Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet8/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Гилтупроқли минераллар гурухига каолинит, гидрослюдалар, монтмориллонитлар киради. Каолинит (Al2O3.2SiO2.2H2O) оқ, қўнғир ѐки яшил аралашган рангли минерал бўлиб, зичлиги 2,6 гсм3, қаттиқлиги 1. У дала шпатлари, слюдалар ва бошқа силикатлар нурашидан ҳосил бўлиб, каолинли гилтупроқлар асосини ташкил қилади. Гидрослюдалар слюда ва дала шпатларининг емирилишидан ҳосил бўлади. Гидрослюда ҳарорат таъсирида кўпчитилганда ҳажми 20 марта катталашади ва ҳосил бўлган вермикулит ғовак жинси енгил бетонга тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Монтмориллонит чўкинди жинсларнинг, хусусан гилтупроқларнинг асосини ташкил қилади.
Сулфатлар гурухига гипс ва ангидрит киради. Гипс (CaSO4.2H2O) оқ, қўшимчалар бўлса ҳаворанг, сариқ, қизил рангли кўринишдаги минералдир.
Зичлиги 2,3 гсм3, қаттиқлиги 2. Гипс қурилиш ва қуйма гипс боғловчиси ишлаб чиқаришда хомашѐдир.
Ангидрит (CaSO4) оқ, кулранг, пушти, оч ҳаворанг ялтироқ минерал. Зичлиги 3,0 гсм3, қаттиқлаги 3-3,5. Ангидрит минерал боғловчи ишлаб чиқаришда хом ашѐ бўлади.
Чўкинди жинслар қатламлилиги билан характерланади. Қатламланмаган жинслар текстураси эса тартибсиз бўлади.
Чақиқ чўкинди тоғ жинслари – қум ва шағал бетон учун тўлдиргич, йўл қопламаларида замин сифатида ишлатилади. Қум шиша ва керамика ишлаб чиқариш саноатида хом ашѐнинг асосий ташкил этувчисидир.Гилли чўкинди тоғ жинсларига каолинит, кварц, слюда, дала шпати ва бошқа минералларнинг 0,01-0,001 мм заррачалари киради. Каолинли гил каолинитдан иборат бўлиб, ѐрқин рангларда бўлади. Улар ѐғлик ва оловга бардошли бўлгани учун керамика ишлаб чиқариш саноатида кўп ишлатилади. Гил цемент ишлаб чиқаришда асосий хом ашѐдир.
Қумтошлар-кварцнинг цементланган доначаларидан иборат бўлиб, харсангтош пол ва тратуарлар учун плиталар, бетон учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Конгломерат ва брекчиялар табиий цементланган тош ва майда тошдан иборат бўлиб, харсангтош ва тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Гилли чўкинди тоғ жинслари Марказий Осиѐда кўплаб учрайди. Кимѐвий (хемоген) чўкинди жинсларга карбонатлар, сулфатлар ва аллитлар киради.Карбонатли жинсларга оҳактош ва доломитлар киради. Оҳактош таркибида 50% кўп калцит, доломит таркибида эса 50% кўп доломит жинслари бўлади. Жинс таркибидаги калцит ва доломит нисбатига
кўра унинг таркиби тоза оҳактошдан тоза доломитга қадар ўзгаради.
Карбонатли жинслар таркибидаги гилтупроқ аралашган бўлиши мумкин. Карбонат ва гилтупроқ деярли тенг миқдорда аралашса, бундай жинслар мергел дейилади. Гилтупроқ оҳактош мустаҳкамлигини камайтиради.
Оҳактош оқ, сарғиш, қўнғир, кулранг, хаттоки қора рангда, доломит эса оқ, сариқ, оч қўнғир рангларда бўлади.
Оҳактош ва доломит захиралари ҳамма қитъаларда учрайди, қазиб чиқариш ва қайта ишлаш осон. Шу туфайли улар қурилишда пойдевор ва деворларда, биноларни безашда, бетон учун тўлдирувчи сифатида, оҳак ва цемент боғловчилари олишда ишлатилади. Доломит боғловчи ва оловбардош материаллар, цемент, шиша, керамика ва металлургия саноатида ишлатилади.
Сулфатли жинсларга гипс ва ангидрит киради. Гипс ангидритга нисбатан юмшоқ бўлади. Ангидрит оқ, яшилсимон, оч кулранг ва кулранг- ҳаворанг рангларда бўлади. Гипс ва ангидрит тошлари қурилишда
боғловчилар олишда ишлатилади. Гипс конлари Марказий Осиѐ тоғларида кўплаб учрайди ва тозалиги билан фарқланади.
Магнезит асосан магнезит минералларидан иборат бўлиб, оловга бардошли материаллар, боғловчилар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Магнезит боғловчи ѐғоч чиқиндилари асосида композицион материаллар олишда қадрланади.
Аллит жинсларига глинозѐмлар-бокситлар ва латеритлар киради. Боксит-алюминий гидроксиди қизил, қўнғир, жигарранг, яшил-кулранг рангларда бўлиб, оловбардош буюмлар, қум қайроқ, алюминий ишлаб чиқаришда хомашѐдир. Латерит каолинит ва темир гидроокисдан иборат. Қизил, қўнғир ва сариқ рангларда бўлади. У агрессив мухитларда ишлатилиши мумкин.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish