Темир-магнезиалли силикатларга оливин, пироксенлар, амфиболалар, магнезиалли силикатларга иккаламчи минераллар-серпентинлар, хризотил асбест ва бошқалар киради.
Алюмосиликатларга мускавит, флогопит ва биотит, гидрослюдалар- гидромусковит, гидробиотит киради. Темир магнезиалларни ва алюмосиликатларни рангли минераллар (яшил, тўқ яшил, қорамтир ва ҳ.к.) деб юритилади. Слюдалардан ташқари бу гурух минераллари тоғ жинсларига юқори мустаҳкамлик ва нурашга чидамлилик беради.
Магматик жинслар структураси ва текстураси билан фарқланади. Магманинг чуқурликда аста-секин совушидан тўла кристалли структура ҳосил бўлади. Доналар ўлчамига қараб йирик донали (5мм кўп), ўртача донали (1-5мм) ва майда донали (0,5-1мм) ҳамда нотекис донадор ва текис донадор бўлади (1.1-расм).
1.1-расм. Структура турлари (схемаси)
а) нотекис донадор; б) текис донадор.
Магматик жинслар асосан массив текстурага эга бўлиб, ўта юқори зичликка эга бўлганлиги сабабли мустаҳкам, совуққа чидамли, сув шимувчанлиги жуда кам бўлади. Уларнинг сиқилишга мустаҳкамлиги 100-
300 МПа, ўртача зичлиги 2600-3000 кгм3, сув шимувчанлиги 1% кам (ҳажмига нисбатан), иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти 3 Вт (м.0С) атрофида бўлади.
Тоғ жинсларининг чуқурликда ҳосил бўлиши, уларни зич, мустаҳкам, чиройли текстурали бўлишини таъминлайди.
Гранит-кварц (25-30%), дала шпати (ортоклаз, 35-40%) ва слюдадан (5- 10%) иборат. У оч кулранг, кулранг, пушти, қорамтир-қизил, сариқ рангларда бўлади. Гранитнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги-120-250 МПа. У мўрт материал бўлгани учун зарбий таъсирлардан сақлаш керак. Гранитнинг ғоваклиги 1,5% атрофида бўлиб, сув шимувчанлиги ҳажм бўйича 0,5%.
Гранит оқ, сариқ,кулранг, пушти, қизил рангларда бўлиб, текстураси жуда чиройли бўлади. Унинг мустаҳкамлиги, совуққа чидамлилиги ва едирилишдаги қаршилиги юқори бўлгани учун бино цоколларида, фонтан ва қирғоқ қопламларида, кислотага чидамлилик талаб этилган жойларда ҳамда юқори мустаҳкамликдаги бетон тайѐрлашда йирик тўлдирувчи сифатида ишлатилади.
Сиенит-калийли (50-70%) ва натрийли (10-30%) дала шпатлари, рангли минераллардан (10-20%) ташкил топган. Сиенит таркибида кварц (10-15%) бўлса, сиенит кварцли сиенит деб юритилади. Сиенит пушти, кулранг, кўкимтир рангларда бўлади.
Диорит-дала шпати (45-50%), кварц (20-25%), рангли минераллардан иборат. Рангли минераллардан роговая обманка кўпроқ бўлади. Диорит мустаҳкам (150-300 МПа), совуққа чидамли, зарб ва едирилишга қаршилиги юқори жинсдир. Шу сабабли кошинлашда ва хайкалтарошликда ишлатилади. Габбро-дала шпати (плагиоклаз), кулранг ва қорамтир (авгит, оливин) минераллардан иборат. Унинг зичлиги 2,9-3,0 гсм3, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 200-300 МПа. Габбро жилоланган холда хайкалтарошликда
ва кошинлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |