Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet2/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

СЎЗБОШИ


Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришгач, ҳар бир мамлакатнинг илдизлари ҳисобланадиган маданий қадриятларни, шу жумладан архитектура ѐдгорликларини тиклаш ва сақлашга жуда катта аҳамият берилмоқда.


Маълумки, мамлакатимиз ҳудудида XX аср бошида 40 мингдан зиѐд тарихий обидалар мавжуд бўлиб, турли сабабларга кўра 80% дан кўпи бузилиб кетган. Хозирги кунда дунѐ, республика, вилоят ва туман аҳамиятига молик бўлган турли катта - кичикликда архитектура ѐдгорликлари сақланиб қолган.
Айтиш зарурки, обидаларнинг сақланиш даражаси турлича бўлиб, кўпи батамом бузилиб кетиш арафасидадир.
Ёдгорликларнинг кўпи асрлар давомида вақти - вақти билан қисман ѐки бутунлай таъмирланиб турилган; кўп ҳолларда ѐдгорликлар ѐнига янгилари қурилиб мажмуалар ҳосил қилинган. Табиийки, бир неча аср ўтгач, ѐнма - ѐн қурилган обидалар архитектура жихатидан композицион уйғунлик ҳосил қилса ҳам, турли конструктив қурилиш материаллари ишлатилиши сабабли, уларнинг сақланишига путур етказилган.
Кўп холларда эски обиданинг пойдевор қисми бир неча томондан очилган ѐки бир қаватли бино устига иккинчи бино ѐки иншоот қурилган. Иморатлар даврий таъмирланганда, материалшунослик нуқтаи назаридан иншоотда жуда кўп конструктив хатоларга йўл қўйилган. Иншоотни тўлалигича тиклаш ҳусусида кўплаб замонавий қурилиш материаллари ишлатилган. Обидаларни таъмирлашда ишлатилган цементли қоришмалар, бетонлар, металл арматура ва ховонлар, полимер елимлар ва буюмлар, қурилиш гипси, ўрама гидроизоляция буюмлари, асбестоцементлар, иссиқлик изоляцияси материаллари ҳар доим ҳам ўз ўрнида мутаносиб ишлатилмаган.
Масалан, Самарқанддаги Биби-хоним мадрасаси тўла таъмирланишида жуда кўп конструктив материаллар ишлатилиши ножоиз бўлгани маълум. Чамаси 20 йиллар аввал Тиллакори мадрасасини таъмирлашда, унинг устига мустаҳкамлигини ошириш мақсадида қуйилган темирбетон (600 тонна) белбоғ заминда ортиқча зўриқишни вужудга келтирди, пироварди иншоотда шу кунларда ҳам чўкиш жараѐни кузатилмокда.
1964 й. Италиянинг Венеция шаҳрида ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган Хартияга биноан архитектура ѐдгорликларини хозиргача етиб келган ҳолатида сақлаб қолиш қарори қабул қилинган. Хартияда обидалар тўла таъмирланмаслиги, сақлаб қолиш мақсадида қисман таъмирлаш ва
асосан консервациялаш усулларини қўллаш кўзда тутилган. Унда бетон, металл, цементли қоришмалар каби ѐдгорликларда аввал ишлатилмаган қурилиш материаллари асоссиз қўлланилмаслиги белгиланган.
Анъанавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ўзига хос тарихга эга бўлиб, вақт бўйича шартли равишда шажараларга бўлинади. Энг қадимги ва жуда кенг тарқалган гилтупрок асосидаги қурилиш материаллари ва буюмлари инсоният тарихининг илк давридаѐқ ишлатилган. Хом лойдан тайѐрланган турли ўлчамдаги ғиштлар, блоклар ва монолит ҳолда қуйилган ѐки урилган пахсалар милоддан аввалги 5-4 - чи минг йилликлардан бошлаб ишлатилган. Гилтупрокдан пиширилган ғишт ишлаб чиқариш тарихи 5-6 минг йилга тенгдир.
Бино ва иншоотларни табиий тош материаллари асосида қуриш антик дунѐ тарихи билан боғланган. Табиий тошларни майдалаб, пишириб оҳак, ганч, гипс ва ш.к. минерал боғловчилар ишлаб чиқариш технологияси бир неча минг йил аввал яратилган.
Қадимги цивилизациялар бешиклари ҳисобланган Миср, Месопотамия, Хитой, Рим, Ҳиндистон, Марказий Осиѐ, хусусан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган тарихий обидалар бунга яққол мисолдир.
Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Тошкент каби тарихий шаҳарларимиз қурилишига назар ташласак, шох саройлари Мадраса ва масжидлар, қалъа деворлари, сув иншоотлари, канализация тизимлари, харбий истехкомлар ва ш.к. табиий тошлардан, пишиқ ғишт, оддий ва мураккаб гидравлик қоришмалар асосида терилиб барпо этилганини кўрамиз. Тарихий шаҳарларимизда сирланган рангли безак керамик плиталар X асрдан бошлаб ишлатилган. Кошинпазлар гилтупроқ асосида турли ўлчамдаги ва шаклдаги терракоталар, кошинлар, рангли плиталар, муқарнаслар, бурмалар ва бошқа безак буюмларни ишлаб чиқарганлар ва биноларни безашда ишлатганлар. Безак керамик буюмлар ишлаб чиқаришда Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз мактаблари ўзига хос услубга эга бўлган.
Ўзбек кулолчилик мактабининг асосчиларидан бўлган Уста Мухиддин Рахимовнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш лозимдир. Уста Мухиддин Рахимов XX асрнинг ўрталаридан бошлаб тарихий обидаларни таъмирлаш керамик безак буюмлари ишлаб чиқаришда анъанавий технологияларни тиклаган. Унинг давомчилари сифатида ўғли ЎзР Бадиий Академиясининг академиги Акбар Рахимов ва набираси, истеъдодли ѐш кулол Алишер Рахимов хозирги кунда ушбу жабхада ижодий изланишдадирлар.
Классик тоштарош (сангтарош) усталар гранит ва ш.к. мустаҳкам ва - чиройли текстурали тошларни бир - неча босқичда қайта ишлаб - шакл бериб, силлиқлаб, жилолаб биноларни безатишда, харсангтошлар эса сув ва
намлик таъсир этадиган шароитлар (пойдеворлар, цокол қисмлар, харбий истехком ва қалъалар) да ишлатилган.
Қадимдан қурилиш тизимида ѐғоч материаллардан эман, пихта, қайин, дуб, бук, ясен, Марказий Осиѐда эса терак, арча, ѐнғоқ, қайрағоч, чинор, тут, тол ва ш.к. маҳаллий ѐғочлар ишлатилган. Ёғоч асосидаги синчли бинолар зилзилабардошлилиги билан характерлидир. Ёғочга ўймакорлик усулида безак берилган устунлар, бағдоди эшиклар, карнизлар, муқарнаслар, қош - қаламлар, панжаралар, пиллапоялар ва ш.к. буюмлар хозирги кунда ҳам тарихий обидаларни безаб турибди.
Биноларни безашда лок - бўѐқлардан фойдаланиш бир неча минг йиллик тарихга эга. Анъанавий лок - бўѐқ таркиблар олишда, ранг берувчи пигментлар сифатида турли минераллар, оксидлар, тузлар, ўсимликлар кули, боғловчи сифатида эса табиий ўсимликлар мойи ишлатилган. Табиий бўѐқлар асосида Миср, Рим, Бобил, Афросиѐб, Варахша, Шаҳрисабз ва ш.к. тарихий шаҳарлар обидалари мажмуалари ички интерерлари безатилган.
Архитектура ѐдгорликларини безатишда ишлатилган ганч (гипс) ўймакорлиги алохида эътиборга лойиқдир. Бу усулда биноларнинг девор, шип, гумбаз қисмлари безатилган. Европа мамлакатларида обидаларни безашда ганч ва гипсдан рангли пигментлар қўшиб сунъий мармар тайѐрлаш технологияси кенг тарқалган. Бундан ташқари гипс боғловчиси безак кошинларни теришда қоришма сифатида ишлатилган.
Сўндирилган оҳак асосида тайѐрланган қоришмаларни алохида таъкидлаш зарур. Улар пишиқ ғишт, табиий тошларни теришда асосий қоришма саналган. Кўп холларда оҳак асосида мураккаб қоришмалар олинган. Оҳакли қоришмалар хоссаларини яхшилаш мақсадида таркибига ѐғоч ва қамиш куллари (60 - 80% гача), пишиқ ғишт кукуни (цемянка), гипс тоши кукуни ва ш.к. киритилган. Оҳак - кулли қоришмалар сувга чидамли бўлиб, бинолар пойдеворида, цокол қисмида, сардобалар ва гидротехник иншоотлар қурилишида ишлатилган. Мирзачўлдаги сардобалар, Бухоро вилоятидаги Хонбанди гидротехник иншооти бунга мисолдир.
Қора ва рангли металларни қадимги анъанавий усулларда рудалардан ажратиб олиш технологияси ихтиро этилиши, уларни монументал бино ва иншоотлар қурилишида ишлатишга имкон яратган. Қора металлар - пўлат ва чўян асосида бино ва иншоотлар учун турли конструкциялар (Эйфел минораси), истеҳкомлар қисмлари, дарвоза ва эшиклар, қозиқоѐқлар ва бошқа буюмлар тайѐрланган. Мис, бронза, жез каби рангли металлар ва уларнинг қотишмалари асосида турли безак буюмлари ясалган ва биноларни ички ва ташқи томонларини безашда, сув узатиш тизимларида ишлатилган.
Табиий битум, тошкўмир ва ѐғоч қатронлари қадимги бино ва иншоотлар қурилишида гидроизоляция учун қўлланилгани тарихий манбалардан маълум. Улар асосида биноларнинг пойдевор қисми, кўприк қозиқоѐқлари, бандаргохлар, сув иншоотлари конструкциялари ва ш.к. сув ва бошқа агрессив мухитлардан ҳимояланган.
Дераза шишаси ва биллурлар гарчи Марказий Осиѐ обидаларида кам учрасада, Европа мамлакатлари ѐдгорликлари қурилишида кўплаб ишлатилган. Қурилиш материалшунослиги тарихида силикат ва портландцемент боғловчиси, улар асосидаги композицион материаллар – оғир ва енгил бетонлар, турли қоришмалар алохида ўрин тутади. Гарчи улар қадимги бино ва иншоотлар қурилишида ишлатилмаган бўлсада, хозирги кунда ѐдгорликларни таъмирлашда, тиклашда, айниқса атрофини ободонлаштиришда қўлланилади.
Замонавий қурилиш материаллари саналадиган полимерлар, синтетик лок - бўѐқлар ва улар асосидаги композицион материаллар, иссиқлик изоляцияси ва акустик буюмлар, пўлат арматуралар ва алюминий қотишмалари, асбестоцемент буюмлар ва бошқалар бино ва иншоотларни таъмирлашда ва хусусий холларда консервациялашда ишлатилади.
Бино ва иншоотларни таъмирлаш материалшунослиги фанини ривожлантиришда Н.С.Гражданкина, М.К.Рахимов, А.Абдураззоқов, М.Мақсудова, Л.Ю.Маньковская, Р.С.Мукумов, Й.Штарк ва бошқалар катта хисса қўшдилар. Таъмирлаш материалшунослигининг долзарб масалаларига анъанавий материаллар структураси, хоссалари ва тайѐрлаш жараѐнларини тадқиқ этиш ва аслига ўхшаган материаллар, буюм ва қисмларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш киради.

  1. Download 11,59 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish