салом беради. (0.) Мунча улуғларнинг соясига кўрпача со~ ласан. (С. Аҳм.)
Фразеологизм ва унинг маъноси сўз бирикмасини яхлитли" гича кўчма қўллаш асосида ҳосил бўлиши мумкин. Бундай фразеологизмларнинг маънӧсини ҳам компонентлари маънола- , ридан чиқариб бўлмайди. Масалан: Гапдонликка келганда Бозорбой ҳам сен билан мени бир чўцишда цочиради. (П. Т.) Эшоннинг хотинини кимдир тезлаяпти. Кимдир цўлтигига сув пуркаяпти. (С. Аҳм.) Паррандага хос, унда бўладиган ҳара- катни инсонга нисбатан қўллаш натижасида фразеологизм юзага келган. Паррандаиинг ўзига қарата қўлланганда, бир чўқишда қочирмоц ва қўлтиғига сув пуркамоқ эркин сўз би- рикмаси ҳисобланади.
Баъзи сўз бирикмалари бирон ҳаракат-ҳодисанинг сабаби (натижаси) сифатидаги ҳаракат-ҳодисани билдиради. Ке- йинчалик бундай ҳаракат-ҳодисага сабаб бўлувчи ҳара- кат-ҳодисани билдирувчи сўз ёки сўз бирикмаси қўлланмайди^ ган бўлиши мумкин. Унинг маъноси эса сабабдан келиб чиқа^ диган ҳаракат-ҳодисани билдирувчи сўз бирикмасидан англаши- ладиган бўлади. Натижада бусўз бирикмаси фразеологизмга айланади. Бундай фразеологизмларнинг маъносини ҳам тар- кибидаги сўзлар маъносидан келтириб чиқариб бўлмайди. Ма-> салан: Сезган замон тепа сочим тикка бўлди. Мен Иўлчини дуруст йигит деб ўйлардим. (0.) Гапирсам шуки... Бўтабой ащм- нинг лабига учуц тошмаганига ҳайронман. (А. Қ.) Унинг но- маъқул ишлари ҳақида кўп гаплар эшитса-да, тишини тишига цўйиб юраберди. («Муштум».) Шундай ҳийла билан берардим- ки (заҳарни), табиблар бармогини тишлаб қоларди... (0.) Соч- нииг тик бўлиши бирдан ва ниҳоятда ғазабланишда, тишни тишга қўйиш қаттиқ азоб (қийноқ)га чидашда, бармоқни тинь лаш эса натижасиз қолиб афсусланишда бўладиган ҳаракатлар, Сабаб (асос) бўлувчи ҳаракатни билдирадиган ғазабланмоқ, чи- дамоқ, афсусланмоқ сўзлари қўлланмай, уларга хос маъно те+ па сочи тик бўлмоқ, тишини тишига қўймоқ, бармоғини тишлат моқ бирнкмалари орқали ифодаланаверган ва оқибат бу бирикмалар шу маъноларни ифодаловчи фразеологизмларга айланган. Агар сабаб (асос)—ҳаракат-ҳодисани билдирувчи сўз қўлланса, бу типдаги фразеологизмлар эркин сўз бирик- маси ҳолатида бўлади ёки унинг фразеологизмлик хусусияти жуда кучсизланади. Масалан, дўпписини осмонга отмоқ, ёқа- сини ушламоқ, тиишни тишига қўймоқ, оғзи қулоғида фразеоч логизмлари «хурсанд бўлмоқ», «ҳайратланмоқ», «чидамоқ», «хурсанд» маъноларини билдиради. Агар хурсанд бўлмоқ, ҳайратланмоқ, чидамоқ, хурсанд сўзлари ҳам қўлланса, келти* рилган бирикувлар эркин сўз бирикмаси бўлади ёки уларнинг фразеологизмлик хусусияти жуда кучсизланади: Бу ёрда икки- уч кун овора бўлиб иш битирган одам дўпписини осмонга отив хурсанд бўлади. («Муштум».) Ахир пушаймон бўлипти-да, гўр*
сўхта,— ёед.и йўлчи ҳайратда ёқасина ушлаб. (0.) Бектемирвв
Do'stlaringiz bilan baham: |