Самиғов н. А. Бино


Қурилишда ишлатиладиган тоғ жинслари



Download 11,59 Mb.
bet4/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Қурилишда ишлатиладиган тоғ жинслари


Тоғ жинслари шаклланиш жихатидан 3 генетик гурухларга бўлинади: силикатли қотишма (магма) нинг қайта кристалланишидан ҳосил бўлган магматик жинслар, тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлган чўкинди тоғ жинслари, ер қатламида физик – кимѐвий шароитда қайта кристалланиб, кўриниши ўзгарган метаморфик тоғ жинсларидир (1.1- жадвал).


1.1- жадвал


Тоғ жинсларининг генетик классификацияси

Магматик жинслар



Массив

Чуқурликдаги

Гранит, сиенит, диорит,
габбро

Тошиб чиққан



Порфир, кварц, диабаз, трахит, порфирит,
андезит

Бўлакланган
(отилиб чиққан)

Сочилувчан

Вулқон кули, пемза

Цементланган

Вулқон туфи

Чўкинди жинслар



Механик чўкиндилар

Сочилувчан цементланган

Гилтупроқ, қум, шағал, қумтош, конгломерат,
брекчия

Кимѐвий чўкиндилар




Гипс, ангидрит, магнезит, доломит, оҳак
туфи, оҳактош

Оргоноген чўкиндилар




Чиғаноқли оҳактош, мел, диатомит, оҳак
туфи, оҳактош

Метаморфик жинслар




Гнейслар (гранитсимонлар), гил, сланецлар, (гилтупроқли), мармарлар (оҳактош,
доломитлар), кварцлар (қумтошлар)



      1. Магматик тоғ жинслар


Магматик жинслар магманинг вулканик ҳаракатлар натижасида ер юзига тошиб чиқишидан ѐки ернинг ѐриқ ва бўшлиқларида қотишидан ҳосил бўлади. Магманинг совуш шароитига нисбатан чуқурликда қотган (интрузив) ва тошиб чиққан (эффузив) турларга бўлинади. Чуқурликда қотган магматик тоғ жинсларга гранит, сиенит, диорит, габбро ва бошқалар киради. Бундай жинслар юқори босим ва кислородсиз мухитда аста-секин совугани учун ўта зич кристалл структурага эга бўлади.
Тошиб чиққан магматик жинслар (базалт, андезит, диабаз, порфир ва ш.к.) ер юзида тезлик билан совуши натижасида тўла кристалланмаган бўлади. Совуш даврида газсимон моддаларнинг ажраб чиқиши ғовак тошларни (пемза, туф) ҳосил қилади.
Магматик жинсларни ҳосил қилувчи асосий минералларга кварц, дала шпатлари, темир-магнезиалли силикатлар киради.
Кварц (SiO2) кристалл тузилишга эга бўлиб, ўта зич, мустаҳкам ва агрессив мухитларга чидамли. Кварцнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 2000 МПа гача, чўзилишдаги мустаҳкамлиги эса 100 МПа гача бўлади. Қаттиқлиги жихатидан топаз, корунд ва олмосдан кейин тўртинчи ўринда туради. Эриш ҳарорати 17000С. Кварц қум сифатида чўкинди тоғ жинси асосини ташкил этади.

3
Дала шпати магматик жинсларнинг 60-70% ташкил этади. Дала шпатининг Ортоклаз (K2O.Al2O3.6SiO2) ва Плагиоклаз (Na2O.Al2O .6SiO2- албит, СaO.Al2O3.2SiO2-анортит) турлари мавжуд. Дала шпатининг мустаҳкамлиги (120-170МПа) ва чидамлилиги кварцга нисбатан камроқ бўлади. Дала шпати емирилишидан глина каби чўкинди жинслар ҳосил бўлади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish