1.5-расм. Амир Темур ўзига атаб қурдирган мастаба. Шаҳрисабз ш.
Шаҳрисабздаги Оқ-Сарой обидаси пойдевори 200– 300 МПа маркали харсанг тошлардан барпо этилган экан. Тоштарошлик хунардмандчилигининг яққол намунасини Самарқанддаги Биби – Ҳоним
мажмуаси ховлисида жойлашган Қуръони – Карим қўйиб ўқиладиган тагликдир (1.6-расм). Шох саройлари устунлиги тагликлари ҳам кўп холларда нақшинкор тошлардан тайѐрланган (1.7-расм).
1.6-расм. Китоб таглик. Биби
Хоним мажмуаси. Самарқанд ш.
|
1.7-расм. Пойустун. Ичан-Қалъа.
|
Ёдгорлик тошлар структураси ва хоссалари
Табиий тош материаллари чуқур кимѐвий ўзгаришлар (асосан кристалланиш ва қайта кристалланиш) натижасида ҳосил бўлгани учун муайян турғун структурага эга бўлади. Тарихий обидаларда кўп ишлатилган зич тошлар (гранитсимонлар, мармарлар, кварцитлар, қумтошлар ва х.к.) одатда об - ҳаво таъсирига жуда бардошли бўлади. Аммо сув ва ҳаво таркибида кислоталар, тузлар, ишқорлар, турли газлар ва бошқа агрессив мухитларнинг бўлиши вақт давомида тош буюмларни емиради, яъни микро ва макроструктурасини ўзгартиради. Суюқ ва газсимон агрессив мухитлар тошларнинг минерал таркибини бузади, янги моддалар ҳосил бўлади. Айниқса, охирги асрларда сув ва ҳаво таркибида кимѐвий моддаларнинг кўпайиши тош буюмларнинг емирилишини тезлаштирмоқда. Бунга яққол мисол, эрамиздан аввалги XVI-XV асрларда Фиръавн Тутмос даврида асвон сиенитидан тайѐрланган «Клеопатра игнаси » номи билан дунѐга машҳур бўлган обелиск (баландлиги 21 м) Мисрда 3500 йил турган. Обида 1880 йилда АҚШ га совға қилинган ва у Нью – Йорк шаҳрида ўрнатилган. Озгина вақт ўтгач сиенит тошида сув ва олтингугурт кислотаси таъсирида емирилиш аломатлари, яъни аввал юпқа қатлам холда бузилиш, кейин жинснинг йирик бўлаклари кўчиб кетиши кузатилган.
Айнан шу сиенитдан Мисрда тайѐрланган ва 1832 йилда Санкт – Петербургда ўрнатилган Сфинкс қониқарли ҳолатда турибди. Шу шаҳарда
Қишки сарой майдонида 1834 й. ўрнатилган, йирик донали ―рапакиви‖ гранитидан тайѐрланган Александр устуни бузила бошлаган ва 1838, 1860, 1912 ва 1963 йилларда таъмирланган. Гранит устун тошда ҳарорат ўзгаришидан ҳосил бўладиган ички деформация, сувнинг музлашидан ҳосил бўладиган ички зўриқиш натижасида, йирик донали структурага эга бўлганлиги сабабли, емирила бошлаган.
Тошнинг микроструктурасида рўй берган салбий ўзгаришлар оқибатида унинг макроструктураси ҳам ўзгаради. Бу омил тошлар мустаҳкамлигининг пасайишига, безагининг йўқолишига, пираворди материалнинг бузилишига сабаб бўлади. Айниқса, Марказий Осиѐнинг об – ҳаво шароитида, яъни ѐзда юқори ҳарорат ва қуруқ иқлим, қишда эса ҳароратнинг 00 С (аниқроғи - 40 С) дан катта частотада ўзгариши тош буюмлар безак қисмининг хиралашиши ва конструктив материалларнинг бузилишини тезлаштиради.
Тош буюмлар мустаҳкамлигининг вақт давомида камайиши, уларнинг зичлигига боғлиқ равишда, турлича бўлади. Ўта зич структурали магматик тоғ жинслари мустаҳкамлиги об – ҳаво таъсирида бир неча минг йиллар давомида камаймайди. Нисбатан ғоваклиги юқори бўлган оҳактошлар, доломитлар ва ш.к. структурасига боғлиқ равишда турли муддат хизмат қилади. Безак тошлар юза қисмининг емирилиши тарихий обиданинг кўринишига салбий таъсир этади, айниқса, мармарлар, оҳактошлар ва ш.к. бинонинг ташқи қисмида (фасадда) ишлатилган бўлса, текстураси ўзгаради, ғоваклиги ортади, юза қисми қатлам-қатлам емирилади. Масалан, С.Петербургдаги Исхоқ Собори фасадида 300 й. аввал гранит ва мармар ѐнма-ѐн ишлатилган; гранит тошида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган, мармар плиталар эса таниб бўлмас аҳволга келган. Бунга асосан шаҳарнинг нам ҳавоси, қишки мавсумда музлаб-эриш сабабдир.
Тарихий обидаларда ишлатилган тош буюмлар структураси ва хоссаларини чуқур ўрганиш уларни таъмирлаш концепциясини яратишда асосий омил ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |