Самиғов н. А. Бино


Темир-магнезиалли силикатларга



Download 11,59 Mb.
bet5/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Темир-магнезиалли силикатларга оливин, пироксенлар, амфиболалар, магнезиалли силикатларга иккаламчи минераллар-серпентинлар, хризотил асбест ва бошқалар киради.
Алюмосиликатларга мускавит, флогопит ва биотит, гидрослюдалар- гидромусковит, гидробиотит киради. Темир магнезиалларни ва алюмосиликатларни рангли минераллар (яшил, тўқ яшил, қорамтир ва ҳ.к.) деб юритилади. Слюдалардан ташқари бу гурух минераллари тоғ жинсларига юқори мустаҳкамлик ва нурашга чидамлилик беради.
Магматик жинслар структураси ва текстураси билан фарқланади. Магманинг чуқурликда аста-секин совушидан тўла кристалли структура ҳосил бўлади. Доналар ўлчамига қараб йирик донали (5мм кўп), ўртача донали (1-5мм) ва майда донали (0,5-1мм) ҳамда нотекис донадор ва текис донадор бўлади (1.1-расм).

1.1-расм. Структура турлари (схемаси)


а) нотекис донадор; б) текис донадор.
Магматик жинслар асосан массив текстурага эга бўлиб, ўта юқори зичликка эга бўлганлиги сабабли мустаҳкам, совуққа чидамли, сув шимувчанлиги жуда кам бўлади. Уларнинг сиқилишга мустаҳкамлиги 100-
300 МПа, ўртача зичлиги 2600-3000 кгм3, сув шимувчанлиги 1% кам (ҳажмига нисбатан), иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти 3 Вт (м.0С) атрофида бўлади.
Тоғ жинсларининг чуқурликда ҳосил бўлиши, уларни зич, мустаҳкам, чиройли текстурали бўлишини таъминлайди.
Гранит-кварц (25-30%), дала шпати (ортоклаз, 35-40%) ва слюдадан (5- 10%) иборат. У оч кулранг, кулранг, пушти, қорамтир-қизил, сариқ рангларда бўлади. Гранитнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги-120-250 МПа. У мўрт материал бўлгани учун зарбий таъсирлардан сақлаш керак. Гранитнинг ғоваклиги 1,5% атрофида бўлиб, сув шимувчанлиги ҳажм бўйича 0,5%.
Гранит оқ, сариқ,кулранг, пушти, қизил рангларда бўлиб, текстураси жуда чиройли бўлади. Унинг мустаҳкамлиги, совуққа чидамлилиги ва едирилишдаги қаршилиги юқори бўлгани учун бино цоколларида, фонтан ва қирғоқ қопламларида, кислотага чидамлилик талаб этилган жойларда ҳамда юқори мустаҳкамликдаги бетон тайѐрлашда йирик тўлдирувчи сифатида ишлатилади.
Сиенит-калийли (50-70%) ва натрийли (10-30%) дала шпатлари, рангли минераллардан (10-20%) ташкил топган. Сиенит таркибида кварц (10-15%) бўлса, сиенит кварцли сиенит деб юритилади. Сиенит пушти, кулранг, кўкимтир рангларда бўлади.
Диорит-дала шпати (45-50%), кварц (20-25%), рангли минераллардан иборат. Рангли минераллардан роговая обманка кўпроқ бўлади. Диорит мустаҳкам (150-300 МПа), совуққа чидамли, зарб ва едирилишга қаршилиги юқори жинсдир. Шу сабабли кошинлашда ва хайкалтарошликда ишлатилади. Габбро-дала шпати (плагиоклаз), кулранг ва қорамтир (авгит, оливин) минераллардан иборат. Унинг зичлиги 2,9-3,0 гсм3, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 200-300 МПа. Габбро жилоланган холда хайкалтарошликда
ва кошинлашда ишлатилади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish