Самиғов н. А. Бино


Тошга ишлов беришнинг анъанавий усуллари



Download 11,59 Mb.
bet19/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Тошга ишлов беришнинг анъанавий усуллари


Тарихий манъбалар ва археологик қазишмалардан маълумки, монументал бинолар ва иншоотлар қурилишида ишлатилган тошларга ишлов бериш асосан қўл меҳнати махсули бўлган. Обидаларда табиий тошларни ишлатиш хронологияси тадқиқи кўрсатадики, қадимдан асримизга яқинлашган сари тошларга ишлов бериш усуллари мукаммаллашиб, маҳсулот эса санъат даражасига кўтарилган. Агар, даставвал тошга ишлов беришда асосан ѐриш, текислаш усуллари ишлатилган бўлса, кейинчалик
(эрамиздан аввалги 3-4 минг й.й.) шу билан бирга тошларни тарашлаш, из тушириш (рифление), силлиқлаш, жилолаш, гулини гулига мослаштириш ва ш.к. нозик операциялар бажарилган. Тошларга ишлов беришнинг содда усуллари Миср пирамидалари қурилишида ўз аксини топган. Бунда асосан зич оҳактошлар 8-10 тонналик катта бўлаклар ҳолида синдирилиб, текисланиб, териладиган қисми силлиқланиб, ўта аниқликда терилган. Конда оҳактош бўлаклари қўл кучи ва махсус ричаглар ѐрдамида поналар қоқиш усулида ажратиб олиниб, чаналарда ғўлалар устида ҳаракатлантириб ташилган.


1.8-расм. Тошни йўниш асбоблари


Тошларни тарашлашда ўта мустаҳкам тош, кейинчалик темир асбоблардан фойдаланилган (1.8-расм). Уларни силлиқлаш ва жилолашда қаттиқ ѐғочлардан тайѐрланган асбоблар ҳам ишлатилган. Абразив материал сифатида кварц қумининг турли фракциялари, ѐғоч кули ва ш.к. қўлланилган. Гранит (сиенит, габбро, лабродорит ва бошқ.), мармар каби ўта зич, текстураси чиройли табиий тошларга силлиқлаш, жилолаш, тарашлаш усулида турфа гуллар ва расмлар солиш ва ш.к. ишловлар берилган (1.9-


расм).
Базалт, қумтош, кварцит ва ш.к. ўта зич, аммо текстураси етарли даражада чиройли бўлмаган тошлар одатда жилоланмаган холда ѐки шакл берилган буюмлар сифатида бино ва иншоотларда ишлатилган. Масалан, С. Петербургдаги Нева дарѐси ва кўплаб каналлар қирғоқлари ўта зич харсанг тошлар билан 300 йил аввал қопланган. Германия, Россия, Туркия ва бошқа
мамлакатлар обидалари зич тош материаллардан барпо этилган (1.10 ва 1.11 - расмлар).



Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish