Самиғов н. А. Бино


-расм. Гипс қоришмаси асосида терилган кошинлар



Download 11,59 Mb.
bet34/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

2.8-расм. Гипс қоришмаси асосида терилган кошинлар.


1, 2, 3 – Шоди-Мулк-Оға мақбараси (фрагментлар), Самарқанд ш.; 4 – Хожа Ахмад Яссавий мақбараси фрагменти, Туркистон ш. (Қозоғистон)
XVI асрда Нодир-Девонбеги, Абдулазизхон мадрасаси (Бухоро ш.), Номозгоҳ масжиди, Хожа – Ахрор, Шердор ва Тиллакори мадрасалари (Самарқанд ш.) ва бошқа монументал бинолар барпо этилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу тарихий обидалар қоплама керамик безаклари турфалиги аввалги даврлардагига нисбатан соддароқдир. Бунда қўпол, ѐрқин рангли сирлар – сариқ, яшил, ҳаворанг, қизил ва бошқа ранглар ишлатилган. Ушбу ҳолат безак орнаментларнинг жозибасини камайтирди.

  1. аср охирида монументал бинолар қурилиши яна жадаллашди, урушларда вайрон қилинган Хива шаҳри қайта тикланди. Бухоро, Самарқанд, Фарғона водийси шаҳарлари ва кичик қалъаларда кўплаб обидалар қад кўтарди. Бу даврда керамик материаллар асосида конструкцион ва безак буюмлар ишлаб чиқарилди ва ишлатилди. Аммо керамик буюмлар русуми ва типлари аралашиб кетди, керамик қопламалар яратиш қатъийлиги тизими бузилди, буюм ва деталлар сортаменти анъанавий шакллари йўқола борди, сирлаш таркиблари сифати ва ранглари кескин пасайди.

  2. асрнинг иккинчи ярмида Қўқонда қурилган Худоѐрхон саройи кўк, ҳаворанг, қизил, оқ, сариқ, тўқ – яшил ранглардаги майолика плиталари асосида яхлит керамик қоплама билан безатилган.

Таъкидлаш зарурки, керамика асосидаги безакнинг зичлиги кам, намлик ва совуқ таъсирида вақт давомида бузилади.
Ситораи – Мохи – Хосадаги (1914–1917 йй.) Бухоро Амири Олимхоннинг Чорбоғ саройи кириш пештоқи фаянс кошинлар асосидаги мозаикалар билан безатилган. Ишлатилган сирлар ичида, Марказий Осиѐ учун одат бўлмаган, малина – қизил ранглар ҳам мавжудлиги диққатга сазовордир.
    1. Замонавий керамик материаллар


Бино ва иншоотларни таъмирлаш учун керамик материаллар ва буюмлар ишлаб чиқариш долзарб муаммо ҳисобланади. Бунда ишлаб чиқариладиган замонавий материаллар аввал ишлаб чиқарилган айнан шундай материалларга структураси, хоссалари, ўлчамлари, кўриниши ва бошқа жихатлари билан жуда ўхшаш (аналог) бўлиши мақсадга мувофиқдир. Кўп холларда ушбу мутаносиблик сақланмаганлиги сабабли замонавий керамик буюмларнинг умри жуда қисқа бўлиб, таъмирланган бино ѐки иншоот асл кўринишини ва шу билан бирга бадиий қийматини ҳам йўқотади. Бунга Дунѐ, хусусан Ўзбекистон тарихий обидаларининг тикланиш ва таъмирлаш ишларидаги камчиликлар мисол бўлади. Масалан, Биби–Хоним мажмуасини, Боѐн – Қулихон мақбарасини, Дорут –Тиловат ва Дорус – Саодат
ансамблларини комплекс таъмирлашдаги хато ва камчиликлар, хусусан оддий деворбоп стардарт ғиштлар, аслига ўхшамаган кошинлар ва терракоталарнинг ишлатилиши ва бошқалар.
Маълумки, Республикамиз худудида барпо этилган монументал биноларда ишлатилган керамик материалларнинг хомашѐ таркиби тозалиги билан ажралиб туради. Табиийки, юз ва минг йиллар ўтиши натижасида ташқи омиллар таъсирида гилтупроқлар таркиби, структураси ва хоссалари ўзгарди. Замонавий керамик материаллар ишлаб чиқаришда хом ашѐни тозалаш, бойитиш ва анъанавий таркибларга яқинлаштириш катта муаммо саналади.

      1. Download 11,59 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish