Акс эттириш қобилияти – тошни жилолаганда (полировка) жилоланиши билан ифодаланиб, икки кўрсаткич асосида баҳоланади: жилолангач акс эттириш қобилияти ва юза бирлигини жилолаш учун сарф бўлган вақт (яъни меҳнатталаблик). Тошларнинг акс эттириш қобилияти доимий бўлиб, жилолаш тартибига боғлиқ бўлмайди. Бу кўрсаткич ўлчамлари 300 х 300 мм ли 3та намуна юзасида блескомер НИИКС – БМ – 3 воситасида аниқланади. Плиткалар кетма – кет равишда жилоланиш даражаси аниқланганда фарқ 5 % ошмаслиги қондирилгунча ҳар 10 минутда ўлчаб турилади.
Таъкидлаш зарурки, акс эттириш қобилияти тошнинг физик – механик хоссаларига боғлиқ бўлмайди ва асосан тошнинг петрографияси билан мутаносиб равишда ўзгаради. Масалан, мармар ва ш.к. жинсларнинг акс эттириш қобилияти жинсларнинг қайта кристалланиш даражаси ҳамда карбонатли жинсларнинг бўлмаслиги билан ифодаланади. Гранитларда бу кўрсаткич асосан минерал таркибидан келиб чиқади ва кварц, дала шпатлари миқдорига, алоҳида минералларнинг нураш ҳолатига ва жинснинг ѐрилишга мойиллигига боғлиқ бўлади.
Ғозғон мармари, гранитлар ва конгломератларнинг акс эттириш қобилияти жилолангандан сўнг мутаносиб равишда, эталонга нисбатан, % да:
86 – 100, 71 – 85 ва 36 – 70 бўлади. Айнан шу тартибда намуналарни жилолаш учун сарф бўлган вақт: 1 – 2; 2 – 5 ва 2 – 4 соат.
Қурилишбоп (фойдаланиш ) хоссалари
Тошларнинг қурилишбоп хоссаларини ифодаловчи - мустаҳкамлик, сув шимувчанлик, едирилишга бардошлилик ва ш.к.лар ушбу бобнинг олдинги бўлимларида кўрсатилган. Бу бўлимда қурилишда тошлардан фойдаланишни аниқловчи чидамлиликни кўриб чиқамиз.
Тошнинг чидамлилиги – тоғ жинсининг муайян иқлим шароитида талаб этилган сифатни (мустаҳкамлиги ва безаги) узоқ муддат сақлаб туриш билан ифодаланади.
Замонавий классификацияларда тошнинг чидамлилиги (йилларда) унда биринчи ва буткул бузилиш аломатлари пайдо бўлиши вақти билан белгиланади (1.3 – жадвал).
– жадвалдан кўринадики, майда донали кварцитлар в кварцсимон қумтошлар ҳамда майда донали гранитлар ўта чидамли ҳисобланади (1 – категория). Йирик донали гранитлар, сиенитлар, габбро, лабродоритлар ва
бошқ. юқори чидамлиликга эгадир (2 – категория). Оқ мармар, зич оҳактош ва доломитлар узоқ муддатда бузилмасада, об – ҳаво таъсирида жилоланиши йўқолади, чангланиб ва кирланиб қораяди (3 – категория). Рангли мармарлар, гипс тоши, ангидритлар ва ғовак оҳактошларнинг кўп қисми чидамсиз жинслар саналади (4 – категория).
Do'stlaringiz bilan baham: |