Шишасимон структурада кристаллар бўлмайди, кўринишдан сунъий шишани эслатади (обсидиан, базалт ва бошқ.).
Оолитли структура таркибида микроорганизмлар қолдиқлари бўлган чўкинди жинсларга (чиғаноқли оҳактош) тааллуқлидир.
Структура тош материалларининг хоссалари, безакли кўриниши (текстураси) ва қайта ишланувчанлиги жихатларидан катта аҳамиятга эга. Умумлашган ҳолда тоғ жинслари кристалли ва аморф структурали турларга бўлинади. Кристалл тузилишдаги минералларда ташкил этувчи ион, атом ва молекулалар муайян қатъий тартиб ва масофада жойлашиб кристалл панжарани вужудга келтиради.
Аморф минералларни ташкил қилувчи заррачалар бетартиб жойлашган бўлиб, уларнинг теплофизик ва электрофизик хоссалари, қаттиқлиги, нур синдириши ҳамма йўналишлар бўйича бир хил бўлади. Уларнинг суюқланиш ҳарорати муайян аниқ бўлмайди.
Моддаларнинг кристалл тузилишини ҳосил қилишда заррачаларнинг қатъий тартибда фазовий жойлашиши кристалларнинг фазовий панжараси деб аталади. Фазовий панжарада атомлар, ионлар ѐки молекулалар жойлашган ўрнини кўрсатувчи нуқталар панжара тугунлари дейилади.
Кристалларнинг ҳамма қисмида кимѐвий таркибнинг доимийлиги уларнинг бир хил таркиблилиги дейилади. Кристалларнинг физик хусусиятлари параллел йўналишлар бўйича бир хил ва параллел бўлмаган йўналишларда хилма – хиллиги уларнинг анизотроплиги дейилади.
Кристалларнинг ҳаммаси ҳам механик ҳоссалари (қаттиқлиги, мустаҳкамлиги, уланиш текислиги ва бошқ.) жихатидан анизотропдир. Кристалл фақат бир турли ѐнлардан ташкил топган бўлса, бундай кристалларнинг шакли содда шакл (куб, октаэдр ва ш.к.) дейилади. Улар очиқ ва ѐпиқ шаклда бўлади. Табиий кристалларнинг содда шакли 47 хил бўлиб, бу шакллар кристаллар симметриясининг 32 кўриниши билан геометрик боғлиқдир. Кристаллнинг шакли бир неча хил, турли кўриниш ва ўлчамдаги ѐнлардан ташкил топган бўлса мураккаб шакл дейилади.
Кристаллар магманинг совиб қотишидан ва шўр сувли ҳавзаларда эритманинг қуюқланишидан ҳосил бўлиши ва ўсиши мумкин. Улар ўсиш жараѐнида шу жойдаги бўшлиқларни тўлдириб, ўша бўшлиқ шаклини олади ва бу жихатдан тўғри, нотўғри ва бошқа шакллардаги кристалларни учратиш мумкин. Кристаллар қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, ўсиш жараѐнида дастлабки ички қонуний тузилиши сақланиб қолади. Тоғ жинсларининг структурасини ўрганиш уларнинг хоссаларини аниқлаш ва қайта ишлаш усулларини белгилашда асосий омил ҳисобланади.
Кристалларнинг ҳамма қисмида кимѐвий таркибнинг доимийлиги уларнинг бир хил таркиблилиги дейилади. Кристалларнинг физик хусусиятлари параллел йўналишлар бўйича бир хил ва параллел бўлмаган йўналишларда хилма – хиллиги уларнинг анизотроплиги дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |