Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet7/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Вулқон туфи - вулқон кули, пемза ва бошқа жинсларнинг цементлашиши ва зичлашишидан ҳосил бўлган. Туфлар пушти, тўқ сариқ, қизил, жигарранг бўлади. Етарли ғоваклиги, мустаҳкамлиги ва чидамлилиги улардан иссиқлик изоляцияси материаллари олишга имкон беради.
      1. Чўкинди тоғ жинслари


Чўкинди жинслар магматик ва бошқа жинсларнинг нураши, кимѐвий ўзгариши ва ўсимликлар чириши натижасида ҳосил бўлган. Улар таркиби ва ҳосил бўлишига кўра механик, кимѐвий ва оргоноген турларга бўлинади.
Механик чўкиндиларга гилтупроқ, қум, шағал сингари сочилувчан жинслар, конгломератлар, брекчиялар ва қумтош сингари цементланган жинслар киради. Бу чўкиндилар сув, шамол, муз кўчкилари ѐрдамида бир жойдан иккинчи жойга кўчиши мумкин.
Кимѐвий чўкиндилар (гипс, доломит, магнезит ва бошқалар) тоғ жинсларининг кимѐвий ўзгариши натижасида ҳосил бўлиб, сув воситасида эритма ҳолда кўчган бўлади.
Оргоноген чўкиндилар ўсимликлар, сув ўтлари, ҳайвонот дунѐси чиришидан ҳосил бўлган. Уларга бўр, чиғаноқли оҳактошлар, диатомитлар ва бошқалар киради. Чўкинди жинслар нисбатан ғовак структурага эга бўлиши сабабли мустаҳкамлиги кам, баъзилари сувда эрувчан (гипс, оҳак) бўлади.
Чўкинди жинсларни ҳосил қилувчи минералларга кварц, карбонатлар, гилтупроқли минераллар, сулфатлар гурухлари киради.
Кварц гурухига опал, халцедон ва чўкинди кварц киради. Опал (SiO2.nH2O)-аморф минерал бўлиб, таркибида 2-14% (34% гача)сув боғланган. Зичлиги 1,9-2,5 гсм3, қаттиқлиги 5-6, ранги оқ, сариқ, ҳаво ранг ѐки қора. Халцедон (SiO2) толасимон ѐки ѐпиқ кристалли кварц тури бўлиб, оқ,кулранг, оч сариқ, қўнғир, яшил рангли, зичлиги 2,6 гсм3, қаттиқлиги 6.
Карбонатлар гурухига калцит, доломит ва магнезит киради.
Калцит (CaCO3) рангсиз ѐки оқ, қўшимчалар бўлса кулранг, сариқ, пушти ѐки ҳаворанг минерал бўлиб, зичлиги 2,7 гсм3, қаттиқлиги 3. Доломит (СaCO3.MgCO3) рангсиз ѐки оқ, сарғиш ва қўнғирранг минерал. Зичлиги 2,8 гсм3, қаттиқлиги 3-4. Доломит магнезиал ва доломитли боғловчилар ишлаб чиқаришда хом ашѐдир. У кесилиб блоклар холида ва майдаланиб бетон учун йирик тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Магнезит (MgCO3) рангсиз, оқ, кулранг, сариқ, жигарранг минерал бўлиб, зичлиги 3,0 гсм3, қаттиқлиги 3,5- 4,5. Магнезит 1500-16500С куйдирилиб юқори ҳароратга бардошли материаллар (ғишт, блок) ва 750-8000С куйдирилиб магнезиал боғловчи олинади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish