушуниш тўғри бўлмайди.
УМУМИЙ ВА ЧЕГАРАЛАНГАН ЛЕҚСИҚА
§. Тилдаги сўзларнинг қўлланиш даражаси шу тил эга- лари доирасида бир хил эмас. Баъзи сўзлар улар томонидан бирдек фойдаланилса, баъзилари эса маълум территорияда яшовчи ёки маълум касб-ҳунар билан шуғулланувчи кишилар нутқидагина қўлланади. Шу жиҳатдан ўзбек тили лексикаси икки катта қатламга бўлинади: 1) истеъмол д о и р а с и чегараланган лексика; 2) умумистеъмолда- ги лексика.