2.1 – жадвал Баъзи архитектура ѐдгорликлари керамик ғиштларининг асосий физик – механик хоссалари
№
|
Ёдгорлик номи
|
Зичлик,
г/см3
|
Ўртача
зичлик, кг/м3
|
Ғоваклик,
%
|
Сувшимувчанлик,%
|
Сиқилишдаги
мустаҳкамлик, МПа
|
Ултра-товуш ўтиш
тезлиги, км/сек
|
Масса бўйича
|
ҳажм бўйича
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
Шаҳрисабз шаҳри
|
1
|
Оқ сарой
|
2,78
|
1500
|
46,0
|
24,8
|
36,7
|
15,2
|
3,4
|
2
|
Кўк гумбаз
|
2,78
|
1560
|
43,5
|
26,7
|
39,5
|
7,2
|
2,4
|
3
|
Шайх Шамсиддин кулол
|
2,74
|
1470
|
46,4
|
19,5
|
32,3
|
8,2
|
3,4
|
4
|
Жахонгир Мирзо
|
2,79
|
1450
|
48,0
|
25,0
|
38,9
|
8,6
|
2,5
|
5
|
Гумбази Саидон
|
2,58
|
1550
|
40,2
|
54,5
|
37,1
|
5,9
|
2,8
|
6
|
Масжиди Хазрати Имом
|
2,82
|
1700
|
39,7
|
9,8
|
18,3
|
22,8
|
3,3
|
Ҳива шаҳри (Ичан Қалъа)
|
|
Пах.Махмуд мақбараси:
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
Намуна №1
Намуна №2
|
2,80
2,85
|
1810
1810
|
37,5
36,6
|
22,8
21,8
|
41,3
39,4
|
5,80
3,8
|
3,4
2,2
|
|
Намуна №3
|
2,85
|
1800
|
38,8
|
23,0
|
41,5
|
2,3
|
4,2
|
Тошкент шаҳри
|
|
Абулқосим мадрасаси:
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
Намуна №1
|
2,80
|
1600
|
42,9
|
26,2
|
34,6
|
8,4
|
2,7
|
|
Намуна №2
|
2,75
|
2060
|
25,1
|
9,2
|
18,9
|
8,7
|
3,1
|
|
Шайх Зайн. Бобо мақб.
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
Намуна №1
|
2,75
|
1660
|
39,7
|
15,0
|
29,3
|
10,7
|
3,1
|
|
Намуна №2
|
2,80
|
1680
|
39,9
|
11,1
|
17,7
|
9,8
|
3,2
|
2.4-расм. Архитектура ѐдгорликларининг қурилиш материалларини замонавий усулларда тадқиқ этиш.
1 – портатив ултратовуш асбоби; 2 – ғишт ва қоришма адгезиясини аниқлайдиган портатив асбоб.
Вақт давомида об – ҳаво ва техноген омиллар таъсирида конструкцион ва безак керамик буюмлар хоссалари ѐмонлашиб борган. Айниқса, қишки мавсумда буюмларнинг музлаб-эриши, ѐзги мавсумда эса ўта қизиб кетиши уларда қайта тикланмас деформациялар пайдо бўлишига олиб келади. Доимо бўлиб турадиган ер силкинишлари керамик буюмларда микро ва макроѐриқлар ҳосил бўлишига, натижада намлик ва агрессив мухитларни, нисбатан ғоваклиги юқори ички қатламларга киришига сабабчи бўлган. Ушбу омиллар керамик буюмларнинг вақт давомида аста – секин эскиришига ва емирилишига замин яратган.
Маълумки, эрамизнинг X-XI асрларидан бошлаб ангоб ва глазур билан сирланган безак плиткалар ва турли шаклдаги керамик буюмлар, ғиштлар кўплаб ишлаб чиқарилди ва тарихий бинолар қурилишида ишлатилди.
Гилтупроқ асосида олинган безак керамик буюмлар ишлатилиши динамикаси ва уларнинг асосий физик – механик хоссалари 2.2 – жадвалда берилди. Жадвалдан кўриниб турибдики, ишлатилиш давридан қатъий назар ҳамма ҳолатда ҳам гилтупроқ асосидаги керамик буюмлар юқори мустаҳкамликда, сув ва совуқ таъсирига бардошли бўлган.
Таъкидлаш зарурки, керамик ғишт ва безак буюмларнинг юқори мустаҳкамлиги, мухитларга бардошлилиги гилтупроқ массасининг эътиборли ишлов берилиши: синчиклаб аралаштирилиши, ювилиши, тиндирилиши, зичлаштирилиши ва юқори сифатли пиширилиши билан изоҳланади.
Ишлаб чиқариш технологияси ва ишлатилиши
Гилтупроқ керамикаси анъанавий технологияси.
Марказий Осиѐ, хусусан Ўзбекистон худудида қадимдан керамик ғишт, терракота, сирланган безак буюмлар ишлаб чиқаришда асосан лѐсс ишлатилган. Керамик буюмлар хоссаларини яхшилаш мақсадида лѐсс таркибига кварц қуми кукуни, оҳак, гилмоя, ўсимликлар кули ва бошқа моддалар қўшилган.
Гилтупроқ массаси қуйидагича тайѐрланган: лѐсс қатламида ҳандақ (чуқур) қазилган, сувга бўктирилиб яхши майдаланиши (айланиши) ва аралашиши учун кўп марта ағдариб турилган, лѐсс таркибини тузлардан тозалаш учун даврий равишда сувни чиқариб, янги сув қуйилган; массанинг ғоваклигини ошириш мақсадида қиш мавсумида лой тўпланган ва музлатишга қолдирилган.
Таъкидлаш мухимки, лѐсс массасини сурункали ағдариб турилиши грунт майда заррачаларига сувнинг кириб боришини ва натижада қуйма қоришманинг пластик хоссалари ошишини таъминлайди. Бундай хом ашѐни пишириш жараѐнида оптимал микроструктурали, об – ҳаво ва совуққа бардошли, зич керамика ҳосил бўлади. Лѐсс массасини узоқ муддат ювилганда хом лой асосидаги пахса, ғишт ва блокларнинг сувда бўкиши кескин камаяди ва керамик буюмлар юзасида туз кристаллари пайдо бўлмайди.
Қадимда керамик буюмларнинг деформатив хоссаларини яхшилаш мақсадида (киришишни камайтириш, ѐрилишга бардошлилик ва бошқ.) қуйма массани тайѐрлашда таркибига ўсимлик ва сомон майин поялари, от ва туя момиқ жуни ҳамда қамиш ва пахта момиғи қўшилган.
Ғишт чорчўп ѐки ѐғоч қолипларда 3, 4, 6, 8, 10 дона қуйилган. Чорчўп ѐки қолипга қуйма масса қўлда урилган ва ортиқча лой ѐғоч брус ѐрдамида кесиб олинган ѐки қўлда охиста олиб ташланган. Бундан ташқари буюм текисланган керамик массадан пичоқ билан кесиб олинган. Илк даврда керамик безак буюмлар оддий ғишт каби қолипланган ѐки қуритилган, лекин пиширилмаган ғиштдан кесиб олинган. Орнаментнинг фигурали деталлари одатда пластик мустаҳкамлиги ошган гилтупроқ массасидан пичоқ билан кесиб тайѐрланган.
Керамик буюмлар одатда табиий шароитда ва кузги – қишки мавсумда муайян қолдиқ намликгача ѐпиқ хоналарда қуритилган.
Ғишт ва безак керамик буюмларни турли ўлчамдаги хумдонларда 850 – 1200оС, одатда 900 – 1000оС ҳароратда пиширилган. Пишириш жараѐнида, хумдоннинг турли қисмларида ҳарорат доимий бўлмагани учун, буюмлар ранги ўзгарувчан бўлган; айниқса бу ҳолат ғишт ва сирланмаган буюмларда сезиларлидир. Сирланган буюм ва деталлар тайѐрлаш анъанавий технологиясига мувофиқ буюм юзаси сирлангандан (глазурланган) сўнг 700 – 750оС ҳароратда пиширилган. Буюм иссиқ усулда сирланганда пишириш ҳарорати 500 – 600оС бўлган. Сирланмаган керамик буюмлар пиширилгач, безак материаллар олиш учун ишлов берилган. Бунинг учун пишиқ ғиштни иккига бўлиб юзалари силлиқланган. Безак ғишти тайѐрланганда, унинг юза томони ва юзасига ѐпишган ѐн томони силлиқланган. Сирланган буюмлар иккинчи марта пиширилгандан кейин ишлов берилган: буюмнинг юза томонини керакли ўлчамларга келтириш мақсадида ѐн томонлари тарашланган ва силлиқланган.
Физик – кимѐвий ва кимѐвий усулларда анъанавий сирланган деталларни тадқиқ этиш кўрсатдики, сир массасини асосий компонент– кварц (SiO2) 40 – 60 % ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |