§. Фонетик структураси (шакли) ҳар хил, маъноси эса бир хил бўлган сўзлар синонимлар дейилади. Сўзларнинг шундай муносабатда бўлиш ҳодисаси эса синонимия дейи- лади: айланмоқ — кезмоқ — сайр этмоқ, визюдон ■— номус, дан- гаса — ялцов — ишёқмас — танбал — сояпар, номига — йўли- га — иримига, хушбўй — ҳидли — муаттар кабилар.
Бир умумий (бирлаштирувчи) маъноси билан ўзаро богла-' ■нувчи еўзлар группаси синонимик қатор дейилади. Синонимик қатор икки ёки, ундан ортиқ сўздан ташкил топиши мумкнн:
ялинмоқ — слвормоқ (икки сўзли), завқ. — мароқ — шавқ (уч сўзли), истак — хоҳиш — орзу — ҳавас — иштиёқ — ҳафсала —* майл — раъй — кўнгил — армон — тилак — рағбат (ўн икки сўз* ли) ва ҳ.
§. Сўзларии сиионим қиладиган нарса уларнинг бир хил маънога эгалиги экан, кўп маъноли сўзлар бирдан ортиЦ маъносида бошқа сўзлар билан синоним бўлиши мумкин. Бошқа* ча айтгаида, кўп маъноли сўз ҳар бир маъноси билан бошқа» бошқа синонимик қаторда бўлиши мумкин Масалан: кўп маъ- ноли битирмоқ феъли уч маъноси билан уч синонимик қаторда бўлади:
Битирмоқ — тугатмоқ — тугалламоқ — тамомламоқ—« тамом қилмоқ. Бу қатордаги сўзлар «якуннга етказмоқ» маъч носи билан ўзаро синонимдир. Мисоллар: Йиғим-теримни бўл* ганимиздан кейин боигласак, совуқ тушмай битирамиз. (А. Қ.) Чойни наридан-бери тугатиб, Ҳасанали кетидан гузарга чиқди (А. Қод.) Унинчини тугаллаган йигит-қизларнинг мактаб- ни битириш маросимига ҳозирлик кўрилар эди. (Ш. Р.) ...'Гош- кентга уч йиллик кадрлар тайёрлаш мактабига ўқишга юбориш- ди. Уни тамомлаб келиб, қўшни Гулистон колхозида аввал агроном, кейин партком секретари бўлди. («С. Узб.») Ома- димиз келган эканми ё қурт тутишни соғиниб қолган эканмиз- ми, бирам бўлиб берди, қани энди териб тамом қилсак (А. Қ.)
Битирмоқ — бажармоқ — адо этмоқ — ўринла(т)моқ — дўндирмоқ — ўтамоқ — бажо қилмоқ. Бу қатордаги сўзлар «иш, вазифа, толшириқни амалга оширмоқ, бажо келтирмоқ» маъ- моси билан ўзаро синоним бўлади. Мисоллар: Меҳнатни сиз қилдингиз, катта ишни кўнгилдагидек битириб келдингиз< (X. Сеитов.) Ҳозир кўклам экиш кампаниясига пухта тарад- дуд кўриб олган деқҳон уруғ ерга қадалаётган паллада қий- налмайди, ишни сифатли бажаради. («С. Узб.») Саккизинчи беш йилликда 83 мингдан ортиқ ишчи ўз зиммасига олган ихах- сий мажбуриятини муваффақиятли адо этди. («С. Узб.») ...зим- мамиздаги барча топшириқларни муддатидан олдин ўринла- дик. («С. Узб.») Кунига икки киши уч ярим-тўрт норма дўн- диряпмиз. Иўғе, бажаряпмиз. (Ш. Тошматов.) Ҳар шини пар- тия топширса, биз бажо қиламиз. (Ҳабибий.)
Битирмоқ — тамомламоқ — тамом қилмоқ — соп қил- моқ — сопламоқ — адо қилмоқ — йўқотмоқ — йўқ қилмоқ. Бу қатордаги сўзлар «тамом (йўқ) ҳолатга келтирмоқ» маъноси билан ўзаро сиионим бўлади. Мисоллар: Қизнинг ота-онаси, қариндош-уруғининг таърифини айтиб битиролмайдилар. (П. Т.) Ҳовлидаги икир-чикир ишларни тамомлагач, айвоннинг олдига ўтириб тузатинди. (А. Қод.) Мадамин салкам бир лаган ошни бир неча олшида тугатди... (П. Т.) Айланай ҳукуматдан — бос- мачини цуритди. («Қўшиқ».)
Келтирилган уч синонимик қатордан кўриниб турибдики, фа- қат битирмоқ феъли эмас, шуиингдек, тугатмоқ, тамомламоқ
феъллари ҳам икки маъноси билав икки синоиимик қаторда келяпти.
§, Сиао'иимлар маъносииинғ бир хиллиги уларнинғ ўзарӧ фарқли хусусиятларга эга бўлишини инкор этмайди. Аксинча, тилда бир маънони ифодалаш учун бир неча сўзнннг мавжудли- ги синоиимларнннг бир-бирига ҳар жиҳатдан тўла мос келмас- лигини, улардан ҳар бири ўзига хос белги-хусуеиятларга эта- лигини кўреатадн. Синонимик қаторни ташкнл этувчн сўзлар қайсидир жиҳатлари билан бир-бирларидан фарқлангани учун тилда алоҳида лексик бирлик сифатида яшаш имконаятнга эга бўлади.
§. Синонимик. қатордаги сўзлар асосан қуйидаги ҳоди- салар нуқтаи назаридан ўзаро фарқланадилар:
Эмоционал-экспрессив бўёқ нуқтаи назаридан. Сииони- мик қатордаги сўз эмоционал-экспрессив бўёқсиз (нейтрал) ёки эмоционал-экспрессив бўёқдор бўлиши мумкнш хунук (нейтрал)—бадбашара (эмоционал бўёқдор).
Эмоционал бўёқдор сўзлар ижобий ёки салбий муносабат- ни ифодалашига кўра икки турга бўлинадй: 1) ижобий эмо- ционал бўёқли; 2) салбий эмоционал бўёқли сўзлар. Масалан: юз — бет — афт — башара — турщ — чеҳра — оюамол синонимик қаторида чеҳра, жамол сўзлари ижобий эмоционал бўёқли; ба- шара, турқ'эса салбий эмоционал бўёқли сўзлардир.
Си'поиимик қатордаги сўзлар услубга (стилга) фарқли муносабатда бўлади. Мас., одам — киши — инсон — башар си- нонимик қаторида балиар сўзи, кўкрак — кўкс — бағир — тўш — сийна синоиимик қаторида сийна сўзи иоэтик услубга хос. Пул — ақча — муллажиринг — якан синонимик қаторидаги муллажиринг сўзи, ярашмоқ — келишмоқ — кетмоқ синонимик қаторига оид кетмоқ сўзи ва ўлмоқ — вафот этмоқ — қазо қил- моқ — қурбон бўлмоқ — ҳалок бўлмоқ — қуламоқ — узилмоқ скно'иимик қаторидаги қуламоқ сўзи оддий сўзлашувга хос: Уйланиш вақти-я, лекин муллажиринг қурғур йўқ,— деди Аб- дулвоҳид пиёлани бўшатиб. (0.) Шундай кетшгтики, ловил- лайди-я, ловиллайди. (Я.) Чол қуламай турибди. Қулагаи куни уларнинг ёқасини бўғаман, меросимни даъво қила- ман! (0.)
Синонимик қатордаги сўзлар ҳозирғи адабий тилга му- носабати нуқтаи назаридан ўзаро фарқланиши мумкин, яъни сиионимик қатордағи сўз ҳозирги адабий тил нормаси доира- сида ёки ундан ташқарида туриш-и мумкин. Кейинги ҳолатда: 1) синонимик қатордаги сўз диалекгал хусусиятга ёки 2) эс- килик белгисига эга бўлади. Масалан: қидирмоқ — ахтармоқ — изламоқ —• истамоқ синонимик қаторида истамоқ сўзи диалек- тал хусуснятга эға. Уқитувчи — педагог — муаллим — домла — афанди синонимик қаторида афанди эскирган сўз.
Синонимик ^атордаги сўзлар маънони қайдаражада ифодалаши жнҳатндаи ҳам ўзаро фарқланади. Баъзи сўзляр
белгини нормал (нейтрал) даражада ифодаласа, бошқалари кучли ёки кучсиз даража билан ифодалайди. Масалан: қизиқ — ғалати — ажойиб — аломат — антиқа синонимик қаторида қизиқ сўзи белгини нейтрал ҳолатда; ажойиб, аломат, антща сўзлари эса белгини кучли даражада; яхиш — дуруст■—тузук синоиимик қаторида эса дуруст ва тузук сўзлари белгини куч- сиз даража билаи ифодалайди.
Юқоридаги тўрт пунктда келтирилган фактларнинг ўзиёқ сиионммлар бир хил маънога эга бўлишдан ташқари, улар- иинг ҳар бирн ўзига хос фарқли хусусиятларга ҳам эга экан- лигини кўрсатади. Сўзловчи ўз фикриии мақсадга мувофиқ ифодалаш учун синонимларнинг аиа шу хусусиятларидан фой- далаиади ва синонимик қатордаги сўзлардан кераклисини сай- лаб ишлатади.
Айрим ишларда синонимлар кўриб ўтилган хусусиятлари асосида и д е о г р а ф и к с и н о н и м л а р ва с т и л и с т и к с и н о н и м л а р каби икки турга ажратилади. Айрим ишлар- да эса учинчи тур сифатида н у т қ и й с и н о н и м л а р ҳам кўрсатилади ва ҳ. Аввало, синонимларни бундай групиалаш- нинг назарий асоси ' йўқ. Бундан ташқари, «идеографик сино- ним», «стилистик синоним» ёки «иутқий синоним» терминлари- нинг қўллаииши ҳам тўғри эмас. Чунки, масалан, «стилистик синоним» бирикмаси бирдан ортиқ сўзнинг стил жиҳатдан си- нонимлигиии (стил жиҳатдан бирлик ҳосил этишини) билди- ради. Ваҳоланки, бирдан ортиқ сўзнинг синонимлиги стилис- тик бўёқдорлиги ёки иутқнииг маълум турига хослаиганлиги билан эмас, балки, юқорида кўриб ўтганимиздек, бирдан ор- тиқ сўзнинг бир хил маънога эгалйги билан белгиланади.
§. Бирдан ортиқ сўзнинг ўзаро сиионимлиги уларнинг бнр хил маънога эгалигига асосланар экан, табиий равишда, фақат бир туркумга оид сўзларгииа ўзаро синонимик муноса- батда бўла олади. Масалаи: отлар: одам — инсон — киши —
Do'stlaringiz bilan baham: |