Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet41/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

§. Қитобий лексикага публицистик, илмий ва расмий иш стилларида қўлланувчи сўзлар киради:

  1. н у б л и ц и с т н к стилга о и д с ў з л а р: қардоих- лик, иттифоқ, илғор, мақола, сарлавҳа, рубрика;

  2. илмий стилга оид сўз (термин)лар: тенг- лама, учбурчак, экватор, меридиан, лексема, кесим, тўлдирув- чи, водород, оксиген;

  3. расмий иш стилига оид сўзлар: протокол, буйруқ, талабнома, комитет, съезд, пленум, ташкилот ва б.

  1. §. Бадиий лексикага бадиий нутққа хос, бадиийлик ху- сусиятига эга бўлган сўзлар киради. Мисоллар*: Меҳнат билан топади гщбол... (Е. Мирзо.) Унинг одобида, унинг хулқида, ин- соний камолот мавжуд, барқарор. (У.) Табиатан серзавқ ва ҳар нарсага қизиқувчи бўлган Содиқ учун ҳар ҳунар бир завқ бихш этар, кўнглини кўтарар, соғлиғини сақларди. (Ш.) Қун- дан-кунга яшнамоқда кўркинг, жамолинг. (Ғайратий.) Баҳор- нинг фикри булут босган осмондай қоронғилашди-ю, кўз ол- дини туман чулғади. (Ш. Р) Яхши қолинг, севган юрту диё- рим. (Ҳамза.)

  2. §. Оддий сўзлашув лексикасига оддий, эркин муомалада қўлланадигак, адабий тил учун у даражада иорма деб қарал- майдиган сўзлар киради: кетворган, пўрим, қитдай, муллажи-


ринг каби. Мисоллар: Уйлаб кўрсам, саркотиб одамга шундан боп совға йўқ экан. Ручканинг пошшахони, пероси олтиндан. (Н. С.) Шомаҳдиевнинг қилиғи маълум: жаҳли чиқиб бир сан- наб кетса, унинг чакагини босиш асов туяни чўктиришдек ма- шащат. (А. Муҳиддин.) Қизларингизни жеркийсиз, сўкасиз... Хўш, нима учун Тўлани юмшоқ пахтага ўраб папалайсиз?! (М. Исм.) Жиллацурса жуволдиз билан қарашай дедим. (0.) Энанг беш-ўн танга пул сўраб юборди. Бўлса, чиқариб бер, бо- ёқишлар чайнаб турсин. (0.) Маза қилиб картошкани тушириб гурсанг... (Сайёр.)



ФРАЗЕОЛОГИЯ



  1. §. Фразеология тилшунӧсликнинг фразеологик бирлик*,3 ларини ўрганувчи соҳасидир. Фразеология термини тилшунос- лйкда икки маънода қўлланади: 1) тилдаги фразеологик бир- ликларнинг жами маъносида ва 2) шундай бирликларни ўрга- нувчи соҳа (фан) маъносида.

  2. §. Икки ёки уядан ортиқ сўздан таркиб топган ва яхлит, бир маъно ифодалайдиган тил, бирлиги фразеологик бирлик ёки фразеологизм дейилади: , цўй оғзидан чўп олмаган, оғзи қулоғида, юрагига цил сиғмайди, дўпписи яримта, икки гапнинг бирида, сиркаси сув кўтармайди, бино қўймоц, ўтакаси ёрил- моц кабилар.

Демак, лексикология тилнинг луғат составини (лексикаси- ни), фразеӧлогия эса фразеологик бирликлар составини ўрга-* нади. Луғат составида тил бирлиги сўз бўлса, фразеология сос- тавида фразеологизм тил бирлигидир.

  1. §. Тилнинг луғат бойлигн лексика ва фразеология (фра- зеологизмлар состави)дан иборатдир. Сўз ҳам, фразеологизм ҳам л у ғ а в ий б и р л и к ҳисобланади. '

  2. §. Фразеоло'гизмлар бирдан ортиқ сўздан ташкил топи- ши билан сўз бирикмаси ёки гап типида бўлса-да, лекин улар нутқ бирлиги бўлган бу бирликлардан тамоман фарқланади ва луғавий бирлик сифатида кўп жиҳатдан сўзларга яқин туради, сўзларга хӧс бўлган жуда кўп хусусиятлар фразеологизмларга ҳам хосдир.

Фразеологизмлар сўз бирикмаси ёки гаплар каби нутқ про- цессида ҳосил бўлмайди, балки улар, худди сўзлар каби, тилда тайёр ҳолда бўлади. Демак, фразеологизмлар нутқ ҳодисаси эмас, балки тил ҳодисаси ҳисобланади: аравани цуруқ олиб цочмоц, кавуишни тўғрилаб қўймоқ, сичқоннинг ини минг тан- га, томдан тараша тушгандай, ноғорасига ўйнамоқ, капалаги учиб кетди кабилар тилда тайёр ҳолдаги луғавий бирликлар- Дир.
Фразеӧлогизмлар ҳам, худди сўзлар каби, шакл ва маъпо бутунлигига эга. Сўзнинг шаклий томо'нини товушлар ҳосил



этса, фразеологизмнинг шаклий томонини сўзлар ҳосил эта- ди: ёқламоқ
.— ён босмоқ, раҳмдилкўнгли бўш каби.
Фразеологизмшшг компонентлари фа^ат шакл — товуш то- мони билан сўз ҳолида бўлади. Фразеологизм таркибида у маъно бутунлигига эга бўлмайди. Шу сабабли фразеологизм составидаги бирор сўз истеъмолдан чиққан бўлса ҳам, фразео- логизм йўқолмайди, бошқа тил бирлигига, айтайлих, сўзга ай- ланмайди. Шунингдек, уиинг маъноси ҳам ўзгармайди. Ми- соллар: У қизнинг бурнини аста чимчилаб, қулоғидан чўзиб жиғига тегди-да мўйловларини селкиллатиб кулди. (0.) 1\атя бу жўн ҳамшира билан ади-бади айтишиб ўтиришни ўзига эп билмай, пастга тушиб' кетди. (В. Ғафуров.) ...босмачилар қиш- лоқни босганда ҳаммаларымшг ўтшалари ёрилиб, уй-уйларига яшириниб олишди. (Ҳ. Турсунқулов.) Шанба куни Қўтир дала тоявндан кўтарилган чанг одамларнинг энка-тинкае-ини чиқа- риб юборди. (Мирм.)
>Фразеологизмнинт комповеитлари ўзича дпакл ва маъно бу- тунлигига эга эмаслигидан, -яъни ҳақиқий маънода сўз эмас- ; лигидан фразеологик бирликларга нисбатан «бирикма» терми- | 'Киви қўллаш, уларни «турғун сўз -бирикмаси» деб агаш тўғри | бўлмайди. Чунки «сўзларнин-г турғун бирикмаси», «турғуи сўз бирикмаси», «турғун бирикма», «турғун ибора», «бирикма» ка- би терминлар ҳодисанинг сўз бирикмаси эканиии инкор эта ол- доайди, балки тан олади. Фразеологизмлар эса лексик бирлик ҳйсобланувчи сўздан, шунингдек, синтактик бирлик ҳисобла- «увчи сўз бирикмасидан тамомила фарқланувчи алоҳида тил бирлигидир. Шунинг учун ҳам бундай бирликларга нисбатан (уларшшг моҳиятига мос келувчи) «фразеологизм» термини- нинг ўзини қўллайвериш маъқул.
Фразеологизмлар луғавий бирлик бўлганидан, худди сўзлар каби, гапда бир бўлак вазифасида келади. Мисоллар: Қрш қўя- ман деб кўз чиқарадиган бундай ҳодисалар... ҳали ҳам онда- сонда рўй бериб турибди. («Узбекистон маданияти».) Кўз очиб- юмгупча неча минг пиёда еа сувори кишилар пайдо бўлди. (А. Қ.) Комиссия ҳайрон бўлиб қолди, аммо ҳеч ким мени қай- таришни оғзига оллшс эди. (А. Қ.) Биринчи гапдаги фразео- логизм аниқловчи, иккинчи гапдагиси ҳол, учинчи гапдагиси кесим вазифасида келган.
Баъзи фразеологизмлар тузнлиш жиҳатдаи гап шаклида Щтт. Лекин улар ҳам нутқда гаянинг бир бўлаги вазифасй- да желади: Кўп акажон, биз .кетдик, ....Қужжг ўргилсин меҳ- монхоналарда учрашиб қолзуача саломат бўлннг! (0. Е.)
К-елтирилган фактларнинг ҳаммаси фразеологизмларнинг сиисактик бирлик бўлган сўз ‘бирикмасидаи тубдан фарқлаии- «м, унииг луғавнй бирлйк эжаниш жўрсатади. Луғавий 'бир- лик сифатида эса фразеологизмяар сўзларга хос бир қатор ху- суеиятларга эпа.


ФРАЗЕОЛОГИЗМНИНГ СЕМАНШК СТРУКТУРА.СН



. 5- §. Фразеологизмнинг семантак структурасн фразеологик маъно (маънолар) ва қўшимча оттенкалардан иборат бўлади.
Белги, ҳаракат кабилар ҳақида фразеологизм ифодалайди- ган маълумот фразеологик маъно дейилади: Энди тўртиши
ротани ҳам рация билан таъмин қилсак, ошиқ олчи бўлар- ди. (И. Р.) Бу ерда эканингизни эшитиб, кўзимга ҳеч нареа кўринмади, учиб бора қолсам дедим. (0.) Биринчи мисолдаги фразеологизм белги, иккипчи мисолдагиси эса ҳаракат бвлди- ради.
Фразеологизмлар, сўзлар каби, яхлит бир маъно (бслги, ^ ҳаракат кабиларни) ифодаласа-да, лекин фразеологик маъно " кўп жиҳатдан лексик маънодан фарқ қилади.. Ш.у сабабли фразеологизмлар сўзларга синоиим бўлган ҳолларда ҳам фра- зеологик маъно билан лексик маъно бир-бирига тенғ бўлмай- ди. Қиёсланг: ўтакетгануччига чищан, бециёс (жуда)—ер билан осмонча, албаттатурган гап, ҳеч қачоникки дун- ёда (ҳам); яширин (хуфия)—енг ичида. Келтврилган фразео-* логизмлар ўз синоннмлари бўлмиш сўзларга нисбатан, бирин- чидан, маънони кучли даража билан ифодаласа, иккинчидан, улар образлилик. оттенкасига эга.
Умуман, фразеологик маънонинг ҳажми лексик маъковинғ ҳажмига нисбатан кенг, мураккаб бўлади. Кўнгина фразеоло- гизмлар. маъносида сўзнинг маъ.н.осида йўқ. компонеит бўлади. Масалан: ёқасини ушламоқ, бошида ёжоқ чақмоқ, ер-кўкка ишонмаслик оддийгина ҳайрои бўлнш, азоблаш, ардоқлаш эмас, балки ортиқ даражада ҳайрон бўлиш, ниҳоят даражада азоблаш, ўта даражада ардоқлашдир. Демак, б.у фразеоло- гизмлар маьносида «ўга (ортиқ) даражада» компоненти бор.
Жуда кўп фразеологизхмлар билдирадиган маъноларни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди.. Қуйида келтирилган мисоллар- дағи фразеолоғизмлар маъносига эътибор бернит:: Щилёан қи- йик топиё, жанжал чиқарарди. (С. Аҳм.) Ро.ҳимнинг тш со- чи тшска бўлиб, кўзлари қинидан чиқаёздш. (Ҳ. Назокат- нинг олдига кириш учун шунча хезланарди- ю, бироқ қизшииб турган бир пайтда яна цош цўямаш деб кўз чицармб қўйишдан ҳайиқардй; (Ж. Абдуллахонов.) Сиз ямишарим, бу қисқа ўй- лашингиз билан ўз оёғингизга ўзингиз болжа уриб, яна қипчоқ- лар қўлига қарам бўласиз. (А. Қод.) ....мадрасапи: елкамнипг чуцури кўрсин... (М. Исм.) Ктушини т.ўерилай цўйищ. керак, қурйлишни ҳам, коллективни ҳам сариқ чақага согади бу.
(Ас.М.)
Келтирилган фактлар, фразеологизмлар гарчи сўзлар каби я.хлит маъно иф;одаласа-да, лекин фразеологик маъно бидаи лексик маънонинг табиати бир хил эмаслигини кўрсатади, Фразеологизмлар семантик жиҳатдан сўзлардан. фарқли бел-*



ги-хусусиятларга эга бўлганликлари учун ҳам тилда пайдо бўл- ган ва яшаб келади.
Фразеологизмлар бирдан ортиқ сўздан таркиб топишини кўрдик. Лекин фразеологизмлар таркибидаги сўзларнинг лек- сик-грамматик имкониятлари, уларнинг тўғри маънолари асо- сида бирикишидан ҳосил бўлмайди. Шунииг учун ҳам фразео- логизмларнинг маъноси унинг комионентлари (таркибидаги сўзлар)нинг тўғри маъноси умумлашмасидан иборат бўлмайди. Масалан: қўйнига қўл солмоқ, тарвузи қўлтиғидан тушмоқ
фразеологизмларининг маъноси таркибидаги сўзлар маънола- ридан келиб чиқмайди. Чунки фразеологизмлар сўз бирикмаси таркибидаги бирор сўзни ё бутун бирикмани маълум бир об- раз асосида кўчма маънода қўллаш йўли билан ҳосил бўлади, унинг маънӧси ҳам шу йўл билан юзага келади. Мисол: Яхши одам ошини ер, ёмон одам бошини ер. (Мақол.) ...бўйнида қип- қизил галстук лоладек яшнаб турар, оғзи қулоғида эди. (А. Мираҳмедов.) Бошини емоқ фразеологизминииг маъноси емоқ феълининг кўчма маъноси асосида ҳосил бўлгап. Оғзи қулоғида фразеологизмининг маъноси эса бутун бирикмани образли тарзда кўчма маънода қўллаш асосида ҳосил бўл- ган.
Фразеологизмнинг маъноси таркибидаги сўзнинг кўчма маъ- нода қўлланиши натижасида юзага келгаи бўлса, фразеологик маънони фразеологизм компонентлари маъиоларидан келтириб чиқариш мумкин бўлади. Бу типдаги фразеологизмларга мисол сифатида ақлини емоқ, кўзини бўямоқ, кўнглида кири йўқ, кўнгли тоза, бошига етмоқ, йўлдан урмоқ, гап тегмоқ, тили қи- чимоқ кабиларни кўрсатиш мумкин.
Фразеологизмлар юқоридагидек компонентларининг кўчма маънода қўлланиши асосида, шунингдек, бошқа йўллар билан ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бундай фразеологизмлар маъноси- ни таркибидаги сўзлар маънолари умумлашмасидаи келтириб чиқариб бўлмайди. Масалан, баъзи фразеологизмлар ифода- лайдиган маъно сўз бирикмаси билдирадиган белги, ҳаракат- дан мантиқан келиб чиқади. Мисол: Нима бу ҳадеб тутун қай- таради, арпасини биров хом ўрибдими? (А. Қ.) Арпани хом ўриш зарар (ёмонлик) экани аниқ. Шу сабабли арпасини хом ўрмоқ фразеологизмииинг «ёмонлик қилмоқ» маъноси асосини сезиш қийин эмас. Бундай фразеологизмларнинг маъноси тар- кибидаги сўзлар маънолари умумлашмасидан келиб чиқмас- лнги сабабли таркибидаги сўз (сўзлар) ўрнида бошқа сўз қўл- ланса ҳам маъно ўзгармайди. Масалан: Мабодо телба Мирон- шоҳнинг ҳарамзодаларидан бири тахтга ўтирса борми, сиз билан менинг бошимизда ёнгоц чацади. (М. Осим.) Уч кун ўт- май бошимда тош чақишга бошлади. Ҳамма иш унинг буйруғи билан бўлди... (0.) Бошида икки букилиб, кейин мияда яанац чақадиганидан шу тузук. (И. Р.) Тожиддин Қосим шундай ра- тлларданки, мулкдорлар ва юқори амалдорларнинг соясига



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish