Самиғов н. А. Бино


Гилтупроқ таркиби ва хоссалари



Download 11,59 Mb.
bet35/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Гилтупроқ таркиби ва хоссалари


Гилтупроқнинг оксид ва минерал таркиблари асл холида ўзгармас бўлсада, хозирги кунга келиб техноген омиллар таъсирида ҳосил бўлган турли кислота қолдиқлари ва тузлари (Na2SO4, CaSO4, NaСl,CaСl2 ва бошқ.) ва органик чиқиндилар билан ифлосланиб бормоқда. Агар Республикамизда ўзлаштирилган ерларнинг 55 – 60% турли даражада (ер ости сувлари ҳам) шўрланганлигини ҳисобга олсак керамик материаллар ишлаб чиқариш муаммоси қанчалик ўткир эканлиги намоѐн бўлади. Ерларнинг шўрланишига асосий сабаблардан бири, ер ости сувлари ҳаракатининг ўзгарганлиги ва юқорига кўтарилганлигидир. Керамик материаллар ишлаб чиқариш учун асосий хомашѐ ҳисобланган гилтупроқнинг бу даражада ифлосланиши, у асосида олинадиган буюм ва деталларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатади. Бунда хом ашѐни тозалаш ва бойитиш заруриятга айланади.
Марказий Осиѐ, хусусан Ўзбекистонда гилтупроқ заҳиралари вилоятлар бўйича бир текис тарқалмаган. Республикамизда Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд вилоятларида гилтупроқ заҳиралари кўлами 400 млн м3, яқин келажакда ишга тушириш мумкин бўлган 160 та конда 120 млн м3 гилтупроқ заҳиралари мавжуд. Қўшни Қозоғистон худудида керамик материаллар ва буюмлар тайѐрлаш учун яроқли бўлган гилтупроқ заҳиралари 1,0 миллиард м3 атрофида. Келажакда ишга тушириш имконияти бўлган 180 млн м3 гилтупроқ заҳиралари мавжуддир. Хозирги кунда 750 гилтупроқ конидан 300 кон ўзлаштирилган.
Республикамизда кўпчитилган керамзит шағали ишлаб чиқариш учун яроқли ҳисобланган гилтупроқ захиралари 10 кони бор. Уларга Бандихон (Сурхондарѐ), Пачкамар (Қашқадарѐ), Чимѐн ва Ўзбекистон (Фарғона), Бичанчи (Бухоро), Бештепа ва Кушкано тоғидаги (Қорақолпоғистон) конлар сараси киради. Бандихон кони йирик ҳисобланиб, захираси 26,3 млн. м3.
Бино ва иншоотларни таъмирлаш керамик буюмлари ишлаб чиқариш учун таркиби тоза лѐсс ҳамда пластик сопол гилтупроқлари ишлатилади.
Қуйида 1920 – 1922 йилларда Самарқанд шаҳрида ташкил этилган ва таъмирлаш керамикаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган устахонада безак буюмлар (асосан кошинлар) тайѐрлаш учун тадқиқ этилган хом ашѐлар хақида фикр билдирамиз.
Устахонада кошинлар тайѐрлаш учун етарли даражада пластик бўлган гилмоя ишлатилган. Гилмоя ўртача пластикликдаги керамзит глинаси бўлиб, пиширилганда қизил – терракота рангини беради. У керамика буюмлари олишда фақат бошқа турдаги гиллар билан қўшилган холда ишлатилади. Кул ранг ва қорамтир ранг берувчи гилмоя захираси Самарқанд ш. 12 км узоқликда жойлашган Чўпон – ота конидан, лѐсс эса Самарқанд вилоят касалхонаси (СВК) худудидан олинган.
Лѐсс ишлатишдан олдин тош, оҳактош, илдиз ва ўсимлик чиқиндилари, аралашмалардан тозаланган, сўнгра қуритилган, кетмон ѐки белкурак ѐрдамида эзғилаб майдаланган. Чўпон – ота гилмояси табиий шароитда қумтошлар, гипс, слюда, ўсимликлар илдизлари билан ифлосланган. Шу сабабли гилмоя ишлатишдан аввал синчиклаб тозаланган. Гилмоя пластиклиги юқори бўлгани учун нам холатда ишлатилмаган, чунки, нам масса бошқа компонентлар билан яхши ѐпишмаган. Шунинг учун гилмоя ѐзда офтобда 3 – 4 кун мобайнида қуритилган, қишки мавсумда эса 7 – 8 кун давомида совутилаѐтган хумдонлар устида қуритилган. Қуритилган гилмоя навларга ажратилиб, сифатлиси ѐғоч болғалар (ҳатто кетмонда) билан майдаланиб, сўнгра лѐсс билан аралаштирилган.
Ангоб бўѐқ сифатида темирли қизил глина (жўша ѐки қизил кесак) ишлатилган. Қизил глина захиралари Ўзбекистоннинг кўпгина туманларида бўлсада, сифати жиҳатидан Хумсон (Тошкент в.), Қарноб (Бухоро в.), Муғилон (Шаҳрисабз тумани) конлари маҳсулоти устун туради. Қизил глина юқори пластик глиналар қаторига киради ва қуритилганда катта миқдорда киришади. Шунинг учун ундан, таркибига ѐғсизлантирувчи (қуюлтирувчи) қўшилмалар (шамот, кварц кукуни ва бошқ.) киритмасдан туриб, буюм тайѐрлаш мақсадга мувофиқ эмас. Қизил глина гоҳида хом ашѐ массасига терракота рангини бериш учун қўшилади.
Мозаика учун оқ рангли кесма плиткалар ишлаб чиқаришда Бухоро, Самарқанд кошинпазлари ангоб таркиблари олишда Қарнобнинг оқ рангли глинаси – гилватани ишлатишади. Гилвата ўртача пластик бўлиб, пиширилгач хира оқ рангда бўлади.
Қуритиш ва пишириш жараѐнларида гилтупроқ массасининг деформацияланишдан ѐрилишини бартараф этиш мақсадида қуюлтирувчи
компонентлар киритилади. Самарқанд усталари 30 х 40 см йирик ўлчамдаги керамик плиткалар ишлаб чиқаришда гилтупроқ массасига 20% гача кварц қуми кукуни қўшадилар. Хом ашѐ массаси тайѐрланганда қуюлтирувчи компонент таркиб бўйлаб бир текис тарқалишига эришиш зарур. Олинган буюмнинг зичлиги қуюлтирувчи қўшимчанинг донадорлиги узлуксизлигига боғлиқ бўлади. Мозаика фаянс буюмлари тайѐрлашда ҳам Чўпон – ота кварц қуми кукуни ишлатилган.
Қуюлтирувчи компонент сифатида лух (қамиш момиғи) ишлатилади. Лух икки хил бўлади: қисқа толали сариқ лух ва узун толали оқ лух. Кошинпазлар фикрича архитектура керамик буюмлари тайѐрлашда асосан оқ лух ишлатилади. Уларнинг таъбирига кўра лухли глина массаси тезроқ қурийди ва деформациядан ѐриқлар ҳосил бўлмайди. Лух одатда қамиш пишган сентябр – октябр ойларида йиғиб, яхшилаб қуритиб олинади.
Қуюлтирувчи компонент ҳисобланган кварцитлар (оқ тош) сирлар (глазур) ва фаянс буюмлар олиш учун ишлатилади. Кварцит 500 – 600 оС ҳароратда 6 – 8 соат давомида пиширилади, совутилгач майда соққачалар даражасида майдаланади, оқ бўлакчалар ва томирли бўлакчаларга ажратилади. Оқ тош бўлакчалари тегирмонда майдалангач, сир ва керамик бўѐқ таркиблари олишда компонент сифатида ишлатилади. Сариқ темирли томирлари бўлган бўлакчалар майдаланган ҳолда кесма кошин буюмлар тайѐрлашда ишлатилади. Бу кесма кошин, мозаика ва керамика буюмлари қадимда ишлатилган фаянс безак буюмларига таркиби ва хоссалари жихатларидан жуда ўхшайди.
Сир, ангоб ва фаянс массалари олишда оқ қум асосий компонент саналади. Табиатда оқ қум гилли моддалар (слюда, оҳактош, доломит ва ш.к.) билан аралашган холда учрайди. Безак керамикаси учун яроқли оқ қум конлари: Мойқўрғон (Тошкент в.), Чўпон ота (Самарқанд в.), Дарваза (Қоз Р, Тошкент ш. 40 км) ва бошқалар. Кошинпазлар ишқорли ва қўрғошинли сирлар, оқ рангли ангоб (лой) олишда тоза кварц қуми ишлатганлар.



Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish